KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
Rossiya
Активное вещество:
Kalsiya karbonat, Kolekalsiferol
Производитель:
ОАО «Фармстандарт-УфаВИТА»
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
A12AX
Инструкция KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N30
Dori shakli
Чайналадиган таблеткалар [апельсинли]. 30, 60, 90, 100 ёки 120 таблеткадан полимер банкаларда. Банкалар бураладиган қопқоқ билан беркитилади. Термокиришувчи ҳимоя қалпоқча билан ўралган ҳар бир банка қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Ёки 60, 90, 100 ёки 120 таблеткали, қўллаш бўйича йўриқномасининг тўлиқ матнини сақловчи кўп саҳифали этикеткаси билан, термокиришувчи ҳимоя қалпоқча билан ўралган банкалар транспорт тарасига жойланади.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Ичга қабул қилинади, чайналади ёки бутунлигича ютилади, асосан овқатланиш вақтида. Катталарга: остеопорозни даволашда – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, остеопорозни олдини олиш учун – 1 таблеткадан кунига 2 марта. Кальций ва Д витаминининг танқислигида: катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан суткада 1-2 марта. 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1-2 таблеткадан. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг тавсияси бўйича дозаланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Д3 витаминининг фаоллиги, у фенитоин ва барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида пасаяди. Юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанишда ЭКГ ва клиник ҳолатни назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини потенциялаши мумкин. Кальций ва Д3 витамини препаратлари меъда-ичак йўлларидан тетрациклинларнинг сўрилишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун препаратларни қабул қилиш орасидаги вақт интервали 3 соатдан кам бўлмаслиги керак. Бисфосфонат препаратларини ёки натрий фторидининг сўрилишини пасайишини олдини олиш учун, Компливит® Кальций Д3 ни улар қабул қилинганидан кейин камида икки соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади. Глюкокортикостероидлар кальцийнинг сўрилишини пасайтиради, шунинг учун глюкокортикостероидлар билан даволаш Компливит® Кальций Д3 нинг дозасини оширишни талаб қилиши мумкин. Колестерамин препаратлари ва минерал ва ўсимлик мойлари асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда даволаш, Д3 витаминининг сўрилишини пасайтириши мумкин. Тиазид қатори диуретиклари билан бир вақтда қўлланганида гиперкальциемияни юз бериш хавфи ошади, чунки улар кальцийни найчалар орқали реабсорбциясини оширадилар. Фуросемид ва бошқа “ҳалқали” диуретиклар, аксинча, кальцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширадилар.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, гиперкальциурия, кальцийли нефроуролитиаз, Д гипервитаминози, декальцинацияловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазлари, саркоидоз), иммобилизация оқибатидаги остеопороз, фенилкетонурия (аспартам сақлайди), ўпка туберулёзи (фаол шакли), сурункали буйрак етишмовчилиги, 3 ёшгача бўлган болалар. Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври
Maxsus shartlar
Компливит® Кальций Д3 аспартам сақлайди, у организмда фенилаланинга айланади, шунинг учун препаратни фенилкетонурияси бўлган беморлар қабул қилмасликлари керак. Даволаниш даврида доимо кальцийнинг сийдик билан чиқарилишини ва қон плазмасидаги кальций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак (суткада 7,5 ммоль (суткада 300 мг) дан юқори кальциурия пайдо бўлган ҳолда, дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак). Кекса одамларда кальцийга бўлган эҳтиёж суткада 1,5 г ни, Д3 витаминига эса - суткада 0,5 – 1 минг ХБ ни ташкил қилади. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун Д3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомидорлик даврида кальцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан, Д3 витаминининг суткалик дозаси 600 ХБ дан ошмаслиги керак. Д витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сутига кириши мумкин. Ҳомиладорлик даврида дозани ошириб юборилиши боланинг рухий ва жисмоний ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар. Меъда-ичак йўллари томонидан диспепсик бузилишлар (қабзиятлар, метеоризм, кўнгил айниши, меъдада оғриқ, диарея). Гиперкальциемия ва гиперкальциурия (қон ва сийдикда кальций миқдорини ошиши).
Farmakokinetikasi
Таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларга боғлиқ бўлган мажмуавий препарат. Кальций ва фосфатлар алмашинувини бошқаради, суяк тўқимасининг резорбциясини пасайтиради ва зичлигини оширади, организмда кальций ва Д3 витаминининг етишмовчилигини тўлдиради, ичакда кальцийни сўрилишини ва буйракларда фосфатларнинг реабсорбциясини (қайта сўрилишини) кучайтиради, суякларнинг минерализациясига ёрдам беради. Кальций – суяк тўқимасини шаклланишида, қон ивишида, юрак фаолиятининг барқарорлигини тутиб туришда, нерв импульсларини ўтказилиши жараёнларини амалга оширилишида иштирок этади. Д3 витамини (колекальциферол) – ичакда кальцийни сўрилишига, суяк тўқимасини ва тиш тўқимасини шаклланиши ва минерализациясига ёрдам беради Кальций ва Д3 витаминини қўлланиши, суякнинг юқори резорбциясини рағбатлантирувчиси бўлган паратиреоид гормонини ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқинлик қилади.
Farmakodinamikasi
Д3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Кальций ионланган шаклда ингичка ичакнинг проксимал бўлимида фаол, Д-витаминига боғлиқ транспорт механизми орқали сўрилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: чанқоқлик, полиурия, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар, бош айланиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, хушдан кетиш ҳолати, кома; давомли қўлланганида: қон томир ва тўқималар кальцинози. Дозани ошириб юборилишининг лаборатор кўрсаткичлари: гиперкальциурия, гиперкальциемия (плазмадаги кальций тахминан 2,6 ммоль). Даволаш: регидратация, “ҳалқали” диуретиклар, глюкокортикостероид препаратлар, кальцитонин, бисфосфонатлар, кальцийли чекланган парҳезни буюриш, гемодиализ ўтказиш керак. Дозани ошириб юборилишнинг сиптомлари аниқланган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак.