KETORAYT inyeksiya uchun eritma 2ml 25mg/ml N5

Обновлено: 21.07.2022

KETORAYT inyeksiya uchun eritma 2ml 25mg/ml N5
  • Категория:

    Dori vositalari

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Deksketoprofen

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    5

  • Код ATX:

    MO1AE17

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция KETORAYT inyeksiya uchun eritma 2ml 25mg/ml N5

  • Qadoqda soni

    5

  • Dozirovkasi

    Кеторайт вена ичига ва мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Катталар учун тавсия этиладиган доза: ҳар 8-12 соатда 50 мг. Зарур ҳолларда, препаратни 6 соатлик интервал билан такроран юборилиши мумкин. Суткалик доза 150 мг ни ташкил қилади. Кеторайт ўткир оғриқ синдроми даврида қисқа муддатли (энг кўпи билан 2 кун) қўллаш учун мўлжалланган. Кейинчалик пациент ичга қабул қилиш учун анальгетикларга ўтказилиши мумкин.   Педиатрик профильли пациентлар. Кеторайтнинг хавфсизилиги ва самарадорлиги болаларда ва ўсмирларда аниқланмаган; бу ёшдаги пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Кекса ёшдаги пациентларда ва жигар ва/ёки буйрак функциялари бузилишига эга пациентларда Кеторайт препарат билан даволаш пастроқ дозалардан бошланиши керак; суткалик доза 50 мг ни ташкил қилади. Мушак ичига ўтқазиш техникаси Битта ампула ичидаги (2 мл) аста - секин мушак ичига чуқур юборилади. Вена ичига ўтқазиш техникаси Битта ампула ичидаги (2 мл) энг камида 15 сек давомийлигида аста - секин вена ичига инъекция орқали юборилади. Вена ичига инфузия ўтқазиш техникаси Битта ампула ичидаги (2 мл) 30-100 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасида, 5% ли глюкоза эритмаси ёки Рингер (лактат) эритмасида эритиради. Эритмани асептик шароитларда тайёрлаш ва ҳар доим кундузги ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш керак. Эритилган эритма (тиниқ бўлиши керак) 10-30 мин давомийлигида аста-секин вена ичига инфузия орқали юборилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Қуйида келтирилган дори воситалари билан ўзаро таъсирлар барча НЯҚП, шу жумладан Декскетопрофенга хосдир. Тавсия этилмайдиган мажмуалар Бир неча НЯҚП, шу жумладан салицилатларнинг юқори (суткасига 3 г.дан кўпроқ) дозаларда бир вақтда буюрилиши таъсир синергизми оқибатида меъда-ичакда қон кетишлар ва яралар пайдо бўлиш хавфини оширади. Перорал антикоагулянтлар, профилактик дозалардан юқори дозаларда гепарин ва тиклопидин билан бир вақтда буюрилганда тромбоцитлар агрегацияси сусайтирилиши ва меъда-ичак йўли шиллиқ пардаси шикастланиши туфайли қон кетишлар ривожланиш хавфи кучаяди. НЯҚП қон плазмасида литий концентрациясини токсиклига қадар оширади, шу туфайли мазкур кўрсаткич НЯҚП буюрилишида, дозалар ўзгартирилишида ва қабул қилиш бекор қилингандан сўнг назорат қилиниши керак.  Метотрексат билан юқори (ҳафтасига 15 мг ва ундан кўпроқ) дозаларда қўлланганда, НЯҚП билан даволашда унинг буйрак клиренси пасайиши туфайли метотрексатнинг гематологик токсиклиги кучайиши юз беради. Гидантоин ва сульфаниламид препаратлари билан бир вақтда қўлланганда ушбу дори воситаларининг токсик таъсири кучайиш хавфи мавжуд. Эҳтиёткорликни талаб этадиган мажмуалар Диуретиклар, АПФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланиш зарур ҳолларда, НЯҚП билан даволаш сувсизланиши (простагландинлар синтези босилиши билан боғлиқ гломеруляр фильтрация пасайиши) бщлган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши билан боғлиқ эканлигини эътиборга олиш керак. НЯҚП айрим дори воситаларининг гипотензив самарасини камайтириши мумкин. Диуретиклар билан бир вақтда буюрилганда пациентнинг сув мувозанати мос эканлигига ишонч ҳосил қилиш ва НЯҚП буюришдан олдин буйрак функцияларини текшириш керак. Метотрексат билан паст (ҳафтасига 15 мг.дан камроқ) дозаларда бир вақтда қўлланганда, НЯҚП билан даволашда унинг буйрак клиренси пасайиши туфайли метотрексатнинг гематологик токсиклиги кучайиши мумкин. Бир вақтда даволашнинг биринчи ҳафталарида қон ҳужайралари сони ҳар ҳафта текшириши керак. Ҳатто енгил даражали буйрак функциялари бузилишлари мавжуд ҳолатда, шунингдек кекса ёшдаги шахсларда синчков тиббий кузатув олиб борилиши керак. Пентоксифиллин билан бир вақтда қўлланганда, қон кетишлар ривожланиш хавфи кучаяди. Қон кетишлар вақти (қоннинг ивиш вақти) жадал клиник мониторинги ўтказилиши ва тез-тез назорат қилиши керак. Зидовудин билан бир вақтда қўлланганда, НЯҚП буюрилгандан сўнг бир ҳафтадан кейин оғир анемия ривожланган ҳолда ретикулоцитларга таъсир билан боғлиқ эритроцитларга токсик таъсир кучайиш хавфи мавжуд. НЯҚП билан даволаш бошлангандан 1-2 ҳафтадан кейин барча қон ҳужайралари ва ретикулоцитлар назорат қилиниши керак. НЯҚП таъсири остида плазма оқсиллари билан боғланиш жойларидан сиқиб чиқарилиш оқибатида сульфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик таъсири кучайиши мумкин. Паст молекулярли гепарин дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда қон кетишлар ривожланиш хавфи кучаяди. Эътиборга олиниши керак бўлган мажмуалар НЯҚП бета-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирини камайтириши мумкин, бу простагландинлар синтези сусайтирилиши билан боғлиқ. НЯҚП циклоспорин ва такролимус билан бир вақтда қўлланганда нефротоксиклигини кучайтириши мумкин, бу буйрак простагландинлари таъсири билан боғлиқ. Мажмуавий даволаш ўтказиш вақтида буйрак функциясини назорат қилиш керак. Тромболитиклар билан бир вақт буюрилганда қон кетишлар ривожланиш хавфи кучаяди. Пробенецид билан бир вақтда қўлланганда плазмада НЯҚП концентрациялари ошиши мумкин, бу эса буйрак секрецияси сусайтирилиши ва/ёки глюкурон кислотаси билан конъюгация сабабли юзага келиши мумкин. Бу НЯҚП дозасига тузатиш киритилишини талаб этади. НЯҚП қон плазмасида юрак гликозидлари концентрациялари оширилишини қўзғатиши мумкин. Простагландинлар синтези ингибиторлари таъсири остида мифепристон самарадорлиги ўзгариши назарий хавфи туфайли НЯҚП мифепристон қўлланиши бекор қилингандан сўнг энг камида 8-12 суткадан кейин буюрилиши керак. Ҳайвонларда ўтказилган тажриба тадқиқотларида олинган маълумотлар юқори дозаларда ципрофлоксацин билан даволашда НЯҚП буюрилганда конвульсия ривожланиш юқори хавфидан далолат беради. Фармацевтик ўзаро таъсирлар Кеторайтни битта шприцда допамин, прометазин, пентазоцин, петидин ёки гидроксизин билан аралаштириш мумкин эмас (чўкинди ҳосил бўлади). Кеторайтни битта шприцда гепарин, лидокаин, морфин ва теофиллин эритмаси билан аралаштириш мумкин. Кеторайт препаратнинг инфузия учун аралаштирилган эритмасини прометазин ёки пентазоцин билан аралаштириш мумкин эмас. Кеторайт препаратнинг инфузия учун аралаштирилган эритмаси допамин, гепарин, гидроксизин, лидокаин, морфин, петидин ва теофиллин каби инъекция учун эритмалар билан бирга қўлланиши мумкин. Кеторайт препаратнинг инфузия учун аралаштирилган эритмалари пластик контейнерларда сақланганда ёки этилвинилацетат, целлюлоза пропионат, паст зичликли полиэтилен ёки поливинилхлориддан тайёрланган инфузия тизимларидан фойдаланилганда, таъсир кўрсатувчи модданинг қайд этилган материаллар томонидан сингиши юз бермайди.  

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·               декскетопрофенга ёки бошқа НЯКП ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик; ·               меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги; ·               анамнезда меъда-ичак йўлидан қон кетишлар, бошқа фаол қон кетишлар (шу жумладан, бош суяги ичига қон кетишига шубҳа ҳолати), антикоагулянт даволаш; ·               меъда-ичак касалликлари (Крон касаллиги, носпецифик ярали колит); ·               жигар функциясини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 10-15 балл); ·               геморрагик диатез ёки бошқа коагуляция бузилишлари; ·               буйрак функциясини оғир бузилишлари (КК (креатинин клиренси) <50 мл/минут); ·               бронхиал астма (шу жумладан анамнезда); ·               оғир юрак етишмовчилиги; ·               аортокоронар шунтлашда оғриқ синдромини даволаш; ·               болалар ёшида қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг таркибига кирувчи этанол туфайли нейроаксиал (эпидурал, парда ости ёки парда ички)  юбориш учун Кеторайт қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан ·               анамнезда аллергик ҳолатлар; ·               қон яратиш тизими томонидан бузилишлар; ·               тизимли югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари; ·               бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўлланиши (“Дорилар ўзаро таъсирлар” бўлимига қаранг); ·               гиповолемияда, яққол дегидратацияда. (қўсиш, диарея ёки суюқлик етарли миқдорда қабул қилинмаслиги натижасида); ·               юрак ишемик касаллиги; ·               катта жароҳлик аралашувлардан кейин; ·               порфириннинг метаболизмини наслий бузилиши; ·               кекса ёшдаги (65 ёшдан катта ёшдаги) пациентлар.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин.   Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин. Фақат тиниқ ва рангсиз эритмаларни қўллаш керак. Эритма аралаштирилгандан сўнг ёруғликдан ҳимояланган жойда 2°C дан 8°C гача ҳарорат остида 24 соат давомида сақлансин.

  • Maxsus shartlar

    Анамнезда овқатни ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар ёки меъда-ичак касалликлари бўлган пациентлар доимий назорат қилиниши керак. Меъда-ичакда қон кетиш ёки ярали шикастланиш пайдо бўлган тақдирда, Кеторайт препарати билан даволаш бекор қилиниши керак. Барча НЯҚП тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши ва простагландинлар синтези секинлашиши оқибатида қон кетиш вақтини ошириши мумкинлиги туфайли назорат қилинадиган клиник тадқиқотларда операциядан кейинги даврда профилактика дозаларида декскетопрофен трометамол ва паст молекуляр гепарин дори воситаларининг бир вақтда буюрилиши ўрганилган. Коагуляция кўрсаткичларига ҳеч қандай таъсир кузатилмаган. Шунга қарамай, Кеторайт препарати қон ивиш хусусиятига таъсир кўрсатувчи бошқа препаратлари билан бир вақтда буюрилганда синчков тиббий назорат талаб этилади. НЯҚП каби Кеторайт қон плазмасида креатинин ва азот даражалари ошишига олиб келиши мумкин. Бошқа простагландинлар синтези ингибиторлари каби Кеторайт сийдик чиқариш тизимига ножўя таъсир кўрсатиши, бу эса гломерулонефрит, интерстициал нефрит, папилляр некроз, нефротик синдром ва ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкин. НЯҚП каби Кеторайт препарати билан даволашда жигар айрим кўрсаткичларининг бироз ўткинчи ошиши, шунингдек қон зардобида АСТ ва АЛТ даражалари сезиларли ошиши мумкин. Бунда кекса ёшдаги пациентларда жигар ва буйраклар функцияларини назорат қилиш керак. Тааллуқли кўрсаткичлар сезиларли ошган тақдирда, Декскетопрофен қўллашини бекор қилиш керак. НЯҚП каби декскетопрофен трометамол инфекцион касалликлар симптомларини ниқоблаши мумкин. Кеторайт препарати билан даволашда бактериал инфекциялар симптомлари пайдо бўлган ёки соғлиғи ёмонлашган тақдирда, пациент бу тўғрисида шифокорга маълум қилиши керак. Кеторайт препаратнинг ҳар бир ампуласида 200 мг этанол мавжуд. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Кеторайт препаратнинг ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Жигар функцияларини бузилишларида қўлланиши Препарат оғир (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 10-15 балл) жигар функциялари бузилишларида қўллаш мумкин эмас. Жигар функциялари енгил даражали бузилишлари бўлган пациентларда Кеторайт препарати билан даволашни пастроқ дозалардан бошланиши керак; суткалик доза 50 мг.ни ташкил этади. Буйрак функциялари бузилишларида қўлланиши Препарат буйрак функциялари оғир бузилишларида қўллаш мумкин эмас (КК < 50 мл/мин). Буйрак функциялари енгил даражали бузилишлари бўлган пациентларда Кеторайт препарати билан даволаш пастроқ дозалардан бошланиши керак; суткалик доза 50 мг.ни ташкил этади. Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши Препарат кекса ёшдаги (65 ёшдан катта ёшдаги) пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Кеторайт препарат билан даволашда бош айланиши ва уйқучанлик пайдо бўлиши туфайли диққатни жамлаш қобилияти ва психомотор реакциялар тезлиги пасайиши мумкин.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя самаралар ривожланиш тез-тезлиги: тез-тез (1-10%), тез-тез эмас (0.1-1%), кам ҳолларда (0.01-0.1%), жуда кам ҳолларда (0.01% дан кам, шу жумладан алоҳида хабарлар). Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – анемия; жуда кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения. Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик; кам ҳолларда – парестезия. Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни ноаниқлиги; кам ҳолларда – қулоқ шанғиллаши. Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – артериал гипотензия, иссиқлик ҳис қилиш, тери қопламалари гиперемияси; кам ҳолларда – экстрасистолия, тахикардия, артериал гипертензия, периферик шиш, юзаки тромбофлебит. Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – брадипноэ; жуда кам ҳолларда – бронхоспазм, диспноэ. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – абдоминал оғриқ, диспепсия, диарея, қабзият, гематемезис, оғиз қуриши; кам ҳолларда – меъда-ичак йўли аъзоларининг эрозив-ярали шикастланишлари, шу жумладан қон кетишлар ва перфорациялар, анорексия, жигар ферментларини фаоллиги ошиши, сариқлик; жуда кам ҳолларда – меъда ости безини шикастланиши, жигар шикастланиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – полиурия, буйрак санчиғи; жуда кам ҳолларда – нефрит ёки нефротик синдром. Репродуктив тизими томонидан: кам ҳолларда – аёлларда – ҳайз цикли бузилиши, эркакларда – простата безининг функциясини бузилиши. Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – мушак спазми, бўғимларда ҳаракатларни қийинлашиши. Дерматологик реакциялар: баъзида – дерматит, тошма, кўп терлаш; кам ҳолларда – ҳуснбузар тошмаси; жуда кам ҳолларда – фотосенсибилизация. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – эшакеми; жуда кам ҳолларда – оғир тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми), ангионевротик шиш, аллергик дерматит. Моддалар алмашинуви тизими томонидан: кам ҳолларда – гипергликемия, гипогликемия, гипертриглицеридемия. Лаборатор кўрсаткичлари томонидан: кам ҳолларда – кетонурия, протеинурия. Маҳаллий ва умумий реакциялари: тез-тез – инъекция жойида оғриқ; тез-тез эмас – яллиғланиш реакцияси, гематома, инъекция жойида геморрагия, иссиқлик ҳис қилиш, эт увишиш, чарчоқлик; кам ҳолларда – белда оғриқ, ҳушидан кетиш, иситма; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок, юз шиши. Бошқалар: кўпроқ тизимли югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда пайдо бўладиган асептик менингит, гематологик касалликлар (пурпура, апластик ва гемолитик анемия, кам ҳолларда – агранулоцитоз ва кўмик гипоплазияси).

  • Farmakokinetikasi

    Ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП). Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир қилиш механизми ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 даражада простагландинлар синтезини сусайтириш билан боғлиқ. Оғриқ қолдирувчи таъсир парентерал юборилгандан сўнг 30 минут дан кейин бошланади. 50 мг дозада юборилгандан сўнг оғриқ қолдирувчи самара давомийлиги 4-8 соатни ташкил қилади. Опиоид анальгетиклар билан мажмуавий даволашда декскетопрофен трометамол опиоидларга бўлган эҳтиёжни анча (30-45% гача) пасайтиради.

  • Farmakodinamikasi

    Декскетопрофен трометамол мушак ичига юборилгандан кейин плазма оқсиллари билан боғланиши Cmax га ўртача 20 минут (10-45 минут) дан кейин эришилади. 25-50 мг дозада бир марта юборилгандан сўнг “концентрация-вақт” майдонини (AUC) ҳам мушак ичига, ҳам вена ичига юбориладиган дозага пропорционалдир. Тааллуқли фармакокинетик кўрсаткичлар бир марта ва такроран мушак ичига ёки вена ичига юборилгандан кейинги кўрсаткичларга ўхшаш бўлиб, бу дори воситасининг тўпланишини йўқлигини намоён қилади. Тақсимланиши Декскетопрофен трометамол учун плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражаси хосдир (99%). Ўртача тақсимланишини кўрсаткичлари (Vd) 0.25 л/кг дан камроқ бўлиб, ярим тақсимланиш вақти – тахминан 0.35 соатни ташкил қилади. Чиқарилиши Декскетопрофеннинг асосий элиминация йўли унинг глюкурон кислотаси билан конъюгация бўлиб келгусида буйраклар орқали чиқарилиш ҳолда ҳисобланади. Декскетопрофен трометамолнинг T1/2 тахминан 1-2.7 соатни ташкил қилади. Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси Кекса ёшдаги шахсларда T1/2 давомийлиги (ҳам бир марта, ҳам такроран мушак ичига ёки вена ичига юборилгандан кейин) ўртача 48% гача узайиши ва препаратнинг умумий клиренси пасайиши кузатилади. 

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: кўнгил айниши, анорексия, абдоминал оғриқ, бош оғриғи, бош айланиши, дезориентация, уйқусизлик. Даволаш: симптоматик даволаш; зарур ҳолларда, меъдани ювиш, диализ.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?