VIDANOL tabletkalari 500mg N30

Обновлено: 21.07.2022

VIDANOL tabletkalari 500mg N30
  • Категория:

    Antitrombotik vositalar

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Traneksamovaya kislota

  • Производитель:

    Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    B01A

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция VIDANOL tabletkalari 500mg N30

  • Dori shakli

    ПВХ/ПВДХ блистерда 10 та таблетка, 3 ёки 6 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Препарат перорал ва овқатланишдан қатъи назар қўлланилади. Буйрак функциялари меъёрий бўлган катта ёшдаги пациентлар Буйрак функциялари меъёрий ва 50 мл/дақиқадан кўпроқ креатинин клиренси бўлган катта ёшдаги пациентларга нисбатан қуйидаги дозалашга риоя қилиниши керак: 1-жадвал. Кўрсаткичлар Бир мартали доза Бир кунда қабул қилиш маҳали Қабул қилиш давомийлиги Изоҳлар Маҳаллий фибринолиз 1 – 1,5 г 2-3 маҳал 3-15 кун   Простатэктомия 1 г 3-4 маҳал Гематуриянинг макроскопик белгилари йўқолгунгача Юқори қон кетишлар хавфи бўлган пациентларда, операциягача ёки операциядан сўнг профилактика сифатида инъекцион дори шаклидан фойдаланиш керак, сўнгра эса таблеткаланган дори шаклидан фойдаланиш мумкин. Меноррагия 1 г 3 маҳал 4 кунгача Узоқ менструал қон кетишларда дозани ошириш керак, бироқ максимал дозадан (суткада 4 г) ошириб юборилмаслиги керак. Менструал қон кетиш пайдо бўлгунгача препарат қўлланилмаслиги керак. Бурун қонаши 1 г 3 маҳал 7 кун Такрорланадиган бурун қонашларида қўлланилади. Бачадон бўйни конизацияси 1,5 г 3 маҳал 12 кунгача   Посттравматик гифема 1 г 3 маҳал 3-15 кун   Ирсий ангионевротик шишиш 1-1,5 г 2-3 маҳал Касаллик кечишига қараб   Гемофилия бўлган пациентларда тиш олдириш 25 мг/кг Ҳар 8 соатда 3 - 10 кун Операциягача 1 кун олдин қўлланилади ва операциядан сўнг яна 2-8 кун қўлланиш давом эттирилади. Кекса ёшдаги пациентлар Буйрак функциялари бузилишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Болалар 12 ёшдан катта ёшдаги болаларда 20-25 мг/кг дозада қўлланилади. Даволаш муддати, одатда, 2-8 кунни ташкил этади. Буйрак функциялари бузилишлари бўлган пациентлар Қон плазмасида креатинин даражасига мувофиқ тарзда дозага тузатиш киритилиши керак. 2-жадвал. Зардоб креатинини (мкмоль/л) Транексам кислотаси дозаси 120-249 Бир кунда икки маҳал 15 мг/кг тана вазни 250-500 Бир кунда 15 мг/кг тана вазни  

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    - транексам кислотасига ёки препаратнинг бошқа таркибий моддаларига юқори сезувчанлик; - оғир даражали буйрак етишмовчилиги (препаратнинг тўпланиб қолиш хавфи); - гематуриянинг макроскопик белгилари; - тромбоэмболия; - ўткир даражали вена ёки артериал тромбози; - тромбофлебит; - тромбоз юқори хавфи; - анамнезда вена ёки артериал тромбозлари; - миокард инфаркти; - субарахноидал қон қуйилиши; - анамнезда томир тортишишлар; - истеъмол коагулопатияларида фибринолитик ҳолатлар, оғир даражали ўткир қон кетишда фибринолитик тизимининг ҳаддан ташқари фаоллашуви бундан мустасно; - рангли кўриш бузилиши.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

  • Maxsus shartlar

    Буйрак етишмовчилигида (қон зардобида креатинин даражаси ошишига қараб) доза ва қабул қилиш сони камайтирилиши керак. Буйрак билан боғлиқ гематурия ҳолатида (айниқса, гемофилияда) сийдик йўлларида қуйқа пайдо бўлиши туфайли механик анурия хавфи мавжуд. Тўрпарда марказий артерияси ва марказий венаси окклюзияси тўғрисида маълум қилинган. Бир неча кундан кўпроқ вақт давомида узлуксиз даволаниш талаб қилинадиган пациентларга офтальмологик текширув ўтказиш, шу жумладан кўриш ўткирлиги, рангни қабул қилиш қобилиятини, кўриш майдонларини баҳолаш ва кўз тубини текшириш, шунингдек жигар функциялари диагностикасини ўтказиш тавсия этилади. Кўриш қобилияти бузилишлари бўлган пациентларда даволашни тўхтатиш керак. Виданол® препарати қўлланилишини бошлашдан олдин менструал цикл бузилиши сабабини аниқлаш керак. Агар Виданол® препарати қўлланилганида менструал қон кетиш камаймаса, муқобил даволаш кўриб чиқилиши керак. Орал контрацептивлар қабул қилаётган пациентларда тромбоз юқори хавфи туфайли транексам кислотаси эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Транексам кислотасини қабул қилган пациентларда вена ва артериал тромбоз ҳамда тромбоэмболия ҳолатлари қайд этилган. Аввалги тромбоэмболия ҳолатлари ва анамнезида оилавий тромбоэмболия ҳолатлари бўлган пациентларга (тромбофилия бўлган пациентларга) Виданол® препарати фақат аниқ тиббий тавсиялар мавжуд бўлган ҳолатда ва шифокорнинг қатъий кузатуви остида қўлланилиши керак. Қон томир ичида диссеминацияланган қон қуюлиши оқибатида юқори фибринолиз ҳолатларида транексам кислотаси қўлланилиши тавсия этилмайди. Қон томир ичида диссеминацияланган қон қуюлиши синдроми ташхисланган, транексам кислотаси қўлланилиши талаб қилинадиган пациентлар ушбу патологияни даволаш тажрибасига эга шифокорнинг қатъий кузатуви остида бўлишлари керак. Транексам кислотаси қон қуюлиш IX фактор комплекси ёхуд антиингибитор коагулянт комплекси билан бир вақтда қўлланилмаслиги керак, чунки тромбоз хавфи кўпаяди. Фибринолитик фаолликни пайдо қиладиган концентрацияларда транексам кислотаси манийда аниқланади, бироқ сперматозоидлар ҳаракатчанлигига таъсир этмайди. Фертилликка таъсирини тасдиқловчи клиник маълумотлар йўқ. Транексам кислотаси қабул қилинганида томир тортишишлар тўғрисида маълум қилинган. Ушбу ҳолатларнинг аксарияти юрак артерияларини шунтлаш (CABG) вақтида транексам кислотаси юқори дозаларда вена ичига юборилганидан сўнг қайд этилган. Транексам кислотасининг тавсия этиладиган қуйи дозаларидан фойдаланилганда операциядан сўнг томир тортишишлар ҳолатлари такрорланиш тезлиги транексам кислотасини қабул қилмаган пациентлардаги тегишли кўрсаткичлар билан бир хил бўлган.

  • Farmakokinetikasi

    Транексам кислотаси антифибринолитик препарат ҳисобланиб, у профибринолизин (плазминоген) фаоллашувини ва унинг фибринолизинга (плазминга) айланишини специфик сусайтиради. Юқори фибринолиз билан боғлиқ қон кетишлар (тромбоцитлар патологияси, меноррагия) ҳолатларида маҳаллий ва тизимли гемостатик таъсирга эга. Шунингдек, транексам кислотаси кинин ҳамда аллергик ва яллиғланиш реакцияларида аҳамиятли бўлган бошқа фаол пептидлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва бу орқали аллергияга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир этади.

  • Farmakodinamikasi

    Перорал қўлланилганида сўрилиши 0,5 дан 2 г гача доирада бўлиб, бу 30-50% ни ташкил этади. 0,5 г; 1 г ва 2 г перорал қабул қилинганида Tmax максимал концентрациясига эришиш вақти 3 соат, Сmax максимал концентрацияси, тегишли равишда, 5,8 ва 15 мкг/мл ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши (профибринолизин) энг камида 3% ни ташкил этади. Тўқималарда тақсимланиши етарлича бир текис (орқа мия суюқлиги бундан мустасно бўлиб, бунда концентрация плазмадаги кўрсаткичларнинг 10/1 қисмини ташкил этади). Транексам кислотаси плацентар тўсиқ орқали ўтади ва она сутига сингиб киради (онада плазмадаги концентрация кўрсаткичларининг тахминан 1 фоизи). Транексам кислотаси манийда аниқланади, бу ерда ҳам фибринолитик фаолликни сусайтиради, бироқ сперматозоидлар ҳаракатчанлигига таъсир этмайди. Дастлабки тақсимланиш ҳажми 9 литрдан 12 литргача миқдорни ташкил этади. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда тахминан 17 соат, қон плазмасида – 7-8 соатгача сақланиб қолади. Фақат озгина қисми метаболланади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон миқдори (AUC) уч фазали шаклга эга бўлиб, якуний фазада Т½ ярим чиқарилиш вақти 3 соатни ташкил этади. Умумий буйрак клиренси умумий плазма клиренсига тенг бўлиб, 7 л/соатни ташкил этади. Биринчи 12 соат давомида ўзгармаган шаклда (тахминан 95 фоизи) сийдик билан чиқарилади (асосий йўли – тугунсимон фильтрация). Транексам кислотасининг иккита метаболити идентификацияланган: N-ацетил ва дезаминацияланган ҳосилалар. Буйрак етишмовчилигида транексам кислотаси тўпланиб қолиш хавфи мавжуд.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари Кўнгил айниши, қайт қилиш, қориндаги оғриқ, ортостатик гипотензия, артериал гипотензия, бош айланиши, бош оғриши, томир тортишишлар ёки бошқа ножўя реакциялар, шу жумладан тромбоз хавфи зўрайиши. Даволаш Қайт қилдириш, ошқозонни ювиш, фаоллаштирилган кўмир қўлланилиши. Буйрак экскрециясини кучайтириш мақсадида кўп миқдорли суюқлик юбориш. Зарур ҳолларда, симптоматик даволаш ва антикоагулянт терапия қўлланилади.

Новые лекарства

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?