TRAVAGRA kapsulalar N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Urologik
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
plodov bobov barxatistix, Muskatniy orex, Slyunogon lekarstvenniy, Mumie, Sparja, Vitaniya snotvornaya, Gigrofila kolyuchaya
Производитель:
Isshaan Healthcare Pvt.Ltd
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
G04BE
Инструкция TRAVAGRA kapsulalar N30
Dori shakli
10 капсуладан алюмин фольга ва ПВХ блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Катталарга 1 капсуладан кунига 2 марта буюрилади, сув ёки сут билан қабул қилинади; ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Варфарин қабул қилаётган шахслар, Травагра препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашишлари керак. Қалқонсимон без касалликларида, шунингдек жарроҳлик аралашувидан олдин ҳамда кейин препаратни қабул қилиш мумкин эмас.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик бўлган шахсларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.
Maxsus shartlar
Даволанишни бошлашдан олдин шифокорда кузатувдан ўтиш ва жинсий дисфункцияга ташхис қўйиш учун жисмоний ҳолатини баҳолаш ва потенциал сабабини аниқлаш керак. Юрак-қон томир тизими томонидан ҳавф омиллари – ҳар қандай эректил дисфункцияни даволашдан олдин организмнинг юрак-қон томир тизими ҳолатини текшириш керак, чунки юрак учун жинсий фаоллик билан боғлиқ бўлган маълум ҳавф мавжуд. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратнинг салбий таъсири кузатилмаган, аммо бундай ҳолатларда ҳар қандай дори препаратини мутахассис билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Травагра капсулалар қўлланганида ножўя самаралар кузатилмаган. Бирор-бир ножўя самаралар пайдо бўлса, зудлик билан мутахассисларга мурожаат қилинг.
Farmakokinetikasi
Мумиё умумий қувватловчи таъсир кўрсатади, метаболик жараёнлар (оқсил, углевод, ёғ, сув-туз ва минерал алмашинуви) ни яхшилайдиган таъсир кўрсатади, организмнинг гормонал фони ва иммун ҳолатига ижобий таъсир қилади. Мумиё эркакларнинг сийдик-таносил тизими касалликлари (эректил дисфункция (импотенция), варикоцеле, олигоспермия, гипоаспермия, простата бези аденомаси, простатит, эркаклар бепуштлиги ва бошқa), аёлларнинг жинсий тизими касалликлари (мастит, мастопатия, бачадон бўйни эрозияси, кольпит, эндометриоз, эндомиометрит, сальпингоофарит (аднексит), цервицит, вульвит, вульвовагинит, аёллар бепуштлиги ва бошқa) олдини олиш ва комплекс даволаш таркибида қўллашга тавсия этилади, шунингдек мумиёни мунтазам равишда қўллаш жинсий мойиллик пасайганида, турли жинсий бузилишларда аҳамиятли фойда келтиради. Спаржа қимматли оқсилларни, шу билан бирга одам организми учун жуда муҳим бўлган аминокислота – лизин сақлайди. Буйрак (буйрак шишлари) ва қовуқ, простата бези, юрак қон томир тизими касалликларида ва бош миядаги қон томирлари атеросклерозида қўлланади Бахмал бошоқлари эркаклар бепуштлигини олдини олиш учун олигоспермияда қўлланади. Допамин уруғдонларга фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади, у шунингдек тизимли гемодинамикани яхшилаб, диурезни ошишига ёрдам беради. Доривор слюногон эректил дисфункцияда қўлланади, рағбатлантирувчи, умумий қувватловчи ва андроген таъсирларга эга. Витания халқ табобатида иммунитетни рағбатлантирувчи ва соғлиқни мустаҳкамловчи, стрессга қарши курашувчи восита сифатида фаол қўлланади. Афрозодиак сифатида ишлатилади, шунингдек эркакларда импотенцияни даволаш учун, аёлларда ҳайз кўриш циклини бузилишларида қўлланади. Мускат ёнғоғи яллиғланишга қарши, тонусни оширувчи, оғриқ қолдирувчи ва спазмга қарши таъсир кўрсатади.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида, мувофиқ тарзда самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш ўтказилади.