IMUGRAFT maz 10g 0,03%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Takrolimus
Производитель:
Rainbow Life Sciences Pvt. Ltd.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
D11AH01
Инструкция IMUGRAFT maz 10g 0,03%
Dori shakli
10 г дан алюмин тубаларда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Dozirovkasi
Сиртга қўллаш учун мўлжалланган! Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга такролимус суртмаси терининг шикастланган соҳаларига юпқа қават қилиб суртилади. Препаратни терининг ҳар қандай соҳаларига, шу жумладан юз ва бўйин, тери бурмаларига қўллаш мумкин. Препаратни шиллиқ қаватларга ва окклюзион боғловлар остига қўйиш мумкин эмас. 2 ёшдан ва 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллашни 0,03% такролимус суртмасини суткада 2 марта суртишдан бошлаш керак. Ушбу схема бўйича даволаш давомийлиги 3 ҳафтадан ошмаслиги керак. Кейинчалик қўллаш тезлиги суткада 1 мартагача камайтирилади, даволаш шикастланиш ўчоқлари тўлиқ тозалангунича давом эттирилади. Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) пациентларда қўллашни ўзига хос хусусиятлари йўқ. Одатда яхшиланиш даволаш бошланган вақтдан бошлаб биринчи ҳафта давомида кузатилади. Агар даволаш фонида яхшиланиш белгилари икки ҳафта давомида кузатилмаса, даволаш тактикасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш керак. Касалликни зўрайишини даволаш Такролимус суртмаси вақти-вақти билан такрорланувчи даволаш курслари кўринишида қисқа вақт ёки узоқ вақт ишлатилиши мумкин. Терининг шикастланган соҳаларини даволаш атопик дерматитни клиник кўринишлари тўлиқ йўқолгунича ўтказилади. Одатда, яхшиланиш даволашнинг биринчи ҳафтасида кузатилади. Агар яхшиланиш белгилари суртмани қўллаш вақтидан бошлаб, 2 ҳафта давомида кузатилмаса, навбатдаги даволашнинг бошқа вариантларини кўриб чиқиш керак. Атопик дерматитни зўрайишини биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни қайта бошлаш керак. Касаллик зўрайишини олдини олиш Анамнезида касалликни зўрайишлари тез-тез (йилига 4 мартадан кўп) кузатиладиган пациентларда зўрайишларнинг ва ремиссияларнинг давомийлигини узайишини олдини олиш учун такролимус суртмаси билан тутиб турувчи даволаш тавсия қилинади. Тутиб турувчи даволашни буюришни мақсадга мувофиқлиги, узоғи 6 ҳафта давомида стандарт схема (кунига 2 марта) бўйича ўтказилган дастлабки даволаш самарадорлиги билан белгиланади. Тутиб турувчи даволашда такролимус суртмасини одатда зўрайишларда терининг шикастланган соҳаларига ҳафтада 2 марта (масалан душанба ва пайшанба) суртиш керак. Препаратни суртишлар орасидаги вақт оралиғи камида 2-3 кунни ташкил қилиши керак. Зўрайиш белгилари пайдо бўлганида такролимус суртмаси билан одатдаги даволаш тартибига ўтиш керак. Тутиб турувчи даволашдан сўнг 12 ҳафтадан кейин клиник динамикани баҳолаш ва такролимус суртмасини профилактик мақсадда қўллашни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини ҳал қилиш керак. Болаларда клиник динамикани баҳолаш учун препаратни вақтинчалик бекор қилиш ва сўнгра тутиб турувчи даволашни давом эттириш заруратини кўриб чиқиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Такролимус терида метаболизмга учрамайди, бу терида унинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин бўлган дориларнинг ўзаро таъсирланиш хавфини истисно қилади. Такролимус суртма шаклида қўлланганида тизимли сўрилиши минимал бўлганлиги сабабли, такролимус суртмаси билан бир вақтда қўлланганида CYP3A4 ингибиторлари (шу жумладан эритромицин, итраконазол, кетоконазол, дилтиазем) билан ўзаро таъсир ыилиш эҳтимоли кам, бироқ терининг шикастланган соҳалари катта бўлган ва/ёки эритродермияси бўлган пациентларда буни бутунлай истисно қилиб бўлмайди. Такролимус суртмасини бошқа сиртга қўлланадиган препаратлар, тизимли глюкокортикостероидлар ва иммунодепресантлар билан бирга қўллаш мумкинлиги ўрганилмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- Нетертон синдроми каби эпидермал тўсиқни генетик нуқсонлари; - тарқалган эритродермия (такролимусни тизимли сўрилишини зўрайиб борувчи ошиш хавфи билан боғлиқ); - ҳомиладорлик; - лактация (эмизиш) даври; - 2 ёшгача бўлган болалар (0,03% суртма учун); - такролимус, ёрдамчи моддалар, макролидларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Декомпенсацияланган жигар етишмовчилигида, терининг катта юзалари шикастланганида, айниқса давомли даволаш курсларини олган беморларда, шунингдек болаларда такролимус суртмасини эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Такролимус суртмасини туғма ёки орттирилган иммун танқислиги бўлган беморларда ёки иммунодепрессантлар қабул қилаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Такролимус суртмасини қўллаш вақтида терига қуёш нурларини таъсиридан, солярийга боришдан, псорален билан мажмуада А ёки Б УБ-нурлари (PUVA-терапия) билан даволанишдан сақланиш керак. Такролимус суртмасини терининг потенциал хавфли ёки хавф олди каби қаралган шикастланган соҳаларини даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Суртма суртилган терининг соҳаларига 2 соат давомида юмшатувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас. Инфекцияланган атопик дерматитни даволашда такролимус суртмасини қўллаш самарадорлигини ва хавфсизлиги баҳоланмаган. Инфекцияланиш белгилари мавжудлигида такролимус суртмасини буюришдан олдин мувофиқ даволашни ўтказиш керак. Такролимус суртмасини қўллаш герпетик инфекцияни ривожланиш хавфини юқорилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Герпетик инфекциянинг белгилари бўлганида такролимусни қўллашдан кутиладиган фойда ва хавф нисбатини индивидуал равишда баҳолаш керак. Лимфоаденопатияда даволашни бошлашдан олдин пациентни текшириш ва суртмани қўллаш даврида уни кузатиш керак. Лимфоаденопатиянинг аниқ сабаблари бўлмаганида ёки ўткир инфекцион мононуклеознинг симптомлари бўлганида такролимус суртмасини қўллашни тўхтатиш керак. Кўз ва шиллиқ қаватларга суртмани тушишидан сақланиш керак (суртма тасодифан тушган ҳолларда суртмани олиб ташлаш ва/ёки сув билан ювиш керак). Такролимус суртмасини окклюзион боғловлар остига суртиш ва ҳаво ўтказмайдиган зич кийимларни кийиш тавсия қилинмайди. Бошқа ҳар қандай маҳаллий дори воситаси ишлатилганида бўлгани каби, пациентлар суртмани суртгандан сўнг, суртма даволаш мақсадида қўл соҳасига суртилгандан ташқари ҳолларда, қўлларни ювишлари керак.
Nojo'ya samaralari
Учраш тезлиги бўйича нохуш реакциялар: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10) ва кам ҳолларда (>1/1000, <1/100) синфларга ажратилади. Маҳаллий реакциялар: жуда тез-тез – суртилган жойда қичишиш ва ачишиш ҳисси; тез-тез – суртилган жойда иссиқлик ҳисси, қизариш, оғриқ, таъсирланиш, тошма. Одатда улар ўртача ифодаланган бўлади ва даволаш бошлангандан кейин биринчи хафта давомида ўтиб кетади. Инфекциялар: тез-тез – герпетик инфекция (юз ва лабларнинг оддий герпеси, варицелла кўринишидаги Капоши тошмаси). Дерматологик реакциялар: тез-тез – фолликулит, қичишиш; кам холларда – хуснбузар. Периферик нерв тизими тмонидан: тез-тез – парестезиялар, гиперестезия. Бошқалар: тез-тез – алкоголни ўзлаштираолмаслик (спиртли ичимликлар истеъмол қилингандан сўнг юзни қизариши ёки терини таъсирланиш симптомлари). Препаратни барча кузатиш даври давомида розацеа, малигинизациянинг (лимфомаларнинг тери ва бошқа шакллари, тери ўсмаси) ягона ҳоллари қайд қилинган.
Farmakokinetikasi
Такролимус кальциневриннинг ингибиторлари гуруҳига мансуб. У кальциневрин учун цитозол рецептор (FK506) ҳисобланган, махсус цитоплазматик оқсил иммунофиллин (FKBP12) билан боғланади. Бунинг натижасида такролимус FKBP12, кальций, кальмодулин ва кальцинериндан иборат комплекс шаклланади, бу кальциневриннинг фосфатаза фаоллигини ингибиция бўлишига олиб келади. Бу Т-ҳужайрали иммун жавоби учун муҳим бўлган цитокинларни (ИЛ-2 ва гамма-интерферон) ишлаб чиқарилишини кодловчи генларнинг транскрипциясини бошқариш учун зарур бўлган, фаоллашган Т-ҳужайраларнинг (NFAT) ядро омилини фосфорсизланиши ва транслокациясига йўл қўймайди. Бундан ташқари, такролимус ИЛ-3, ИЛ-4, ИЛ-5, каби цитокинлар, Т-лимфоцитларнинг фаоллашишини бошланиш босқичларида иштирок этадиган ўсманинг некрози омили (УНО-α) ва гранулоцитар-макрофагларнинг колонияларини рағбатлантирувчи омил (ГМКРО) ни ишлаб чиқарилишини кодлайдиган генларнинг транскрипциясини ингибиция қилади. Шу билан бирга, такролимуснинг таъсири остида семиз ҳужайралар, базофиллар ва эозинофиллардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини ингибиция бўлиши, шунингдек Лангерганс ҳужайраларида FcεRI (иммуноглобулин Е учун юқори аффин юзаки рецептор) экспрессиясини пасайиши кузатилади, бу уларнинг фаоллигини пасайишига ва антигенни Т-лимфоцитларга тақдим этилишига олиб келади. Такролимус сақловчи суртма коллаген синтезига таъсир қилмайди ва шу боисдан тери атрофиясини чақирмайди.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши Маҳаллий қўлланганида такролимусни тизимли қон оқимига сўрилиши минимал бўлади. Атопик дерматити бўлган кўпчилик пациентларда (катталар ва болаларда) 0,03% такролимус суртмаси бир марта суртилганида ҳам, кўп марта қўлланганда ҳам унинг қон плазмасидаги концентрацияси <1 нг/мл ни ташкил қилган. Тизимли сўрилиши шикастланиш майдонига боғлиқ ва атопик дерматитнинг клиник кўринишларини йўқолиши билан камаяди. Болалар ва катталарда узоқ вақт қўлланганида (1 йилгача) препаратни тўпланиши кузатилмаган. Тақсимланиши Сиртга қўлланганида такролимусни тизимли сўрилиши камлиги туфайли, плазма оқсиллари билан боғланиш хусусиятини юқорилиги (98,8% дан кўп) клиник жиҳатдан аҳамиятсиз деб қаралади. Метаболизми Такролимус терида метаболизмга учрамайди. Тизимли қон оқимига тушганида такролимус жигарда CYP3A4 ёрдамида аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди. Чиқарилиши. Такролимус суртмаси сиртга кўп марта қўлланганида Т1/2 (ярим чиқарилиш даври) катталарда 75 соат, болаларда 65 соатни ташкил қилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Сиртга қўлланганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Бехосдан ичга қабул қилинганида, организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини назорат қилиш ва пациентнинг умумий аҳволини кузатишдан иборат бўлган умумий қабул қилинган чоралар кўрилиши керак. Қусишни чақириш ёки меъдани ювиш тавсия қилинмайди.