LIDOKAIN ko'z tomchilari 5ml 2%

Обновлено: 21.07.2022

LIDOKAIN ko'z tomchilari 5ml 2%
  • Категория:

    Oftalmologik vositalar

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    lidokaina gidroxlorid

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    S01HA07

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция LIDOKAIN ko'z tomchilari 5ml 2%

  • Dori shakli

    5 мл. Дан флакон-томизғич.

  • Dozirovkasi

    Лидокаин конъюнктивал қопчиқнинг шиллиқ юзасига маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Препарат бевосита манипуляциядан олдин 1-2 томчи миқдорида қўлланади. Инстилляция 30-60 секунд интервал билан 2-3 марта такрорланади.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Лидокаиннинг қуйидаги препаратлари билан бирга қўлланиши: бета-адреноблокаторлар – лидокаиннинг токсик ҳусусиятларини кучайишиш туфайли; дигитоксин – кардиотоник самарасинин камайиши туфайли; кураресимон препаратлари – мушак релаксациясини кучайиши туфайли мақсадга мувофиқ эмас. Лидокаиннинг аймалин, амиодарон, верапамил ёки хинидин билан бирга буюрилиши кардиодепрессив таъсир кучайиши туфайли буюриш мақсадга мувофиқ эмас. Лидокаин ва новокаинамид нин бирга қўлланиши марказий асаб тизимини қўзғатишини, галлюцинацияларни чақириши мумкин. Лидокаин таъсири остида гексенал ёки тиопентал-натрий вена ичига юборилганда нафас сусайиши мумкин. МАО ингибиторлари таъсири остида лидокаиннинг маҳаллий оғриқ қолдирувчи  таъсири кучайиши мумкин. МАО ингибиторларини қабул қилаётган беморларга лидокаин парентерал тарзда буюрилмаслиги  керак. Лидокаин ва полимиксин-В бир вақтда буюрилганда нерв-мушак ўтказувчанлигига сусайтирувчи тъсири кучайиши мумкин, шунинг учун беморнинг ннафас функциясини  кузатиш керак. Лидокаин уйқулатувчи ёки седатив препаратлари билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Циметидин қабул қилаётган беморларга лидокаин вена ичига юборилганда қулоқ битиб қолиши, уйқучанлик, брадикардия, парастезия ҳолатлари каби ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Бу қон плазмасида лидокаин даражаси ошиши билан боғлиқ бўлиб, қон оқсиллари билан боғланишдан ажратилиши, шуингдек унинг жигарда фаоллаштиришини секинлашиши билан изоҳланади. Ушбу препаратлари билан мажмуавий даволаш ўтказиш зарур холларда лидокаиннинг  дозасини камайтириш керак.          Фармацевтик ўзаро таъсирлари Аминазин, циметидин, пропранолол, петидин, бупивакаин, хинидин, дизопирамид, амитриптилин, имипрамин, нортриптилин каби препаратлари бир вақтда қўлланганда лидокаиннинг қон зардобидаги концентрациясини оширади.                                                      

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган   ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Флакон очилгандан кейин 1 ой давомида ишлатилсин. Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Жигар фаолияти заифлашган (масалан, жигр циррози) ёки жигарда қон айланиши сусайган беморларда (масалан, юрак етишмовчилиги ва ўткир миокард инфарктида) , гиповолемияда, шокда, буйрак етишмовчилигида, шунингдек ёши 65 дан юқори бўлган беморларда препаратнинг дозасинин 2 марта камайтириш керак, қўллашнинг давомийлигини ҳам иложи борича қисқартириш керак. Агар препаратни юборилиши бир суткадан ортиқ давом этса, унинг чиқарилиши секинлашади, шунинг учун дозани камайтириш керак. Препаратнинг инъекцияларида ЭКГ ни мунтазам назорат қилиш керак, кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларини олдини олиш учун парентерал юборишга мўлжалланган қисқа  таъсир  қилувчи барбитуратлар, қалтираш, клонико-тоник тиришишларни олдини олиш учун бензиодиазепин қатори транквилизаторлари; гипотония ривожланган ҳолда вена ичига юбориш учун симптоматик воситалар; брадикардияда вена ичига юбориш учун атропин (0.5-1.0 мг ) тайёр холда бўлиши керак. Доза ошириб юборилган ҳолларда юқорида вайд этилган симптомлардан ташқари коллапс  ва марказий нерв тизимининг сусайиши ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда юқорида санаб ўтилган препаратлардан ташқари ўпканинг сунъий вентиляцияси ёки бошқа реанимацион муолажаларини ўтказиш керак бўлади. Синусли брадикардияси ва тўлиқ бўлмаган юрак блокадаси бўлган беморларда препаратни қўллашдан  олдин атропин, изопротеренол ёки ритмни электр юритувчиси ёрдамида юрак ритмини тезлаштириш керак. Акс ҳолда оғир аритмия ва тўлиқ блокада пайдр бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш лозим. Автомобилни бошқариш ва механиўмлар билан ишлаш қобилиятигатаъсири. Агар препаратни қўллашдан кейин ножўя таъсирлар дискомфрот чақирмаса, транспорт воситаларии хайдаг ва механизмларни бошқариш учун чекланишлар йўқ.

  • Nojo'ya samaralari

    Лидокаиндан қўлланганда аллергик реакциялар, шиллиқ қаватларни таъсирчанлиги падо бўлиши мумкин. Агар препарат узоқ вақт давомида қўлланса, мугуз парданинг эпителиопатсияси ривожданиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Офтальмологияда қўллаш учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита ҳисобланади. Лидокаиннинг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири потенциал-боғлиқ натрий каналлари блокадаси билан боғлиқ бўлиб, сезувчан нервлар учларида  импульслар генерациясига ва нерв толалари бўйлаб оғриқ импульслар ўтказувчанлигига тўсқинлик қилади. Лидокаин мугуз парданинг оғриқ сезувчанлигини баратараф қилади, бироқ тўлиқ (чуқур) мугуз парда анестезиясига (тактил, ҳарорат ва прессор сезувчанлиги тўлиқ бартараф қилинишига) , одатда, эришилмайди. Конъюнктивал қопчиққа инсталляциядан кейин маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга 2-3 минутдан кейин эришилади ва энг камида 6-8 минут  (одатда, 10-15 минутгача) давом этади.  Анестезия  бошланиши- инсталляциядан кейин 1 минутдан кейин юз беради. Максимум анестезияга, одатда, инсталляциядан кейин тахминан 5 минутлан кейин эришилади.

  • Farmakodinamikasi

    Лидокаиннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясини (Сmах) қиймати – 1,5-5 мкг/мл; ярим чиқарилиш даври (T1/2) – 1,6 соат. Моноэтилглицин ва ксилидга дезалкилланиш йўли орқали микросомал оксидаз билан жигарда метаболизмга учрайди. Ксилид анестетик ва токсик ҳусусиятларига эга. Ксилиднинг тахминан 75% сийдик билан чиқарилади. Лидокаин метаболизмида парааминобензой кислотаси ҳосил бўлмайди, шу туфайли антисульфанила­мид таъсирга эга эмас.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Маҳаллий анестетикка бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, эйфория кўринишидаги токсик реакциялар кўринишидаги кичик белгилари пайдо бўлганида препаратни кейинги юборишлари тўхтатилади. Пациент горизонтал холатда бўлади; кислороднинг ингаляцияси татбиқ қилинади ва вена ичига 10 мг седуксен (реланиум) юборилади. Эритмаларни вена ичига инфузия қилиш учун тизими тайёрланади. Ҳамма  муолажалар бир вафтда артериал босим ва пульснинг назорати остида бажарилади. Ташқи нафаснинг  бузилиши даражасига қараб ўпканин ҳаво-кислород аралашмаси билан нафас аппарати ниқоби ёрдамида ёрдамчи ёки сунъий вентиляция  ўтказилади. Мимик ва скелет мушакларининг тиришишлари пайдо бўлган холларда, улар 1 % ли гексенал ва тиопентал натрийни вена ичига секин юбориш орқали бартараф қилинади. Енгил гипотензия операцион столнинг бош қисмини тушириш ва электролит эритмаларни инфузия қилиш ёрдамида бартараф қилинади. Артериал босимнинг яққол пасайишини брадикардияни қуйидаги  тадбирлар орқали бартараф  қилиш мумкин: операцион столнинг бош қисми туширилади ва нафас йўлларини ўтказувчанлигини кузатилади; вена ичига электролит эритмалари ёки коллоид плазма ўрнини босувчи эритмалар юборилади; глюкокортикоидлар  (125-25 мг) гидрокортизон, 30-60 мг преднизолон); шунингдек вена ичига 0.1 % ли адреналин эритмаси 0.025-0.1 мг дозада (1 мл 0.1 % ли адреналин эритмаси 10 мл натрий хлориднинг 0.9 % ли изотоник инъекция учун эритмасида суюлтирилади ва 1 мл дан артериал босим ва пульснинг назорати остида инфузион юборишга ўтилади. Яққол брадикардияда – атропин юборилади.  

  • Umumiy ma'lumot

    LIDOKAIN ko'z tomchilari 5ml 2% qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA LIDOKAIN GIDROXLORID LIDOCAINI HYDROCHLORIDI   Preparatning savdo nomi: Lidokain Ta‘sir etuvchi modda (XPN): Lidokain gidroxloridi Dori shakli: In‘eksiya uchun eritma. Tarkibi: 1 l eritma quyidagilarni saqlaydi: Faol modda: 1% li lidokain gidroxloridi (suvsiz moddaga qayta xisoblaganda) – 10,0 g. 2% li lidokain gidroxloridi (suvsiz moddaga qayta xisoblaganda) – 20,0 g. Yordamchi moddalar: natriy xloridi, natriy gidroksidi, in‘eksiya uchun suv 1 litrgacha. Ta‘rifi: Tiniq, rangsiz yoki biroz sarg‘ish rangli eritma. Farmakoterapevtik guruxi: Mahalliy og‘riqsizlantiruvchi vosita.   Farmakologik xususiyatlari Mahalliy og‘riqsizlantiruvchi ta‘sir ko‘rsatadi, neyronlarning membranalarini natriy ionlari uchun o‘tkazuvchanligini pasaytirib, ularni barqarorlashtiradi, nerv impulslarini generasiyasi va o‘tkazilishiga to‘sqinlik qiladi. Lidokainnig og‘riqsizlantiruvchi ta‘siri prokainga nisbatan 2-6 marta kuchliroq (tezroq va davomliroq – 75 minutgacha, epinefrin qo‘shilganidan keyin esa – 2 soatdan ko‘proq ta‘sir qiladi). Mahalliy qo‘llanganida qon tomirlarini kengaytiradi, to‘qimalarga mahalliy ta‘sirlovchi samara ko‘rsatmaydi. Antiaritmik (Ib sinfi) xususiyatlarga ega. Hujayra membranalarini barqarorlashtiradi, natriy kanallarini bloklaydi, kaliy ionlari uchun membranalarning o‘tkazuvchanligini oshiradi. Yurak bo‘lmachalarining elektrofiziologik holatiga deyarli ta‘sir qilmasdan, yurak qorinchalarda repolyarizasiyani qisqartiradi, Purkine tolalarida depolyarizasiyaning IV fazasini susaytiradi (ayniqsa ishemiyaga uchragan miokardda), ularning avtomatizmi va harakat potensialining davomiyligini kamaytirib, potensiallarning minimal farqini oshiradi, bunda kardiomiositlar muddatidan oldinga rag‘batlantirishga reaksiya qiladi. Terapevtik dozalarda Purkine tolalarida va yurak qorinchalarining qisqaruvchi miokard bilan birikish joylarida o‘tkazuvchanlikni yaxshilaydi, shu bilan «takroriy kirish» (re-entery) fenomeni shaklllanish holatlarini, ayniqsa yurak mushagining ishemik shikastlanishi sharoitlarida, masalan, miokard infarktida, bartaraf etilishiga yordam beradi. Ta‘sir potensialining davomiyligi va refrakter davrining samaradorligini qisqartiradi. Miokardning o‘tkazuvchanligi va qisqaruvchanligiga deyarli ta‘sir qilmaydi (o‘tkazuvchanlikni susayishi faqat yuqori, toksik dozalarga yaqin dozalar buyurilganida aniqlanadi) – elektrokardiogrammada (EKG) P-Q, Q-T intervallarining uzunligi va QRS kompleksining kengligi o‘zgarmaydi. Manfiy inotrop samarasi ham kuchsiz ifodalangan bo‘lib, faqat preparatning yuqori dozalari tez yuborilganidagina namoyon bo‘ladi.       Farmakokinetikasi Parenteral yuborilganida so‘rilish darajasi yuborilgan joyi va dozasiga bog‘liq. TSmax – 3-5 minutni tashkil etadi. Plazma oqsillari bilan bog‘lanishi – 50-60% ni tashkil etadi. Tez taqsimlanadi (taqsimlanishining T1/2 fazasi 6-9 minut), oldin qon bilan yaxshi ta‘minlanadigan to‘qimalarga (yurak, o‘pka, bosh miya, jigar, taloq), yog‘ va mushak to‘qimasiga kiradi. Gematoensefalik to‘siq, yo‘ldosh to‘sig‘i orqali va ko‘krak sutiga (ona plazmasidagi konsentrasiyasining 40%) kiradi. Jigarda (90-95% ga) sitoxrom R450 ishtirokida metabolizmga uchrab, aminoguruhini dezalkillanishi va amid bog‘ini uzilishi yo‘li bilan faol metabolitlari (monoetilglisinksilidin va glisinksilidin) hosil bo‘ladi, ularning T1/2 muvofiq 2 soat va 10 soatni tashkil qiladi. Jigar kasalliklarida metabolizmining jadalligi pasayadi va normal ko‘rsatkichining 50% dan 10% gachasini tashkil qiladi. Vena ichiga oqim bilan yuborilganidan keyin T1/2 – 1,5-2 soat; yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda – 3 soatni tashkil qiladi. Lidokainni davomli 24-48 soat davomidagi infuziyasida T1/2 ahamiyatli oshadi (3 soatgacha). Jigar faoliyati buzilganida T1/2 2 marta va ko‘proqqa oshadi. Doimiy infuziyada (boshlang‘ich to‘yinish dozani yuborishsiz) terapevtik samarali konsentrasiyasiga (2-6 mkg/ml) 5-9 soatdan keyin erishiladi. Safro bilan va buyrak orqali chiqariladi (10% gachasi o‘zgarmagan xolda). Surunkali buyrak yetishmovchiligida metabolitlari to‘planishi mumkin. Siydikning kislotali muhitini oshishi lidokainni chiqarilishini oshishiga yordam beradi. Qo‘llanilishi – o‘tkazuvchi (shu jumladan retrobulbar, parabulbar anesteziya) anesteziya; – mahalliy infiltrasion anesteziya (shu jumladan subkon‘yunktival); – spinal anesteziya; – epidural anesteziya; – oftalmologiyadagi terminal anesteziya. Qo‘llash usuli va dozalari Infiltrasion anesteziya uchun: teri ichiga, teri ostiga, mushak ichiga yuboriladi. Lidokainning 5 mg/ml eritmasi qo‘llanadi (maksimal doza 400 mg). Periferik nervlar va nerv chigillarini blokadasi uchun: 10-20 ml 10 mg/ml eritma yoki 5-10 ml 20 mg/ml eritma (ko‘pi bilan 400 mg) perinevral yuboriladi. O‘tkazuvchi anesteziya uchun: perinevral 10 mg/ml va 20 mg/ml eritmalar (ko‘pi bilan 400 mg) qo‘llanadi. Epidural anesteziya uchun: epidural, 10 mg/ml va 20 mg/ml eritmalar (ko‘pi bilan 300 mg) qo‘llanadi. Spinal anesteziya uchun: subaroxnoidal, 3-4 ml 20 mg/ml eritma (60-80 mg) qo‘llanadi. Parabulbar anesteziya uchun: 1,0-2,0 ml 20 mg/ml eritma parabulbar yuboriladi. Retrobulbar anesteziya uchun: 3,0-4,0 ml 20 mg/ml eritma retrobulbar yuboriladi. Mahalliy infiltrasion anesteziya uchun (subkon‘yunktival): kon‘yunktiva 0,5-1,0 ml 20 mg/ml eritma yuboriladi. Oftalmologiyadagi terminal anesteziya: 20 mg/ml eritma kon‘yunktiva bo‘shlig‘iga 2 tomchidan 2-3 marta, 30-60 sekund interval bilan bevosita jarrohlik aralashuvi yoki tekshirish oldidan tomiziladi. Lidokainning ta‘sirini uzaytirish uchun ex tempore 0,1% li epinefrinning (adrenalinning) eritmasini qo‘shish mumkin (5-10 ml lidokain eritmasiga 1 tomchidan, lekin eritmaning xamma xajmiga 5 tomchidan ko‘p emas). Keksa pasientlarda va jigar kasalliklari (sirroz, gepatit) yoki jigarda qon oqimining pasayishi (surunkali yurak yetishmovchiligi) bo‘lgan bemorlarda lidokainning dozasini 40-50% ga pasaytirish tavsiya qilinadi. Nojo‘ya ta‘sirlari Nerv tizimi va sezgi a‘zolari tomonidan: bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i, holsizlik, xarakat bezovtaligi, nistagm, hushdan ketish, uyquchanlik, ko‘rish va eshitishni buzilishlari, tremor, trizm, tirishishlar (giperkapniya va asidoz fonida ularning rivojlanishini xavfi oshadi), nafas mushaklarining falaji, nafasni to‘xtashi, motorli va sezgili blok, respirator falaj (ko‘proq subaroxnoidal anesteziyada rivojlanadi). Yurak-tomir tizimi tomonidan: arterial bosimni oshishi yoki pasayishi, bradikardiya, aritmiya, taxikardiya – vazokonstriktor bilan yuborilganida, periferik vazodilatasiya, kollaps, ko‘krak qafasida og‘riq. Allergik reaksiyalar: teri toshmasi, eshakemi (teri va shilliq qavatlarida), terini qichishishi, angionevrotik shish, anafilaktik shok. Me‘da-ichak yo‘llari a‘zolari tomonidan: ko‘ngil aynishi, qusish, ixtiyorsiz ichni kelishi. Qon tomonidan: metgemoglobinemiya. Mahalliy reaksiyalar: spinal anesteziyada – belda og‘riq, epidural anesteziyada – tasodifan subaraxnoidal bo‘shliqqa tushishi. Boshqalar: turg‘un anesteziya, xatto nafasni to‘xtashigacha bo‘lgan nafasni susayishi, gipotermiya. U yoki bu noxush nojo‘ya reaksiya paydo bo‘lganida iloji boricha tezroq shifokorga murojaat qiling. Agar yo‘riqnomada ko‘rsatilgan har qanday nojo‘ya samaralari yomonlashsa yoki Siz yo‘riqnomada ko‘rsatilmagan har qanday boshqa nojo‘ya samaralarini sezsangiz, bu xaqida shifokorga xabar bering. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan xolatlar O‘ta yuqori sezuvchanlik (shu jumladan, boshqa amidli mahalliy og‘riqsizlantiruvchi dori vositalariga); in‘eksiya mo‘ljallangan joyning infeksiyalanishi; sinus tugunining kuchsizligi sindromi; III darajali atrioventrikulyar blokada (qorinchalarni rag‘batlantirish uchun zond kiritilgan xollardan tashqari); sinoaurikulyar blokada; Volf-Parkinson-Uayt sindromi; kardiogen shok, qorincha ichki o‘tkazuvchanlikning buzilishlarida qo‘llash mumkin emas. Agar Sizda yuqorida sanab o‘tilgan kasalliklardan birontasi bo‘lsa, preparatni qabul qilishdan oldin albatta shifokor bilan maslahatlashing. Extiyotkorlik bilan: II-III darajali yurak yetishmovchiligi, og‘ir jigar va/yoki buyrak yetishmovchiligi, gipovolemiya, atrioventrikulyar blokada, sinusli bradikardiya, arterial gipotenziya, og‘ir miasteniya, tutqanoqsimon tirishishlar (shu jumladan anamnezdagi), homiladorlik, laktasiya davri. Agar Sizda yuqorida sanab o‘tilgan kasalliklardan/holatlardan birontasi bo‘lsa, preparatni qabul qilishdan oldin albatta shifokor bilan maslahatlashing. Shuningdek anesteziyaning u yoki bu turini o‘tkazishga umumiy qarshi ko‘rsatmalarni ham hisobga olish kerak. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Vazokonstriktorlar (epinefrin, metoksamin, fenilefrin) preparatning maxalliy og‘riqsizlantiruvchi ta‘sirini uzaytiradi. Simetidin lidokainning buyrak klirensini pasaytiradi (mikrosomal oksidlanishning ingibisiya qilinishi oqibatida metabolizmini pasaytiradi) va toksik samaralarini rivojlanish xavfini oshiradi. Antimiastenik dori vositalarining samarasini pasaytiradi. Mahalliy anestetik in‘eksiya qilingan joyga og‘ir metallarni saqlovchi dezinfeksiyalovchi eritmalar bilan ishlov berilganida, og‘riqlilik va shish ko‘rinishidagi mahalliy reaksiyani rivojlanish xavfi oshadi. Spinal va epidural anesteziya uchun mahalliy og‘riqsizlantiruvchi dori vositalari guanadrel, guanetdin, mekamilamin, trimetofan kamzilati bilan ishlatilganida, yaqqol gipotenziya va bradikardiyaning xavfi oshadi. Beta-adrenoblokatorlar lidokainning metabolizmini sekinlashtirib (jigarda qon oqimi kattaligini pasaytirib), uning toksikligini oshiradi. Yurak glikozidlari kardiotonik samarasini susaytiradilar. Miorelaksasiyalovchi dori vositalarining samarasini kuchaytiradi va uzaytiradi. Lidokain uxlatuvchi va sedativ dori vositalari bilan bir vaqtda buyurilganida, markaziy nerv tizimiga ularning susaytiruvchi ta‘siri kuchayishi mumkin. Narkotik analgetiklar bilan birga qo‘llanganida additiv samara rivojlanadi, bu epidural anesteziyani o‘tkazishda ishlatiladi, lekin nafasni susayishi kuchayadi. Monoaminooksidaza ingibitorlari (furazolidon, prokarbazin, selegilin) bilan qo‘llash arterial bosimni pasayish xavfini oshiradi. Antikoagulyantlar (shu jumladan, ardeparin natriy, dalteparin natriy, danaparoid natriy, enoksaparin natriy, geparin natriy, varfarin va boshqalar.) qon ketishlari xavfini oshiradi. Maxsus ko‘rsatmalar Qon tomirlariga boy a‘zolarda mahalliy anesteziya o‘tkazishda alohida ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak; yuborish vaqtida tomir ichiga in‘eksiya qilishdan saqlanish kerak. Vaskulyarizasiyalangan (qon tomirlarga boy) to‘qimalarga yuborishda aspirasion sinama o‘tkazish tavsiya qilinadi. Lidokain yordamida subaroxnoidal anesteziya o‘tkazishni rejalashtirishgacha, kamida 10 kun oldin monoaminooksidaza (MAO) ingibitorlarini bekor qilish kerak. Davolanish davrida transport vositalarini boshqarish va diqqatni yuqori jamlashni va psixomotor reaksiyalar tezligini talab qiluvchi boshqa potensial xavfli faoliyat turlari bilan shug‘ullanishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak. Preparat bolalar olaolmaydigan joyda saqlansin yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: intoksikasiyaning birinchi belgilari – bosh aylanishi, ko‘ngil aynishi, qusish, eyforiya, asteniya, AB ni pasayishi, uyquchanlik, bosh og‘rig‘i, paresteziyalar, dezorientasiya, ko‘rishni buzilishi, tirishishlar, koma; so‘ngra – skelet mushaklarining toniko-klonik tirishishlariga o‘tish bilan yuzning mimik mushaklarini tirishishlari, psixomotor qo‘zg‘alash, bradikardiya, kollaps, asistoliya; yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda (tug‘ruqlarda qo‘llanganida) – bradikardiya, xatto nafasni to‘xtagunicha nafas markazini susayishi. Davolash: intoksikasiyaning birinchi belgilari paydo bo‘lganida yuborish to‘xtatiladi, pasient gorizontal xolatga keltiriladi; kislorodning ingalyasiyasi buyuriladi. Tirishishlarda 10 mg diazepam vena ichiga yuboriladi. Bradikardiyada – m-xolinoblokatorlar (atropin), vazokonstriktorlar (norepinefrin, fenilefrin) yuboriladi. Dializ samarasiz. Chiqarilish shakli 1% 5 ml, 2% 2 ml li in‘eksiya uchun eritma ampulalarda. Saqlash sharoiti Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25ºS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha.   Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?