KLIOTRAN tabletkalari 100mg/100mg N10

Обновлено: 21.07.2022

KLIOTRAN tabletkalari 100mg/100mg N10
  • Категория:

    Ginekologik

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Metronidazol, Mikonazol

  • Производитель:

    Agio Pharmaceutical Limited

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    G01AF20

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция KLIOTRAN tabletkalari 100mg/100mg N10

  • Dori shakli

    Алюмин стрипда 6, 10 ва 12 та таблетка. 1 стрип аппликатор ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойлаштирилган. 

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    7 кун мобайнида ҳар бир вагинал таблетка кечқурун ва битта вагинал таблетка эрталаб қўйилади. Такрорий ҳолатларда, ёки даволашнинг бошқа усулларига вагинитнинг чидамлилигида. 14 кун мобайнида кечкурун ва эрталаб битта вагинал таблетка қинга чуқур қўйилади. Қадоқга бириктирилган аппликатор ёрдамида таблеткани қинга чуқур киритиш керак. Аппликаторни қўллаш бўйича йўриқнома: 1. А поршень охиригача чиқарилади. Вагинал таблетка В аппликаторга жойланади. 2. Таблетка турган аппликатор эҳтиёткорлик билан қинга иложи борича чуқурроқ киритилади (имкони бўлса ётган ҳолда). Таблетка қинга тушиши учун А поршень охиригача босилади. Аппликатор олиб ташланади. 3. Фойдалангандан сўнг В аппликатордан чиқарилиб А поршень бутунлай олиб ташланади. Кейин у илиқ (қайноқ эмас) совунли сувда яхшилаб ювиб ташланади ва қуритилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Препаратнинг фаол компонентлари, метронидазол ва миконазолнинг абсорбцияси туфайли, таркибида спирт ёки қуйида келтирилган препаратларнинг ҳар қандайлари мавжуд бўлган дори маҳсулоти қўлланилганда ўзаро таъсирлар пайдо бўлиши мумкин: ‒ қонни қуюлтирадиган дорилар (перорал интикоагулянтлар); ‒ тиришишга қарши воситалар (фенитоин, фенобарбитал); ‒ меъдада кислоталикни пасайтирадиган препаратлар (циметидин); ‒ алкоголизмни даволовчи препаратлар (дисульфирам); ‒ психоз ва депрессияга қарши препаратлар (литий); ‒ аллергияга қарши препаратлар (астемизол ва тертенадин). “Клиотран” таблеткаси билан даволаниш пайтида жигар ферментлари, глюкоза (гексокиназ усули), теофиллин ва прокаинамид таркибини аниқлашда лаборатор синовлар хатоликларни кўрсатиши мумкин.  

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратнинг таркибида мавжуд бўлган ҳар қандай таркибга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш тақиқланган.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Фақат вагинал қўлланилиши учун. Перорал қўлланилиш учун эмас. Спиртли ичимликлар билан мумкин қадар юқори мос келмаслиги сабабли даволаш пайтида ва курс якунлангандан сўнг камида 24-48 соат мобайнида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Тухумдоннинг туби йиртилиб кетиши мумкин бўлган резинага таъсир кўрсатиши сабабли таблетка ҳомиладор бўлишга қарши мембраналар ва презервативлар билан бирга қўлланилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Агар шифокор буни зарур деб топса ва доимий кузатув остида бўлса “Клиотран” вагинал таблеткаларини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойилигидан кейин қўллаш мумкин. Фаол компонентлар кўкрак сути билан чиқарилиши сабабли “Клиотран” вагинал таблеткаларини қўллашда болани эмизиш мумкин эмас. Даволаш тугагандан кейин 24-48 соат ўтгандан сўнг кўкрак сути билан эмизишни давом эттириш мумкин. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Маълумотлар эришимли эмас.

  • Nojo'ya samaralari

    Клиник тадқиқотларда ўлим ҳолатлари ёки жиддий ножўя таъсирлари бўлмаган. Тарқалган, тарқалмаган ва кам учрайдиган тиббий ҳолатлар қуйида санаб ўтилган. Агар фоиз бошқа тарзда айтиб ўтилган бўлса, унда алоҳида ножўя таъсирларни пайдо бўлиши 1% ни ташкил этган. Вагинал бузилишлар Қиннинг безовталаниши (қизиши, қичишиши) 2-6%. Қин шиллиқ пардасининг яллиғланиши туфайли вагинитда қиннинг безовталаниши биринчи овуляцияда биринчи бор қўлланилишида ёки даволанишнинг учинчи кунида кузатилиши мумкин. Даволаниш давомида бундай ҳолатлар тез йўқолиб кетади. Кучли безовталаниш пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур, чунки даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин. Меъда-ичак бузилишлари Абдоминал ёки спазмлар (3%), металл таъми (1,7%), қабзият, оғиз қуриши, кам ҳолларда диарея, иштаҳанинг йўқлиги, кўнгил айниши ва қусиш. МНС томонидан бузилишлар Бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, психик ўзгаришлар, доза ошириб юборилганидан ёки узоқ муддат қўлланилганидан кейин асаб бузилишлари (периферик невропатия), тиришиш. Тери касалликлари Тошма. Қон касалликлари Лейкоцитларнинг камайиши.

  • Farmakokinetikasi

    “Клиотран” вагинал таблеткаларида замбуруғларга қарши таъсирга эга миконазол ва бактерияларга қарши ва трихомонозга қарши таъсирга эга метронидазол мавжуд. Миконазол нитрати замбуруғларга қарши восита бўлиб кенг спектрли таъсирга эга, айниқса Candida albicans билан бирга патоген замбуруғларга нисбатан. Бундан ташқари, миконазол нитрати грамманфий (+) бактерияларга қарши самарали. Метронидазол бактерияларга қарши ва протозойга қарши восита ҳисобланади, у анаэроб стрептококклар ва Trichomonas vaginalis ни ҳисобга олиб, Gardenella vaginalis ва анаэроб бактерияларга қарши самарали.

  • Farmakodinamikasi

    Миконазол нитратининг қин ичи йўли билан абсорбцияси жуда паст (тахминан дозадан 1,4%). Бу йўл билан метронидазолнинг биоэришимлиги перорал қўлланишига нисбатан 20% ни ташкил этади. “Клиотран” препарати қўлланилгандан сўнг миконазол нитрати қон плазмасида аниқланмайди. Стационарда метронидазолнинг қон плазмасидаги даражаси 1,6 - 7,2 мкг/мл га етади. Метронидазол жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболит самарали ҳисобланади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил этади. Дозанинг тахминан 20% организмдан сийдик орқали ўзгармас ҳолда чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Метронидазол+Миконазол нитрати таблеткалари билан одамда дозани ошириб юбориш ҳолатлари бўлмаган. Организмга бўлган таъсирни чақириш учун метронидазол етарли миқдорда абсорбцияланиши мумкин. Маҳсулотнинг катта миқдори тасодифий қўлланилганда ошқозонни тозалашнинг тегишли усули талаб қилиниши мумкин. Метронидазол билан дозани ошириб юборилиши симптомлари- бу кўнгил айниши, қусиш, қориндаги оғриқ, металл таъми, ҳаракат бузилиши (атаксия), бош айланиши, терида ғайритабиий ҳислар (парестезия), тиришишлар, лейкоцитлар сонини камайиши ва сийдикнинг тўқ тус олиши. Миконазол билан дозани ошириб юборилиши симптомлари- бу кўнгил айниши, қусиш, томоқда ва оғиз бўшлиғидаги оғриқлар, иштаҳани пасайиши, бош оғриғи ва диарея.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?