SLIDERON tabletkalari 16mg N20
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Gormonal
Страна производитель:
Bolgariya
Активное вещество:
Metilprednizolon
Производитель:
Balkanpharma-Razgrad AD
Количество в упаковке:
20
Код ATX:
H02AB04
Инструкция SLIDERON tabletkalari 16mg N20
Dori shakli
10 таблеткадан тўқ-сариқ рангли, тиниқ поливинилхлорид/поливинилдихлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади. 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Qadoqda soni
20
Dozirovkasi
Бошланғич доза касалликка ва унинг оғирлик даражасига боғлиқ. Доза ижобий клиник жавобга эришилгандан кейин камайтирилиши керак. Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза минимал бўлиши керак, катталар учун у эртарат бир марта суткада 4-12 мг ни ташкил этади. Болалар учун пастроқ дозалар тавсия этилади. Узоқ вақт даволаганда препаратни кунора, бир марта эрталаб қабул қилиш буюрилиши мумкин. 4 мг метилпреднизолон 5 мг преднизолон, 4 мг триамцинолон ва 0,75 мг дексаметазонга эквивалент ҳисобланади. Қўлланилиши Тавсия этилган бошланғич суткалик дозаси Ревматоид артрит: - оғир даражадаги 12-16 мг - ўртача даражадаги 8-12 мг - мўътадил даражадаги - болалар 4-8 мг 4-8 мг Тизимли дерматомиозитлар 48 мг Тизимли қизил югурик 20-100 мг Ревматик атака 48 мг 1 хафта давомида ЭЧТ нормаллашгунча Аллергик касалликлар 12-40 мг Бронхиаластма Бир марта қабул қилишга 64 мг гача ёки кунора 100 мг гача Офтальмологик касалликлар 12-40 мг Гематологик касалликлар, шу жумладан лейкемия 16-100 мг Хавфлилимфома 16-100 мг Ярали колит 16-60 мг Крон касаллиги Зўрайганда 48 мг гача Аъзоларни кўчириб ўтказиш Суткада 3,6 мг/кг гача Ўпкасаркоидози Кунора 32-48 мг Полимиалгия 64 мг Пуфак яра 80-360 мг Болаларда дозалаш клиник жавобга асосланади. Даволашни минимал самарали дозадан энг қисқа вақт давомида ўтказиш керак. Буйрак усти бези етишмовчилигида ичга 0,14 мг/м2 3 марта қабул қилишга, бошқа кўрсатмалар бўйича – ичга 0,417-1,67 мг/м2 ёки 12,5-50 мг/м2 доза уч марта қабул қилишга бўлиб буюрилади. Имкони бўлганида суткалик дозани кунора бир марта қабул қилиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Антикоагулянтлар: кортикостероидлар билан бирга қўлланилганда кумарин қатори антикоагулянтларининг самарадорлиги ошиши мумкин, бу қон кетишини олдини олиш мақсадида қон кетиши давомийлиги ва протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилишни талаб этади. Салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар: салицилатлар, индометацин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚВ) бир вақтда қўллаш меъда шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши эҳтимолини ошириши мумкин. Кортикостероидларни қабул қилиш тўхтатилганда салицилатларнинг буйрак клиренси ошади, бу салицилатлар билан интоксикацияга олиб келиши мумкин. Узоқ вақт бирга қўлланилганда Слидероннинг дозасини камайтирганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Салицилатлар ва НЯҚВ ни гипопротромбинемияси бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Гипогликемик препаратлар: Слидерон диабетга қарши перорал воситалар ва инсулиннинг гипогликемик самарасини қисман сусайтириши мумкин. Жигар микросомал ферментларининг индукторлари: масалан барбитуратлар, фенитоин, примидон, карбамазепин ва рифампицин метилпреднизолоннинг тизимли клиренсини оширади, шу орқали метилпреднизолонннинг самараларини деярли 2 марта камайтиради. Грейпфрут ва бошқа цитрус мевалари жигарда метаболизмни кучайишига олиб келади, натижада кортикостероидлар, шу жумладан метилпреднизолоннинг таъсири сусайиши мумкин. CYP3A4 ингибиторлари: масалан эритромицин, кларитромицин, кетоконазол, дилтиазем, апрепитант, итраконазол ва тролеандомицин метилпреднизолоннинг жигардаги метаболизмини камайтириши ва унинг қон плазмасидаги даражасини ошириши мумкин, бу Слидероннинг терапевтик ва ножўя самараларини кучайишига олиб келиши мумкин. Эстрогенлар: Слидероннинг метаболизми секинлаштириб, унинг самараларини кучайтириши мумкин. Перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда Слидероннинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилмайди, у нафақат ярим чиқарилиш даврини узайтиришига, балки Слидероннинг атипик иммуносупрессив самаралари ривожланишига ҳам олиб келади. Циклоспорин: метилпреднизолон ва циклоспоринни бир вақтда қўллаганда тиришишлар пайдо бўлиши ҳақида хабарлар мавжуд, чунки иккала препаратларни бир вақтда қўллаш уларнинг метаболизмини ўзаро сусайишига олиб келади. Агар иккала препаратларни алоҳида буюрилса, тиришиш ва бошқа ножўя реакциялар ривожланишидан сақланиш мумкин. Кортикостероидлар гипогликемик воситалар (шу жумладан инсулин), гипотензив препаратлар ва диуретиклар таъсирини камайтиради, ацетазоламиднинг, ҳалқали ва тиазид диуретиклар ва карбеноксолоннинг гипокалиемик таъсири эса кучаяди. Фторхинолонлар: бир вақтда қўллаш пайларни шикастланишига олиб келиши мумкин. Амфотерицин, енгил сурги воситалари: Слидерон бу препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда организмдан калийни чиқарилишини ошириши мумкин. Иммунодепрессантлар: Слидерон аддитив иммуносупрессив таъсирга эга, бу бошқа иммунодепрессантлар билан бирга қабул қилинганда терапевтик самараларни ошириши ёки турли ножўя реакциялар ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Фақат бу самаралардан айримларини фармакокинетик ўзаро таъсирлар билан тушунтириш мумкин. Глюкокортикоидлар, шу жумладан Слидерон қусишни чақирувчи ракка қарши препаратлар билан даволаганда параллел қўлланадиган бошқа қусишга қарши препаратларнинг қусишга қарши самарадорлигини яхшилаши мумкин. Глюкокортикоидлар, шу жумладан Слидерон такролимус билан бирга қўлланилганда такролимуснинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин, кортикостероидлар бекор қилинганда плазмадаги такролимуснинг концентрацияси ошади. Иммунизация: препарат вакциналарнинг иммунизация қилувчи самарадорлигини сусайтириши ва неврологик асоратлар хавфини ошириши мумкин. Глюкокортикоидларнинг терапевтик (иммуносупрессив) дозаларини тирик вакциналар билан бир вақтда қўллаш вирусли касалликлар ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Антихолинэстераз воситалар: миастенияси бўлган пациентларда препаратни ва антихолинэстераз воситаларни қўллаш мушак кучсизлигини чақириши мумкин, доксакариум хлориди ва метилпреднизолонни юқори дозада қабул қилган кекса пациентларда ўткир миопатиянинг иккита жиддий ҳолати ҳақида хабар берилган. Нерв-мушак ўтказувчанлигини блокаторлари (масалан панкурониум) ни бир вақтда қабул қилаётган беморларда кортикостероидларни қўллаганда ўткир миопатия ривожланиши ҳолатлари таърифланган. Слидерон ва циклоспоринни бир вақтда қўллаганда тиришишлар ривожланиши ҳолатлари қайд этилган. Бу препаратларни бир вақтда юбориш метаболизмни ўзаро тормозланишини чақирганлиги туфайли, эҳтимол бу препаратларни ҳар бирига хос бўлган тиришиш ва бошқа ножўя самаралар, уларни бир вақтда қўллаганда тиришишлар кўпроқ ривожланиши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик - туберкулёз, бошқа ўткир ва сурункали бактериал ёки вирусли инфекциялар (тегишли химиотерапевтик ҳимоясиз) - тизимли замбуруғли инфекцияларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 5 йил
Maxsus shartlar
Препаратни аста-секин бекор қилиш керак. Препарат артериал гипертензияси, димланган юрак етишмовчилиги, руҳий бузилишлари, қандли диабети бўлган беморларда (ёки оилавий анамнезида диабет бўлганида), панкреатит, меъда-ичак йўллари касалликлари (пептик яра, маҳаллий илеит, ярали коли ёки ичак йўлларининг бошқа яллиғланиш касалликлари ёки қон кетиш ёки перфорацияни юқори хавфи билан кечувчи дивертикулитлар), остеопороз, миастния, кўзлар герпеси, гипотироидизм, анамнезида кортикостероид-индукция қилган миопатия, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, жигар циррози, тутқаноқ, абсцесс ёки бошқа пиоген инфекциялар, глаукома, тромбофлебитга мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Шунингдек препаратни яқинда миокард инфарктини ўтказган пациентларда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида қўлланиши керак. Глюкокортикоидлар меъда-ичак йўллари томонидан асоратлар диагностикасини қийинлаштириши мумкин, чунки улар оғриқ синдромини камайишини чақириши, шунингдек гиперпаратиреодизмнинг латент даврини ниқоблаши мумкин. Слидерон салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг меъда-ичак йўлларида яра ривожлантириши қобилиятини кучайтириши мумкин. Қон ивишини бузилишлари бўлган пациентлар шифокор назорати остида бўлишлари керак. Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда меъда-ичак йўлларида яра ривожланиши ва улардан қон кетиши хавфи ошади. Глюкокортикоидлар шунингдек антикоагулянтларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Антикоагулянтларни буюрганда протромбин вақтини (халқаро нормаллашган индекс - ХНИ) албатта назорат қилиш керак. Иммун тизимини сусайиши ва инфекцияларга юқори берилувчанлик самаралари Кортикостероидлар инфекцион касалликларнинг айрим симптомларини ниқоблаши мумкин ва уларни қўллаш жараёнида янги инфекция ривожланиши ёки инфекцияларга берилувчанлик ошиши мумкин. Яллиғланиш жавоби ва иммун функцияни сусайтириш замбуруғли, вирусли ва бактериал касалликлар ривожланиши эҳтимолини оширади. Кўпгина ҳолларда клиник кўринишлар типик бўлмаслиги ва уларни аниқлагунча кечикчан шаклгача эришиши мумкин. Туберкулёзни, сувчечак ва ўраб олувчи герпеснинг асоратлари қайталаниши ривожланиши хавфи мавжуд. Фаол туберкулёзи бўлган пациентларда препаратни қўллаш, кортикостероидлар туберкулёзга қарши препаратлар билан мажмуада асосий касалликни даволаш учун қўлланадиган ўткир ёйилган туберкулёз ҳолатлари билан чекланиши керак. Агар фаол бўлмаган туберкулёз ёки туберкулин синамаси ижобий бўлган пациентларни кортикостероидлар билан даволаш кўрсатилган бўлса, касалликни қайталанишини олдини олиш учун синчковлик билан назорат қилиш керак. Кортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш жараёнида бу пациентлар тегишли химиопрофилактикани олишлари керак. Сувчечак компрометирланган иммунитети бўлган пациентларда, шу жумладан иммун тизимини сусайтириш учун дори препаратларини қабул қилаётган пациентларда ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар анамнезида бу пациентлар сувчечак ёки ўраб олувчи касалликларга чалинганликлари ҳақида аниқ маълумот бўлмаса, бундай пациентлар бу касалликлари бўлган беморлар билан яқин мулоқатда бўлишдан сақланишлари керак. Агар сувчечак касаллиги тасдиқланса, шифокор томонидан синчковлик билан кузатиш ва тегишли даволашни ўтказиш керак. Кортикостероидлар билан даволашни тўхтатиш мумкин эмас, айрим ҳолларда дозани ошириш талаб этилиши мумкин. Қизамиқ билан хасталанган беморлар билан контактдан сақланиш керак. Оддий иммуноглобулинлар (мушак ичига юбориш) билан профилактика, шунингдек шифокорнинг мунтазам назорати талаб этилиши мумкин. Паразитар касалликлар (масалан энтеробиоз) аниқланган ёки гумон қилинаётган пациентларда кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бундай ҳолларда суперинфекция қўзғатилиши ва касаллик ва у билан боғлиқ асоратлар тарқалиши мумкин. Руҳий бузилишлар: пациентлар ва уларнинг яқинлари тизимли кортикостероидлар билан даволаганда, препаратга ножўя реакция кўриниши сифатида руҳий бузишлар ривожланишининг потенциал хавф мавжудлиги ҳақида огоҳлантиришлари керак. Кўпинча бу симптомлар юқори дозалар билан даволаганда ёки давомли тизимли таъсир қилганда хавф юқори бўлади, гарчи қабул қилинаётган дозанинг катталиги ва бундай реакцияларнинг тез-тезлиги, тури, оғирлик даражаси ва давомийлиги ўртасида аниқ корреляция йўқ. Уларнинг кўпчилиги дозани камайтирганда ёки даволаш тўхатилганда тўлиқ ўтиб кетади, бу специфик даволашни буюриш заруратини бекор қилмайди. Пациентлар ва уларнинг яқинларини депрессия ва ўз жонига қасд қилиш фикрларининг кўринишлари пайдо бўлганда улар шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак. Улар шунингдек даволаш жараёнида ҳам, у бевосита тўхтатилгандан кейин ҳам кузатилиши мумкин бўлган руҳий бузилишларнинг кўринишлари билан ташиб чиқишлари керак, гарчи бундай реакциялар кам ҳолларда намоён бўлади. Бу айниқса, оғир аффектив бузилишлари анамнезида бўлган ёки ҳозир мавжуд бўлган ёки оилавий анамнезида бўлган (хусусан депрессив ёки маниакал-депрессив касалликлар ёки аввал стероид психоз кўринишларига эга бўлган) пациентлар учун муҳим. Кортикостероидларни юқори дозаларда қабул қилаётган пациентларни тирик вакциналар билан эмлаш мумкин эмас, чунки организмнинг вакцинациялашга реакцияси сусайиши мумкин. Вакцинациядан 8 хафта олдин ва кейин, лимфаденитда, БЦЖ билан эмлашдан кейин, иммунотанқис ҳолатларда, шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ-инфекцияланишда препаратни буюриш мумкин эмас. Слидерон билан узоқ вақт даволаганда остеопорози бўлган беморларга ёки уни ривожланиши хавфи бўлган беморларга бифосфонатларни буюриш масаласини кўриб чиқиш керак. Остеопорознинг хавф омиллари бўлиб 65 ёшдан ошганлар, шахсий ёки оилавий анамнезда тез-тез синишлар, эрта менопауза (45 ёшгача), пременопаузал аменорея ва тана вазнини паст бўлиши ҳисобланади. Слидероннинг дозасини энг паст самарали даражагача пасайтириб, унинг дозасига тузатиш киритиш орқали остеопороз ривожланиши хавфини минималлаштириш мумкин. Глюкокортикоидларни узоқ вақт қабул қилиш гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайтиради, бу кортико-адренал жавобни иккиламчи етишмовчилиги ривожланишига олиб келади, бу касалликни зўрайиши ва ўткир жароҳатларда, касаллликларда ва жарроҳлик аралашувларида асоратлар ривожланишига олиб келади. Слидероннинг юқори дозалари юқорида санаб ўтилган асоратлар ривожланиши хавфини камайтиради. Кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда Капоши синдроми ривожланганлиги ҳақида хабарлар мавжуд, даволаш тўхтатилганда клиник ремиссия кузатилиши мумкин. Ножўя самараларни минимумга етказиш учун Слидероннинг тўлиқ суткалик дозасини эрталаб кортизолни эндоген ишлаб чиқарилишининг циркад ритмига мувофиқ қабул қилиш керак. Гипотиреози ёки жигарнинг оғир касалликлари бўлган беморларда Слидероннинг дозасини камайтириш керак. Дигоксин қабул қилаётган пациентларни назорат қилиш ва мунтазам кузатиш керак, чунки кортикостероидлар электролит бузилишлар ва калийни йўқотилишини чақиради. Глюкокортикоидлар билан узоқ вақт даволаганда, бекор қилиш синдроми ва жиддий асоратлар, шу жумладан ўлимдан сақланиш учун даволашни аста-секин, бир неча хафта давомида тўхтатиш керак. Узоқ муддатли даволаш ҳомиладорлик ҳолатида ҳам тўсатдан тўхтатилмаслиги керак. Препарат лактоза моногидрати сақлайди, буни лактозани ўзлаштираолмаслиги бўлган беморларда эътиборга олиш керак. Кекса ёшдаги шахсларда қўллаш Тизимли кортикостероидларни қабул қилганда тез-тез намоён бўладиган ножўя реакциялар кекса ёшдаги шахсларда жиддийроқ бўлиши мумкин. Бу хусусан остеопороз, гипертония, гипокалиемия, қандли диабет, инфекцияларга мойиллик ва тери томонидан кўринишлар (яра пайдо бўлиши) га тааллуқли. Ҳаёт учун хавф солувчи ножўя реакцияларни олдини олиш учун бу гуруҳ пациентларда клиник назоратни кучайтириш тавсия этилади. Ножўя самаралар (пептик яра, остеопороз ва тери) ривожланиши хавфи юқорилиги туфайли, кекса пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Педиатрияда қўлланиши Кортикостероидлар болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши ва жинсий етилишни кечикишига олиб келиши мумкин. Даволаш энг паст самарали дозани энг қисқа вақт давомида қўллаш билан чекланиши керак. Болаларда қўлланилганда препаратнинг дозасини ва даволаш давомийлигини боланинг ёши ва касалликни кечишининг оғирлигига қараб, шифокор индивидуал равишда аниқлайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври Препарат йўлдош орқали ўтади ва эмизиш даврида кўкрак сути билан ажралади. Ҳомиладорлик вақтида она учун Слидерон билан даволашнин фойдаси ва ҳомила учун потенциал хавфни синчковлик билан баҳолаш керак. Ҳомиладорлик вақтида узоқ вақт қўллаш ҳомилада ўсишни бузилишини чақиради. Ҳомилада буйрак усти бези пўстлоғининг атрофияси ривожланиши хавфи мавжуд, бу янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволашни ўтказишни талаб этиши мумкин. Глюкокортикоидлар ўлик туғилиш хавфини ошириши мумкин. Слидерон билан тизимли узоқ вақт даволаганда эмизишдан сақланиш керак. Дори воситасини автотранспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Препаратнинг ножўя таъсирларини (кайфиятни, руҳиятни бузилишларини ривожланиши хавфи, тиришишлар, бош оғриғи) ҳисобга олиб, препаратни қўллаганда автотранспортни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Nojo'ya samaralari
Бу бўлимда ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлигининг қуйидаги таснифи қўлланилган: тез-тез ≥1/100 дан<1/10 гача, тез-тез эмас ≥1/1000 дан <1/100 гача, кам ҳолларда ≥1/10000 дан <1/1000 гача, жуда кам ҳолларда <1/10000, тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди). Тез-тез ≥1/100 дан <1/10 гача: - бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекцияларни ривожланиши ва зўрайиши, туберкулёзни қайталаниши, имумносупрессия - ўсишни секинлашиши, Кушинг синдроми - организмда натрий ва суюқликни тутилиши, гипокалиемия - эйфория, депрессия - субкапсуляр катаракта - артериал гипертензия - қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг перфорация ва қон кетиши билан кечувчи яраси - тери атрофияси, ҳуснбузар тошма - мушак кучсизлиги. Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди): - эозинофиллар, моноцитлар ва лимфоцитлар сони камайганда лейкоцитларнинг умумий миқдорини ошиши, тромбоцитоз - гиперкоагуляция, тромбоз - гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, болаларда жинсий етилишни кечикиши, ҳайз циклини бузилиши, жинсий гормонлар ишлаб чиқарилишини бузилиши (аменорея), гирсутизм - иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши, углеводларга толерантликни пасайиши, инсулин ва қанд даражасини пасайтирувчи перорал препаратларга эҳтиёжни ошиши, гиперлипидемия, манфий азот мувозанати, гипокальциемия, гипокалиемик алкалоз - бош оғриғи, бош айланиши, таъсирчанлик, хавотирлик, кайфитни ўзгарувчанлиги, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилишга мойиллик, мания, галлюцинациялар, руҳий қарамлик, психозлар, шизофренияни зўрайиши, деменция, тиришиш хуружлари, когнитив дисфункция (шу жумладан амнезия ва онгни чалкашиши), бош мия ички босимини ошиши - кўз ички босимини ошиши, глаукома, кўрув нерви дискини шиши, шох парда ва склерани юпқалашиши, кўзларнинг вирусли ва замбуруғли касалликларини зўрайиши, экзофтальм - миокард инфаркти, артериал гипотензия, брадикардия, юрак қоринчалари аритмияси, атеросклероз, тромбоз, васкулит, юрак етишмовчилиги - аллергик реакциялар, шу жумладан ўлим билан якунланувчи анафилактик шок, тери синамаларида реакцияни ўзгариши - кўнгил айниши, қусиш, оғизда ёқимсиз таъм, қизилўнгач кандидози, метеоризм, эзофагит, панкреатит, ичак перфорацияси, маҳаллий илеит, ярали колит, меъда деворига қон қуйилиши - АЛТ, АСТ ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши - регенерацияни секинлашиши, петехиялар, гематомалар, стриялар, телеангиэктазиялар, экхимозлар, пурпура, гипер- ёки гипопигментация, постстероид панникулит - Капоши саркомаси - остеопороз, умуртқа поғонаси ва узун суякларни синишлари, асептик остеонекроз, миопатия, мушак атрофияси, пайларни узилиши - лейкоцитурия, эритроцитурия (буйрак шикастланишисиз), никтурия - лоҳаслик, препаратни юқори дозаларда қўллаганда турғун ҳиқичоқ - буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилиги, у стресс ҳолатларда (жаррохлик аралашувлари, жароҳат ёки инфекция, агар препаратнинг оширилмаган бўлса) ўлимга олиб келиши мумкин. Препарат тўсатдан бекор қилинганда бекор қилиш синдроми кузатилиши мумкин. Симптомларнинг оғирлик даражаси буйрак усти бези атрофияси симптомларига: бош айланиши, бош оғриғи, анорексия, кўнгил айниши, қорин бўшлиғида оғриқ, ҳолсизлик, кайфиятни ўзгариши, летаргия, қизиб кетиш, миалгия, артралгия, ринит, конъюнктивит, терининг оғриқли қичишиши, тана вазнини камайишига боғлиқ. Оғирроқ ҳолатларда: оғир руҳий бузилишлар, бош мия ички босимини ошиши, ревматизми бўлган пациентларда стероид сохтаревматизм, ўлим.
Farmakokinetikasi
Слидероннинг самараси, бошқа глюкокортикоидлар каби цитоплазмада стероид гормонлар билан ўзаро таъсиридан амалга ошади. Стероид комплекс хужайралар ядросига ташилади, ДНК билан бирикади ва кўпгина оқсиллар учун ген транскрипциясини ўзгартиради. Глюкокортикоидлар бўғимлар деструкциясини (ревматоид артритда) чақирувчи кўпгина оқсиллар, турли ферментлар, шунингдек иммун ва яллиғланиш реакцияларида муҳим роль ўйновчи цитокинларнинг синтезини сусайтиради. Липокортин – глюкокортикоидларнинг нейроэндокрин ўзаро таъсирининг муҳим оқсили синтезини индукция қилади. Глюкокортикоидлар, шу жумладан Слидерон кўпгина иссиқлик, механик, кимёвий, инфекцион ва иммунологик агентларга тўқима жавобини ривожланишини сусайтиради ёки тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, глюкокортикоидлар сабабга таъсир кўрсатмасдан касалликни намоён бўлишини камайтириб, симптоматик таъсир кўрсатади. Препаратнинг яллиғланишга қарши самараси гидрокортизоннинг самарадорлигидан минимум 5 марта юқори. Слидероннинг эндокрин самаралари АКТГ секрециясини сусайиши, эндоген кортизол ишлаб чиқарилишини ингибициясини ўз ичига олади, узоқ вақт қўллаганда буйрак усти бези пўстлоқ қисмини қисман атрофиясини чақиради. Кальций, D-витамини метаболизмига, углевод, оқсил ва липид алмашинувига таъсир кўрсатади, шунинг учун узоқ вақт қўллаганда қонда глюкоза даражасини ошиши, суяк тўқимаси зичлигини камайиши, мушак атрофияси ва дислипидемия кўринишлари кузатилиши мумкин. Препаратнинг шунингдек артериал босимни ошишига ва ҳулқ-атвор ва кайфиятни модуляциясига олиб келади. Слидерон деярли минералокортикоид фаолликка эга эмас.
Farmakodinamikasi
Ичга қабул қилинганда метилпреднизолоннинг биокираолишлиги одатда 80% дан ортиқни ташкил қилади, лекин юқори дозалар буюрилганда пастроқ ҳам бўлиши мумкин. Қон зардобидаги чўққи концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади, ўртача ярим чиқарилиш даври – 2-3 соатни ташкил қилади. Метилпреднизолонни плазма протеинлари билан боғланиши 77% ни ташкил қилади, транскортин билан боғланиши аҳамиятсиз. Тақсимланиш хажми – 1-1,5 л/кг. Метилпреднизолон фаол бўлмаган метаболитларгача метаболизмга учрайди. Унинг метаболизмини таъминловчи специфик CYP-ферментлар номаълум. Яллиғланишга қарши самарасининг давомийлиги – 18-36 соат. Препаратнинг тахминан 5% организмдан сийдик билан чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: препарат ўткир интоксикация чақирмайди. Сурункали дозани ошириб юборилишида Кушинг синдроми кўринишлари кузатилиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, дозани аста-секин камайтириш, зарурати бўлганида симптоматик даволаш. Специфик антидоти номаълум. Метилпреднизолон диализда чиқарилади.