Обновлено: 21.07.2022

AKNEL gel 10g
  • Категория:

    Dermatologik

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Ekstrakt aloe, Ekstrakt sentella aziatskaya, Ekstrakt marena serdselistnaya, Ekstrakt azadiraxta indiyskaya, Ekstrakt tulasi

  • Производитель:

    L’amar Natural Product Pvt. Ltd.

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    D10AX03

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция AKNEL gel 10g

  • Dori shakli

    10г дан алюмин тубада. 1 туба куллаш буйича йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган.

  • Dozirovkasi

    Олдиндан тозаланган юз терисига гель юпка кават килиб суткада 1-2 марта эрталаб ва/ёки кечкурун суртилади ва кун давомида ёки тун давомида қолдирилади. Жуда ҳам ёгли терига препарат бутун юз терисига суртилади, мажмуавий даволашда - факат терининг ҳуснбузар ва иссиқлик тошмалари тўпланган соҳасига суртилади. Қўллаш давомийлиги - 1-2 хафтадан, то яллиғланиш белгилари бутунлай йўқолиб кетгунигача булган вактни ташкил этади. Ҳуснбузар тошмасининг огир шаклида шифокор тавсия этган бошқа препаратлар билан бирга қўлланади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Акнепь гелини куллаш вактида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аникланмаган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратнинг компонентларига юкори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Курук, салкин жойда, 30C дан юқори бўлмаган хароратда саклансин. Яроқлилик муддати 3 йил.

  • Maxsus shartlar

    Гелни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин. Бехосдан тегиб кетганида - дархол сув билан ювиш керак. Препарат ёшга нисбатан чекловларсиз буюрилади. Косметик воситалар остига суртилмасин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Жуда кам холатларда терида аллергик реакциялар (масалан, тошма), контакт дерматит ривожланиши мумкин.  

  • Farmakokinetikasi

    Акнель гель яллигланишга карши, антибактериал, себостатик ва йукотиб юборувчи хусусиятларга эга. Гелнинг биологик компонентлари ёг безларига киради, ёг ажралишини кучайишини ва яллигланишни самарали олдини олади (ёг ажралиб чиқиши кучайганида ёг безларида микроблар фаол равишда ривожланиб, яллигланишни чакиради), ҳуснбузар ва иссиклик тошмаларини бартараф булишига ёрдам беради. Бунда теридаги яллигланган тугунчалар окаради, ўлчами кичраяди ва тез йуколиб кетади. Бундан ташкари, демодекс (тери канаси) томонидан чақирилган хуснбузарларда самаралидир, чунки таркибида олтингугурт саклайди, у демодексга карши фаол восита хисобланади. Препарат тизимли кон окимига деярли сўрилмайди.  Аксель гель таркибида ҳаммага маълум бўлган антибактериал доривор восита ҳисобланган Аzadirachta indica вa Ocimum tenuiflorum ларни сақлайди. Бу доривор усимликлар терининг шикастланган сохасини дезинфекция килади ва уни согломлаштиради. Aloe barbadensis, Centella asiatica, Rubia cordifolia яллигланишга карши хусусиятларга эга. Аlое barbadensis тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва чандиқларни ҳосил бўлишини олдини олади. Аzаdirachta indiса ва Rubia cordifolia буриштирувчи хусусиятларга эга.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Сиртга кулланганида дозани ошириб юборилиш холлари аникланмаган.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?