GERPEVIR maz 15g 2,5%

Обновлено: 21.07.2022

GERPEVIR maz 15g 2,5%
  • Категория:

    Dermatologik

  • Страна производитель:

    Ukraina

  • Активное вещество:

    Asiklovir

  • Производитель:

    Киевмедпрепарат, ПАО

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    D06BB03

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция GERPEVIR maz 15g 2,5%

  • Dori shakli

    5 г ёки 15 г дан тубада, 1 туба ўрамда.

  • Dozirovkasi

    Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Болалар ва катталарга Герпевир®  суртмаси 4 соатлик интервал билан тунги вақитдан ташқари, кунига 5 марта суритиш керак.   Даволашни инфекцияни бошланишида, яхшиси продромал даврида иложи борича тезроқ бошлаш муҳимдир. Даволашни кейинроқ (папула ёки пуфакчалар) даврида хам қўллаш мумкин. Даволаш камида 4 кун давом этиши керак. Агар жароҳатни битиши кузатилмаса, 10 кун давом эттириш мумкин. Агар касаллик симптомлари 10 кундан кейин ҳам йўқолиб кетмаса, бемор шифокорга мурожаат этиши керак.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Ацикловирга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек валацикловирга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Оригинал ўрамда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 5 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик Ацикловирни ҳомиладорлик даврида хар қандай дори шаклини қўлланилган аёлларда, ҳомиладорликни кечиши, хомилага салбий таъсирини хужжат билан  тасдиқловчи  бирон маълумот аниқланмаган. Умумий популяцияга нисбатан оналари ҳомиладорлик даврида ацикловир қабул қилган болаларда туғма нуқсонлар сонини ортиши аниқланмаган. Теротагенлиги Клиник қўллашга алоқаси бўлмаган, инсонга қўллаш мумкин бўлган юқори дозаларни экспозицияси клиникагача бўлган давирда аниқланган. Эмизиш даври Кам маълумотлар препарат тизимли қўлланилганида кўкрак сутига ўтишини маълум қилади. Ацикловир суртмасини она қўллаганида кўкрак сутига тушадиган ва чақалоқ қабул қиладиган доза сезиларсиз. Препаратни хомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даврида она учун даволашдан кутилган потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холатдагина қабул қилиш керак.   Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Аниқланмаган

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя самаралар юзага келиши аъзолар ва тизимларда юзага келиши қуйидагича келтирилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ва тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас). Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда: ўта авж олувчи юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш. Тери ва тери ости клечаткаси томонидан: тез-тез эмас: Герпевир®  суртмаси  қўлланилганидан кейинги вақтинча, тезда ўтиб кетувчи ўткир ёки ачитувчи оғриқ, тери қуриши ва пўст ташлаш. Кам ҳолларда: эритема, қўлланилганидан сўнг алоқавий дерматит. Ўтказилган тест синовлари  жойларида ацикловирга эмас, балки кўп ҳолларда суртманинг бошқа таркибига  сезувчанлик кузатилган.

  • Farmakokinetikasi

    Ацикловир -in vivo шароитларида одам герпеси вируси (HSV), шу жумладан I ва II тип оддий герпес вирусларига қарши юқори фаолликка эга бўлган вирусларга қарши препарат. Хўжайин организмидаги хужайраларга нисбатан заҳарли таъсири минимал даражада. Герпес вируси билан инфекцияланган ҳужайрага тушиб, ацикловир фосфорланиб, фаол бирикма- ацикловир трифосфати ҳосил бўлади. Бу жараёнларнинг биринчи босқичи вирусга кодлаштирилган тимидинкиназа борлигига боғлиқ. Ацикловир трифосфати вирус ДНК- полимераза ингибитори ва субстрати сифатида таъсир этиб, одатдаги хужайра жараёнларига таъсир этмаган ҳолда, вирус ДНК си синтезини бартараф этади.

  • Farmakodinamikasi

    Герпевир®  суртмасини такроран маҳаллий қўллангандан сўнг ацикловирнинг тизимли сўрилиши минимал даражада.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Суртма узоқ вақт суритилган жойларда эритема, пўст ташлаш, ачишиш ҳисси ва куйиш кузатилиб, препарат бекор қилинганидан кейин тезда йўқолиб кетади. Тасодифан 10 г суртма сақловчи таркибида 500 мг ацикловир сақлаган тубадаги суртма преорал ичга ютилганда сезиларли кўнгилсиз ҳолатлар кузатилмаган. Аммо тасодифан бир неча кун ичида ацикловир дозасини  ошириб юбориш ошқозон ичак тизимида бузилишлар ( кўнгил айниши қусиш) ва неврологик самаралар ( бош оғриши, онг чалғиши) юзага келтирган. Ацикловир гемодиализ орқали чиқарилади.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?