KLOTRIZ krem 30g
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Gentamisin, Beklometazon, Klotrimazol
Производитель:
Agio Pharmaceutical Limited
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
D07XC01
Инструкция KLOTRIZ krem 30g
Dozirovkasi
Ўсмирлар ва катталар Кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб қўйилади ва енгил ишқаланади, айни пайтда терининг бутун шикастланган соҳасини, ҳамда унинг атрофидаги соғлом терининг юзасини ҳам қамраб олиши керак. Даволаш давомийлиги ҳам клиник кузатиш ва микробиологик тадқиқотларнинг натижаларига, шунингдек даволашга нисбатан жавоб реакциясига боғлиқ. Оёқ панжалари микозида узоқроқ муддат (2-4 ҳафта) даволаш зарурати кўриб чиқилиши мумкин. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар Суртманинг катта бўлмаган миқдори терининг фақат шикастланган соҳаларига қўйилади ва эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Кунига икки мартадан кўп қўллаш мумкин эмас, суртмани суртишлар орасидаги танаффус камида 6-12 соат бўлиши керак. Суртмани юз, бўйин, бош териси, жинсий аъзолар соҳаси, ректал соҳа ва терининг интертригиноз соҳаларига шифокор назорати остида суртиш керак. Даволаш давомийлиги 5-7 кун билан чекланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Маҳаллий қўлланганида клотримазол амфотерицин ва бошқа полиен антибиотикларга нисбатан антагонистик таъсир кўрсатиши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Тери инфекциялари (вируслар, бактериялар (шу жумладан туберкулёз), шунингдек замбуруғлар келтириб чиқарган), вакциналарга нисбатан реакциялар, тери яралари ва акне маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган кортикостероидларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳисобланади. Розацеа ёки периорал дерматит мавжуд бўлганида суртмани юзга суртмаслик керак. Препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларидан бирига, бошқа аминогликозид антибиотикларга (гентамицин билан кесишган аллергия) га ёки имидазол ҳосилаларига (клотримазол билан кесишган аллергия) юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Клотриз окклюзион боғловлар остида қўллаш кўзда тутилмаган. Клотриз суртмасини шиллик қаватларга, кўз атрофидаги терига ёки кўз яқин соҳаларга суртиш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғлиукдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин! Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Клотриз препаратини қўллаш оқибатида терини қичишиши ёки сенсибилизацияси пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни бошлаш керак. Агар Клотриз препарати терининг катта соҳасига суртилса, хусусан узоқ вақт ёки шикастланган терига қўлланганида, маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган фаол моддаларни тизимли қон оқимига сўрилиши кучайиши мумкин. Бундай шароитларда ножўя самаралар, фаол моддалар тизимли қўлланганидан сўнг намоён бўлганидек кўринишда ривожланиши мумкин. Болаларда қўлланганида бундай ҳолатларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Аминогликозид антибиотиклар бир вақтда тизимли қўлланган ҳолларда тери орқали сўрилиши кучайганида, организмда тўпланиши оқибатида токсик таъсирини (ототоксиклик, нефтротоксиклик) кутиш мумкин. Бошқа аминогликозид антибиотикларга кесишган аллергияни пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Таркибида антибиотиклар сақловчи препаратлар билан узоқ муддат даволанганда сезгир бўлмаган микроорганизмлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ёки суперинфекция ривожланганида тегишли даволашни бошлаш лозим. Кучли таъсир ёки жуда кучли таъсир этувчи кортикостероидни юқори дозаларда ва катта юзаларга қўллаш ёки окклюзион боғлов остига қўллаш, айниқса, эндоген кортикостероидларни ишлаб чиқарилишини сусайиши ва метаболик таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, фақат шифокорнинг мунтазам назорати остида амалга ошириш керак. Очиқ жароҳатлар ва терининг шикастланган соҳаларида қўллашдан сақланиш керак. Узлуксиз қўллаш муддати, иложи борича, 2-3 ҳафтадан ошмаслиги керак. Жуда кучли, кучли ва ўртача таъсирга эга бўлган кортикостероидларни юзга ва жинсий аъзолар соҳаларига жуда эҳтиёткорлик билан ва 1 ҳафтадан кўп бўлмаган муддат давомида қўллаш керак. Кўз атрофига одатда фақат кучсиз таъсирга эга бўлган кортикостероидлар қўлланади (глаукома). Кортикостероидлар препаратнинг ингредиентларига нисбатан аллергик тери реакциялари симптомларини яшириши мумкин. Пациентга препаратни терининг фақат жорий касаллигини даволаш учун қўллаш кераклиги ва дори воситасини бошқа шахсларга бермаслик кераклиги тўғрисида кўрсатмалар бериш керак. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти Одатда препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди.
Nojo'ya samaralari
Даволаш бошланишида Кам ҳолларда: терини таъсирланиши, ачишиши, терини қичишиши, қуруқлиги, препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик реакциялари ва тери рангини ўзгариши. Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига қўлланганида ва/ёки узоқроқ вақт давомида қўлланганида Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига ва/ёки узоқроқ вақт қўлланганида терида маҳаллий ўзгаришлари юз бериши мумкин. Суртма терининг катта соҳаларига суртилганида тизимли таъсир кўрсатиш (буйрак усти бези пўстлоқ қавати фаолиятини сусайиши) эҳтимоли мавжуд. Инфекцияларга нисбатан маҳаллий қаршилик пасайиши туфайли иккиламчи инфекцияларни ривожланиш ҳавфи мавжудлигини ҳисобга олиш лозим. Тери Атрофиялар (айниқса юздаги), телеангиэктазиялар, стриялар, терининг йўл-йўлсимон атрофияси, тери геморрагиялари, пурпура, стероид акне, розацеага ўхшаш ёки периорал дерматит, гипертрихоз, шунингдек тери рангини ўзгариши каби маҳаллий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Тери рангини ўзгаришини орқага қайтиши маълум эмас. Баъзида: гентамицинга нисбатан контакт сезувчанлик. Айрим пациентларда ёруғликка сезувчанлик кузатилган, бироқ кейинчалик гентамицин қайта суртилганида ультрабинафша нурланишнинг таъсири остида ёруғликка сезувчанлик қайталанмаган. Эндокрин тизими Эндоген кортикостероидларнинг синтезини сусайиши, шишлар билан кечувчи гиперкортицизм. Моддалар алмашинуви Қандли диабет (аввалги яширин шакли намоён бўлади). Қулоқ, ички қулоқ/буйрак Препаратни терининг катта майдонларига суртиш билан даволаш вақтида ёки препаратни терининг шикастланган соҳаларига аминогликозид антибиотиклар билан бир вақтда тизимли қўлланганида, ототоксиклик/нефротоксикликни кузатилиши мумкин. Скелет-мушак тизими Остеопороз, ўсишни секинлашиши (болаларда). Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек қўллаш бўйича йўриқномасида қайд этилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Dozani oshirib yuborilishi
Маҳаллий глюкокортикостероидлар узоқ муддат ёки хаддан зиёд қўлланганида иккиламчи адренал етишмовчиликни ривожланиш билан бирга гипофизар-адренал тизим фаолиятини сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдроми пайдо бўлиши мумкин. Ушбу симптомларни гентамициннинг бир марталик дозасини ошириб юборилиши чақиради деб ҳисоблаш мумкин эмас. Клотримазолни окклюзион боғлов остига 6 соат давомида қўллаш, дозани ошириб юборилиши симптомларини ривожланишига олиб келмаган. Гентамицинни хаддан зиёд ёки узоқ муддат қўлланиши антибиотика нисбатан сезгир бўлмаган микроорганизмларни ортиқча ўсишига олиб келиши мумкин. Даволаш. Тегишли симптоматик даволаш буюрилади. Ўткир гиперкортицизм симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурат бўлганида электролитлар мувозанатини коррекция қилинади. Препарат сурункали токсик таъсир қилганида кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш тавсия этилади. Резистент микроорганизмларни ортиқча ўсиши юз берганида Клотриз препарати билан даволашни тўхтатиш ва керакли даволашни буюриш тавсия этилади.