DETRALEKS tabletkalari 500mg N60
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yurak-qon tomir vositalari
Страна производитель:
Frantsiya
Активное вещество:
Gesperidin, Diosmin
Производитель:
Les Laboratoires Servier, Франция произведено: Les Laboratoires Servier Industrie
Количество в упаковке:
60
Код ATX:
C05CA53
Инструкция DETRALEKS tabletkalari 500mg N60
Dori shakli
- Плёнка қобиқ билан қопланган 30 таблетка сақлайдиган ўрам: плёнка қобиқ билан қопланган 15 та таблетка 2 контур уяли ўрамда, шунингдек пациент учун маълумотни сақловчи илова-варақа билан картон қутига жойланган. - Плёнка қобиқ билан қопланган 60 таблетка сақлайдиган ўрам: плёнка қобиқ билан қопланган 15 та таблетка 4 контур уяли ўрамда, шунингдек пациент учун маълумотни сақловчи илова-варақа билан картон қутига жойланган. Эҳтимол барча ўлчамдаги ўрамлари сотувда бўлмаслиги мумкин. - Пачка, содержащая 60 таблеток, покрытых пленочной оболочкой: 4 контурных ячейковых упаковки, содержащих по 15 таблеток, покрытых пленочной оболочкой, а также вкладыш с информацией для пациента, вложенный в картонную пачку Не все расфасовки могут иметься в продаже.
Qadoqda soni
60
Dozirovkasi
ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишда шифокор ёки фармацевтнинг кўрсатмаларига ҳар доим қатъий риоя қилинг. Агар сиз препаратни тўғри қабул қилинаётганлигига шубҳалансангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз керак. Дозалаш тартиби Веноз етишмовчилигида: Одатдаги дозалаш: Кунига плёнка қобиқ билан қопланган 2 таблетка, 1 таблетка тушликда ва 1 таблетка кечқурун овқатланиш пайтида қабул қилинади. Ўткир геморроидал ҳуружда: Биринчи 4 кунда плёнка қобиқ билан қопланган 6 таблетка, сўнгра кейинги 3 кунда кунига 4 таблеткадан қабул қилинади. Препаратни қўллаш давомийлиги Даволаш давомийлиги хусусида сизга шифокорингиз ёки фармацевт хабар беради. Шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашмасдан даволашни тўхтатманг. Агар сиз ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишни унутсангиз Кейинги дозани оширманг. Агар сизда ушбу препаратни қўлланилиши юзасидан қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа препаратларни қабул қилиш Агар сиз бошқа препаратларни, шунингдек рецептсиз бериладиганларини ҳам қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга айтинг.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
ДЕТРАЛЕКС ни қуйидагиларда қабул қилиш мумкин эмас Агар сизда фаол модда ёки ҳар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик бўлса препаратни қўллаш мумкин эмас. ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишда алоҳида эҳтиёткорликни намоён этинг Ушбу дори препарати касалхонага ётқизилган ёки ҳаракатсиз пациентларда флебит ҳавфини олдини олиш учун етарли эмас. Веноз етишмовчилигини даволаш учун эластик пайпоқларни қўллаш каби, махсус чоралар кўриш зарурати туғилиши мумкин. Даволашга қарамасдан, оғриқни, анал қон кетишини тўхтамаслигини геморрой оқибатида эмас, балки бошқа касаллик оқибатида юз берган бўлиши мумкин: даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Худди шундай, кутилмаганда анал соҳадан қон кетишини сезган 50 ёшдан ошган пациентлар даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Ўткир геморройни симптоматик даволаш учун ушбу препаратни қабул қилиш бошқа анал касалликларни даволаш заруратини инкор этмайди. Агар симптомлар тез ўтмаса, проктологик текширувдан ўтиш ва даволашни қайта кўриб чиқиш керак.
Maxsus saqlash sharoitlari
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар кўрмайдиган ва олаолмайдиган жойда сақлансин. Ушбу препаратни ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
ДЕТРАЛЕКС автомобилни ёки машина ускуналарини бошқариш қобилиятига жуда кам таъсир кўрсатади ёки умуман таъсир кўрсатмайди.
Nojo'ya samaralari
Бошқа барча дори препаратлари каби, ДЕТРАЛЕКС ҳам, ҳар бир пациентда бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар: Кўп тарқалган (10 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 100 тадан 1 пациентдан кўпроқ): диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш Кам тарқалган (100 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 1000 тадан 1 пациентдан кўпроқ): колит Кам (1000 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 10 000 тадан 1 пациентдан кўпроқ): бош айланиши, бош оғриги, лоҳаслик, тер тошмаси, қичишиш, эшакеми Тез -тезлиги аниқланмаган: лаб, юз ва қовоқни алоҳида шиши; қоринда оғриқ. Камдан-кам ҳолларда Квинке шиши. Агар препаратни қабул қилишда жиддий ножўя таъсир ёки ушбу иловада келтирилмаган ҳар қандай ножўя таъсир пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Farmakokinetikasi
Фармакологияда: Детралекс венадан қон оқиб чиқиш тизимига таъсир қилади: o веноз тизими даражасида веналарни чўзилувчанлиги ва веналарда димланишини камайтиради; o микроциркуляция даражасида капиллярлар ўтказувчанлигини нормаллаштиради ва уларнинг резистентлигини оширади. Клиник фармакологияда: Одамда ушбу дори препаратининг фармакологик хусусиятлари веноз гемодинамикага дори моддасининг таъсирини ўрганишга имкон берувчи объектив ва миқдорий усуллардан фойдаланган ҳолда икки ёқлама яширин назоратли тадқиқотларнинг, натижалари билан тасдиқланди. o доза-самара боғлиқлиги: Статистик яҳамиятли дозага боғлиқ самараси қуйидаги плетизмографик веноз параметрлар бўйича кўрсатилган: веналарнинг ҳажми, веналарнинг чўзилувчанлиги, веналарни бўшаш вақти. Доза ва самаранинг энг яхши нисбати 2 таблеткани қабул қилинганида кузатилади. o венотоник фаоллик: Вена тонусини оширади: симоб тензиометр ёрдамида ўтказилган окклюзион плетизмография веналарни бўшаш вақтини камайишини кўрсатди. o микроциркуляцион фаоллиги: Икки ёқлама яширин назоратли тадқиқотлар, ушбу дори препарати ва плацебо ўртасида статистик аҳамиятли фарқни намойиш этди. Капиллярлар синувчанлигининг белгилари бўлган пациентларда у капиллярларнинг резистентлигини оширади, бу ангиостереометрия ёрдамида тасдиқланади. Клиник амалиётда: Икки ёқлама яширин плацебо-назоратли тадқиқотлар оёқлардаги сурункали веноз етишмовчилигини (функционал ва органик) даволашда дори препаратининг терапевтик фаоллигини кўрсатди.
Farmakodinamikasi
Одамда 14С билан нишонланган диосминли препаратни перорал қабул қилингандан кейин қуйидагилар кузатилган: - препаратни чиқарилиши асосан ахлат билан юз беради; сийдик билан препаратнинг қабул қилинган дозасининг ўртача 14% чиқарилади. Т½ 11 соатни ташкил қилади. - препарат фаол метаболизмга учрайди, бу сийдикда турли фенол кислоталарнинг борлиги билан тасдиқланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Агар Сиз Детралексни талаб этилганидан ҳам кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз, дарҳол бу ҳақда шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Детралекс дозасини ошириб юбориш бўйича маълумотлар чекланган; диарея, кўнгил айниши, қорин оғриғи, қичишиш ва тери тошмаси каби симптомлар ҳақида хабарлар берилган.