TAMSOL kapsulalar 0,4mg N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Urologik
Страна производитель:
Ruminiya
Активное вещество:
Tamsulozin
Производитель:
Gedeon Richter PLC, Венгрия произведено: Gedeon Richter Romania Ltd
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
G04CA02
Инструкция TAMSOL kapsulalar 0,4mg N30
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Ичга қабул қилиш учун капсулалар. Капсулани сув билан бутунлигича қабул қилинади. Капсулани чайнаш ёки синдириш мумкин эмас, чунки бу препаратни ажралиб чиқиш тезлигига таъсир қилиши мумкин. Дозалаш тартиби: Суткада битта капсула, нонуштадан ёки биринчи овқатланишдан кейин буюрилади. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар Мазкур ёш тоифасида препаратни қўллаш асосланмаган. Болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда тамсулозинни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш тўғрисида мавжуд маълумотлар «Фармакодинамикаси» бўлимида келтирилган. Буйрак функцияси бузилган пациентлар Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар функцияси бузилган пациентлар Жигар функцияси енгил ва ўртача оғир даражада бузилганда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди (яна «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган. Тамсулозинни атенолол, эналаприл ёки теофиллин билан бир вақтда буюрилганда дори воситаларининг ноҳуш ўзаро таъсирлари қайд этилмаган. Препаратни циметидин билан бир вақтда қабул қилиш қон плазмасида тамсулозиннинг концентрациясини ошишига, фуросемид билан бир вақтда қабул қилиш эса – препаратнинг плазма концентрациясини пасайишига олиб келади, бироқ, бундай концентрациялар рухсат этилган даражада қолади. Шундай қилиб, бундай ҳолатларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. In vitro шароитларда диазепам, пропранолол, трихлорметиазид, хлормадинон, амитриптилин, диклофенак, глибенкламид, симвастатин ва варфарин одам қон плазмасида тамсулозиннинг эркин фракцияси даражасига таъсир кўрсатмайди. Ўз навбатида, тамсулозин диазепам, пропранолол, трихлорметиазид ва хлормадиноннинг эркин фракцияси даражасига таъсир кўрсатмайди. Аммо диклофенак ва варфарин тамсулозиннинг чиқарилиш тезлигини ошириши мумкин. Тамсулозин гидрохлориди CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари билан бирга қўлланганда қон плазмасида тамсулозин гидрохлоридининг концентрацияси ошиши мумкин. Тамсулозин кетоконазол (CYP3A4 изоферментининг кучли ингибитори) билан бир вақтда қўлланганда, тамсулозиннинг AUC ва Cmax кўрсаткичлари мувофиқ равишда 2,8 марта ва 2,2 марта ошган. CYP2D6 субстратлари метаболизми сусайган пациентларда тамсулозин гидрохлориди ва CYP3A4 изоферменти кучли ингибиторларини биргаликда қўлламаслик тавсия этилади. Тамсулозин гидрохлориди CYP3A4 изоферментининг кучли (масалан, кетоконазол) ва ўртача (масалан, эритромицин) ингибиторлари билан биргаликда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Тамсулозин пароксетин (CYP2D6 кучли ингибитори) билан бир вақтда қўлланганда, тамсулозиннинг Cmax ва AUC кўрсаткичлари мувофиқ равишда 1,3 марта ва 1,6 марта ошган, аммо мазкур кўпайиш клиник жиҳатдан аҳамиятсиз деб эътироф этилган. α1-адренорецепторларнинг бошқа антагонистларини бир вақтда буюриш артериал босимни пасайишига олиб келиши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Таъсир этувчи моддага ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан дори таъсиридан ангионевротик шишни ривожланиши ёки «Таркиби» бўлимида санаб ўтилган ёрдамчи моддаларнинг бирортасига ўта юқори сезувчанлик. Анамнезда ортостатик гипотензия. Оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида, 30C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.
Maxsus shartlar
Бошқа альфа1-адреноблокаторларни қабул қилинганда бўлгани каби, тамсулозинни қабул қилиш ҳам айрим шахсларда артериал босимни пасайишига ва камдан-кам ҳолларда коллапсни ривожланишига олиб келиши мумкин, бу артериал босимни қисқа муддатли пасайиши билан юз бериши мумкин. Ортостатик гипотензиянинг дастлабки белгилари (бош айланиши, умумий ҳолсизлик) пайдо бўлганида, мазкур симптомлар йўқолгунга қадар ўтириш ёки горизонтал ҳолатга ўтиш тавсия этилади. Тамсулозин билан даволаш бошлангунча пациент, простата бези гиперплазияси симптомларига ўхшаш симптомлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни истисно қилиш учун текширилиши лозим. Даволашни бошлашдан олдин, шунингдек препарат билан даволаш жараёнида вақти-вақти билан бармоқли ректал текширишни ўтказиш, шунингдек зарурат бўлганида простатспецифик антиген (ПСА) даражасини аниқлаш тавсия этилади. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим, чунки мазкур гуруҳга мансуб пациентларда препаратни қўллаш ўрганилмаган. Катаракта ёки глаукома туфайли жарроҳлик операциясигача ёки оператив аралашиш вақтида тамсулозин қабул қилган айрим пациентларда, кўзнинг камалак пардаси қавати интраоперацион беқарорлиги синдроми (кўз қорачиғи торайиши синдроми (IFIS)) қайд этилган. IFIS кўриш аъзоси томонидан интраоперацион ва операциядан кейинги асоратлар такрорланишини кўпайишига олиб келиши мумкин. Катаракта ёки глаукома туфайли операциялар ўтказилишига 1-2 ҳафта қолганда тамсулозинни бекор қилиш ижобий самара берганлиги тўғрисида айрим маълумотлар олинган, аммо мазкур ҳолларда препаратни бекор қилиш ижобий таъсир кўрсатганини тасдиқловчи далиллар ҳали олинмаган. Бундан ташқари, айрим пациентларда IFIS ривожланиши, ҳатто тамсулозин катаракта операция ўтказилишидан 1-2 ҳафтадан кўпроқ муддат олдин бекор қилинган ҳолларда ҳам кузатилган. Катаракта ёки глаукомани оператив даволаш режалаштирилган ҳолларда, тамсулозин билан даволашни бошламаслик керак. Офтальмологлар ва офтальможарроҳлар пациентни операцияга тайёрлаш ва оператив аралашув даврида зарурий чораларни кўриш учун катаракта ёки глаукомани жарроҳлик йўли билан даволаш режалаштирилган пациентлардан, улар тамсулозин қабул қилаётгани ёки қабул қилмаётганини ёхуд илгари қабул қилгани ёки қабул қилмаганини суриштиришлари лозим. CYP2D6 субстратлари метаболизми сусайган пациентларда тамсулозин гидрохлориди ва CYP3A4 изоферменти кучли ингибиторларини биргаликда қўлламаслик тавсия этилади. Тамсулозин гидрохлориди CYP3A4 изоферментининг кучли (масалан, кетоконазол) ва ўртача (масалан, эритромицмин) ингибиторлари билан биргаликда эҳтиёткорлик билан тайинланади («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг). Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши Тамсулозин аёлларга буюрилмайди. Қисқа ва узоқ муддатли клиник тадқиқотларда тамсулозин қабул қилинганда эякуляцияни бузилиши тўғрисида маълумотлар олинган. Бундан ташқари, пострегистрацион қўллаш даврида ретроград эякуляция ёки эякуляцияни бўлмаган ҳоллари қайд этилган. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири: Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини аниқлаш учун тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ пациентлар бош айланишини ривожланиши мумкинлиги сабабли эҳтиёткорликни намоён этишлари лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирлари Гуруҳларнинг номлари Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача) Тез-тез эмас (≥1/1 000 дан <1/100 гача) Кам 1/10 000 дан <1/1 000 гача) Жуда кам (<1/10 000) Такрорийлиги маълум эмас (мавжуд маълумотларга кўра аниқлашнинг иложи йўқ) Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош айланиши (1,3%) Бош оғриғи Синкопе Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар Аниқ кўрмаслик*, кўриш қобилиятини бузилиши* Юрак томонидан бузилишлар Юрак уришини ҳис қилиш Қон томирлар тизими томонидан бузилишлар Ортостатик гипотензия Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Ринит Бурундан қон оқиши* Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Қабзият, ич кетиши, кўнгил айниши, қусиш Оғизни қуриши* Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тошма тошиши, терини қичишиши, эшакеми Ангионевротик шишлар Стивенс-Джонсон синдроми Кўп шаклли эритема* Эксфолиатив дерматит* АстенияРепродуктив тизими ва сут бези томонидан бузилишлар Эякуляция-ни бузилиши Приапизм Ретроград эякуляция, эякуляциянинг йўқлиги Умумий бузилишлар ва юборилган жойидаги *Рўйхатга олингандан кейинги даврда маълум қилинган ҳолатлар Катаракта ёки глаукома билан боғлиқ операцияларни ўтказиш вақтида кўз мугуз пардаси интраоперацион беқарорлиги синдроми (кўз қорачиғини торайиши синдроми) ни ривожланиши кузатилган ва бу постмаркетинг кузатувларида қайд этилган (яна «Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг). Препаратни пострегистрацион қўллаш тажрибаси Пострегистрацион даврда тамсулозин қўлланганда юқорида санаб ўтилган нохуш ҳолатлардан ташқари, қуйидаги реакциялар қайд этилган: юрак бўлмачалари хилпиллаши, аритмия, тахикардия ва ҳансираш. Ушбу ҳолатлар турли мамлакатлардан келган спонтан хабарлар асосида тавсифлангани боис, бундай ножўя реакциялар ва уларнинг сабаб-оқибатларини тамсулозинни қабул қилиш билан боғлиқлигини тўғри аниқлаб бўлмайди.
Farmakokinetikasi
Таъсир механизми Тамсулозин постсинаптик альфа1-адренорецепторларнинг селектив рақобатдош ингибитори ҳисобланиб, препарат альфа1A ва альфа1D кичик типларга яқинлиги билан тавсифланади. Тамсулозиннинг мазкур рецепторлар билан боғланиши простата бези ва сийдик чиқарув каналининг силлиқ мушакларини бўшаши билан намоён бўлади. Фармакодинамик самаралари Тамсулозин сийдик оқимининг максимал тезлигини оширади. Тамсулозин простата бези ва сийдик чиқарув канали силлиқ мушаклари тонусини пасайтириш йўли билан обструкцияни бўшаштиради ва «бўшаниш симптомлари»ни камайтиради. Бундан ташқари, препарат ривожланишида қовуқнинг беқарорлиги муҳим роль ўйнайдиган «сийдик қопчасини тўлиш симптомлари»ни камайтиради. Тамсулозин билан узоқ муддат даволаш натижасида тўлиш ва бўшаниш симптомларининг турғун камайишига эришилади. Шундай қилиб, препарат билан даволаш ёрдамида қовуқни операция қилиш ёки унга катетер қўйиш заруратини кечга суриш мумкин. Альфа1-адреноблокаторлар қон томирларининг периферик қаршилигини камайтириш орқали артериал босимни пасайтириши мумкин. Тамсулозин билан клиник тадқиқотлар ўтказиш вақтида артериал босимнинг жиддий пасайиши қайд этилмаган. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллашга доир тадқиқотлар Тамсулозиннинг самарадорлиги қовуқ нейроген дисфункцияси бўлган болалар ва ўсмирларда дозани танлаш бўйича икки томонлама яширин, рандомизацияланган, плацебо назоратли тадқиқотлар жараёнида ўрганилган (n=161). Икки ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болалар тасодифий тарзда тўрт гуруҳга ажратилган: биринчи гуруҳ пациентлари тамсулозинни кам дозаларда (0,001-0,002 мг/кг), иккинчи гуруҳ пациентлари – ўртача дозаларда (0,002-0,004 мг/кг), учинчи гуруҳ пациентлари – катта дозаларда (0,004-0,008 мг/кг) қабул қилишган, тўртинчи гуруҳ пациентлари эса плацебо қабул қилинган. Айни бир кунда бажарилган икки ўлчов маълумотлари бўйича сийдикни оқиш нуқтасида детрузор (ОНД) босимни <40 см H2O гача камайишига эришилган пациентлар сони самарадорликни баҳолашнинг бирламчи пировард нуқтаси бўлган. Самарадорликни қўшимча баҳолаш мезонлари оқиш нуқтасида детрузорда босимнинг ҳақиқий қийматини ўзгариши ва оқиш нуқтасида детрузор босим фоизини ўзгаришини; гидронефроз/гидроуретерни авж олишини камайиши ёки йўқлигини, катетерлаштиришда олинган сийдик ҳажмини ўзгаришини, шунингдек катетерлаштириш фонида сийдикни тутаолмаслик ҳоллари сонини (катетерлаштириш кундалик дафтари бўйича) ўз ичига олган. Бирламчи ва иккиламчи охирги нуқталар бўйича тамсулозин ва плацебо гуруҳларининг ҳар бири ўртасида статистик фарқлар олинмаган. Дозалашнинг барча даражаларида самаранинг дозага боғлиқлиги кузатилмаган.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши Тамсулозин ингичка ичакда сўрилади, препаратнинг биокиришаолишлиги 100% га яқин. Овқат билан бир вақтда қабул қилинганда тамсулозиннинг биокиришаолишлиги пасаяди. Пациентга тамсулозинни овқатлангандан кейин айни бир вақтда қабул қилишни тавсия этиб, препаратни сўрилишини ўзгармаслигини таъминлаш мумкин. Тамсулозиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари пропорционал характерга эга. Тамсулозин оч қоринга бир марта қабул қилингандан кейин плазмадаги тамсулозиннинг чўққи концентрациясига тахминан 6 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг барқарор концентрациясига (мувозанат ҳолатига) эришиш учун препаратни тахминан 5 кун давомида кўп марта қабул қилиш талаб этилади, бунда Cmax пациентларда препарат бир марта қабул қилинганда эришиладиган даражага нисбатан тахминан 2/3 баробар юқори. Мазкур қонуният кекса одамларда қайд этилганига қарамай, препаратни қабул қилаётган ёшларда ҳам шунга ўхшаш ўзгаришлар юз бериши кутилади. Препарат бир марта ва кўп марта қабул қилингандан кейин унинг қон плазмасидаги концентрацияси учун жиддий индивидуал фарқлар хосдир. Тақсимланиши ва қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши Одам организмида тамсулозин плазма оқсиллари билан тахминан 99% га боғланади. Препаратни тақсимланиш ҳажми катта эмас (тахминан 0,2 л/кг). Метаболизми Тамсулозиннинг биринчи ўтиш самараси паст, метаболизм секин кечади. Тамсулозиннинг катта қисми плазмада ўзгармаган фаол модда кўринишида мавжуд бўлади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди. Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда тамсулозин жигар ферментлари индукциясини келтириб чиқарган. In vitro шароитидаги тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, тамсулозин CYP3A4 ва CYP2D6 иштирокида метаболизмга учрайди, мазкур жараёнда P450 цитохроми тизимининг бошқа изоферментлари анча кам иштирок этади. CYP3A4 ва CYP2D6 изоферментлари ингибиция қилинганда қон зардобида тамсулозин гидрохлоридининг концентрацияси ошиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» ва «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимларига қаранг). Метаболитларнинг биронтаси ҳам, препаратнинг таъсир этувчи моддасининг фаоллигидан ортиқ фаолликка эга эмас. Чиқарилиши Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади, бунда ўзгармаган препарат улуши тахминан 9% ни ташкил этади. Овқатдан кейин тамсулозин бир марта қабул қилингандан сўнг ва барқарор ҳолатга (мувозанат ҳолатига) эришилгандан кейин препаратнинг ярим чиқарилиш вақти тегишли равишда тахминан 10 соатни ва 13 соатни ташкил этиши аниқланган.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлар: Тамсулозин гидрохлоридининг дозаси ошириб юборилганда артериал босимнинг жиддий пасайиши юз бериши мумкин. Бунга ўхшаш самара турли даражада дозани оғир ошириб юборилиши ҳолларида кузатилган. Дозани билмасдан ошириб юборилиши натижасида қабул қилинган тамсулозин гидрохлоридининг максимал дозаси 12 мг ни ташкил этган. Бунда пациентда шифохонага ётқизишни талаб қилмаган қаттиқ бош оғриши авж олган. Даволаш: Ўткир артериал гипотензияда юрак-қон томир тизимининг функциясини қўллаб-қувватланишини таъминлаш лозим. Пациентни горизонтал ҳолатга келтириш нормал артериал босимни ва юрак қисқаришлари сонини тиклаши мумкин. Бундай чоралар самара бермаган ҳолларда, айланаётган қон ҳажмини кўпайтиришга қаратилган чоралар кўрилиши, шунингдек вазопрессорларни юбориш мумкин. Буйрак функциясини динамик ҳолатида баҳолаш ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш ўтказилиши лозим. Тамсулозин оқсиллар билан фаол боғланиши туфайли, гемодиализ самарасиздир. Меъда-ичак йўлларидан препарат сўрилишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш, шу жумладан қусишни чақириш мақсадга мувофиқдир. Препаратнинг юқори дозалари билан заҳарланишларни даволаш учун меъдани ювишни ўтказиш, фаоллаштирилган кўмир ёки натрий сульфати каби осмотик сурги воситаларини қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Umumiy ma'lumot
TAMSOL kapsulalar 0,4mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA TAMSOL® TAMSOL® Preparatning savdo nomi: Tamsol® (Tamsol®) Ta‘sir etuvchi modda (XPN): tamsulozin (tamsulosin) Dori shakli: ajralib chiqishi modifikasiyalangan kapsulalar Tarkibi: Ajralib chiqishi modifikasiyalangan bir kapsula quyidagilarni saqlaydi: faol modda: tamsulozin gidroxloridi – 0,4 mg; yordamchi moddalar: kapsula ichidagisi: kalsiy stearati, trietilasetat, talk, 30% metakril kislota dispersiyasi – etakrilat sopolimeri 1:1 (shu jumladan: polisorbat 80, natriy laurilsulfati), mikrokristall sellyuloza. kapsula qobig‘i: temir (II) oksidi (E172), temir (II, III) oksidi (E172), temir (III) oksidi (E172), titan dioksidi (E171), jelatin. Ta‘rifi: Kapsulalar qobig‘i: o‘lchami №2; qopqoqcha: standart jigarrang, tiniq bo‘lmagan C015 (kodi: 08.015), korpusi: tiniq bo‘lmagan jigarrang-sariq rangli C006 (kodi: 35.006). Farmakoterapevtik guruhi: Prostata bezining xavfsiz giperplaziyasini davolash uchun vositalar. Alfa-adrenoreseptorlarning antagonistlari. ATX kodi: G04CA02 Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Ta‘sir mexanizmi Tamsulozin postsinaptik alfa1-adrenoreseptorlarning selektiv raqobatdosh ingibitori hisoblanib, preparat alfa1A va alfa1D kichik tiplarga yaqinligi bilan tavsiflanadi. Tamsulozinning mazkur reseptorlar bilan bog‘lanishi prostata bezi va siydik chiqaruv kanalining silliq mushaklarini bo‘shashi bilan namoyon bo‘ladi. Farmakodinamik samaralari Tamsulozin siydik oqimining maksimal tezligini oshiradi. Tamsulozin prostata bezi va siydik chiqaruv kanali silliq mushaklari tonusini pasaytirish yo‘li bilan obstruksiyani bo‘shashtiradi va «bo‘shanish simptomlari»ni kamaytiradi. Bundan tashqari, preparat rivojlanishida qovuqning beqarorligi muhim rol o‘ynaydigan «siydik qopchasini to‘lish simptomlari»ni kamaytiradi. Tamsulozin bilan uzoq muddat davolash natijasida to‘lish va bo‘shanish simptomlarining turg‘un kamayishiga erishiladi. Shunday qilib, preparat bilan davolash yordamida qovuqni operasiya qilish yoki unga kateter qo‘yish zaruratini kechga surish mumkin. Alfa1-adrenoblokatorlar qon tomirlarining periferik qarshiligini kamaytirish orqali arterial bosimni pasaytirishi mumkin. Tamsulozin bilan klinik tadqiqotlar o‘tkazish vaqtida arterial bosimning jiddiy pasayishi qayd etilmagan. Bolalar va 18 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlarda qo‘llashga doir tadqiqotlar Tamsulozinning samaradorligi qovuq neyrogen disfunksiyasi bo‘lgan bolalar va o‘smirlarda dozani tanlash bo‘yicha ikki tomonlama yashirin, randomizasiyalangan, plasebo nazoratli tadqiqotlar jarayonida o‘rganilgan (n=161). Ikki yoshdan o‘n olti yoshgacha bo‘lgan bolalar tasodifiy tarzda to‘rt guruhga ajratilgan: birinchi guruh pasientlari tamsulozinni kam dozalarda (0,001-0,002 mg/kg), ikkinchi guruh pasientlari – o‘rtacha dozalarda (0,002-0,004 mg/kg), uchinchi guruh pasientlari – katta dozalarda (0,004-0,008 mg/kg) qabul qilishgan, to‘rtinchi guruh pasientlari esa plasebo qabul qilingan. Ayni bir kunda bajarilgan ikki o‘lchov ma‘lumotlari bo‘yicha siydikni oqish nuqtasida detruzor (OND) bosimni <40 sm H2O gacha kamayishiga erishilgan pasientlar soni samaradorlikni baholashning birlamchi pirovard nuqtasi bo‘lgan. Samaradorlikni qo‘shimcha baholash mezonlari oqish nuqtasida detruzorda bosimning haqiqiy qiymatini o‘zgarishi va oqish nuqtasida detruzor bosim foizini o‘zgarishini; gidronefroz/gidroureterni avj olishini kamayishi yoki yo‘qligini, kateterlashtirishda olingan siydik hajmini o‘zgarishini, shuningdek kateterlashtirish fonida siydikni tutaolmaslik hollari sonini (kateterlashtirish kundalik daftari bo‘yicha) o‘z ichiga olgan. Birlamchi va ikkilamchi oxirgi nuqtalar bo‘yicha tamsulozin va plasebo guruhlarining har biri o‘rtasida statistik farqlar olinmagan. Dozalashning barcha darajalarida samaraning dozaga bog‘liqligi kuzatilmagan. Farmakokinetikasi So‘rilishi Tamsulozin ingichka ichakda so‘riladi, preparatning biokirishaolishligi 100% ga yaqin. Ovqat bilan bir vaqtda qabul qilinganda tamsulozinning biokirishaolishligi pasayadi. Pasientga tamsulozinni ovqatlangandan keyin ayni bir vaqtda qabul qilishni tavsiya etib, preparatni so‘rilishini o‘zgarmasligini ta‘minlash mumkin. Tamsulozinning farmakokinetik ko‘rsatkichlari proporsional xarakterga ega. Tamsulozin och qoringa bir marta qabul qilingandan keyin plazmadagi tamsulozinning cho‘qqi konsentrasiyasiga taxminan 6 soatdan keyin erishiladi. Preparatning barqaror konsentrasiyasiga (muvozanat holatiga) erishish uchun preparatni taxminan 5 kun davomida ko‘p marta qabul qilish talab etiladi, bunda Cmax pasientlarda preparat bir marta qabul qilinganda erishiladigan darajaga nisbatan taxminan 2/3 barobar yuqori. Mazkur qonuniyat keksa odamlarda qayd etilganiga qaramay, preparatni qabul qilayotgan yoshlarda ham shunga o‘xshash o‘zgarishlar yuz berishi kutiladi. Preparat bir marta va ko‘p marta qabul qilingandan keyin uning qon plazmasidagi konsentrasiyasi uchun jiddiy individual farqlar xosdir. Taqsimlanishi va qon plazmasi oqsillari bilan bog‘lanishi Odam organizmida tamsulozin plazma oqsillari bilan taxminan 99% ga bog‘lanadi. Preparatni taqsimlanish hajmi katta emas (taxminan 0,2 l/kg). Metabolizmi Tamsulozinning birinchi o‘tish samarasi past, metabolizm sekin kechadi. Tamsulozinning katta qismi plazmada o‘zgarmagan faol modda ko‘rinishida mavjud bo‘ladi. Preparat jigarda metabolizmga uchraydi. Kalamushlarda o‘tkazilgan tadqiqotlarda tamsulozin jigar fermentlari induksiyasini keltirib chiqargan. In vitro sharoitidagi tadqiqotlarning ma‘lumotlariga ko‘ra, tamsulozin CYP3A4 va CYP2D6 ishtirokida metabolizmga uchraydi, mazkur jarayonda P450 sitoxromi tizimining boshqa izofermentlari ancha kam ishtirok etadi. CYP3A4 va CYP2D6 izofermentlari ingibisiya qilanganda qon zardobida tamsulozin gidroxloridining konsentrasiyasi oshishi mumkin («Maxsus ko‘rsatmalar» va «Dorilarning o‘zaro ta‘siri» bo‘limlariga qarang). Metabolitlarning birontasi ham, preparatning ta‘sir etuvchi moddasining faolligidan ortiq faollikka ega emas. Chiqarilishi Tamsulozin va uning metabolitlari asosan siydik bilan chiqariladi, bunda o‘zgarmagan preparat ulushi taxminan 9% ni tashkil etadi. Ovqatdan keyin tamsulozin bir marta qabul qilingandan so‘ng va barqaror holatga (muvozanat holatiga) erishilgandan keyin preparatning yarim chiqarilish vaqti tegishli ravishda taxminan 10 soatni va 13 soatni tashkil etishi aniqlangan. Qo‘llanilishi Prostata bezining xavfsiz giperplaziyasi (PBXG) da dizurik buzilishlarni davolashda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Ichga qabul qilish uchun kapsulalar. Kapsulani suv bilan butunligicha qabul qilinadi. Kapsulani chaynash yoki sindirish mumkin emas, chunki bu preparatniajralib chiqish tezligiga ta‘sir qilishi mumkin. Dozalash tartibi: Sutkada bitta kapsula, nonushtadan yoki birinchi ovqatlanishdan keyin buyuriladi. Bolalar va 18 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlar Mazkur yosh toifasida preparatni qo‘llash asoslanmagan. Bolalarda va 18 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlarda tamsulozinni qo‘llash xavfsizligi va samaradorligi aniqlanmagan. Preparatni bolalar va o‘smirlarda qo‘llash to‘g‘risida mavjud ma‘lumotlar «Farmakodinamikasi» bo‘limida keltirilgan. Buyrak funksiyasi buzilgan pasientlar Dozaga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Jigar funksiyasi buzilgan pasientlar Jigar funksiyasi yengil va o‘rtacha og‘ir darajada buzilganda dozaga tuzatish kiritish talab etilmaydi (yana «Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar» bo‘limiga qarang). Nojo‘ya ta‘sirlari Guruhlarning nomlar Tez-tez (≥1/100 dan <1/10 gacha) Tez-tez emas (≥1/1 000 dan <1/100 gacha) Kam 1/10 000 dan <1/1 000 gacha) Juda kam (<1/10 000) Takroriyligi ma‘lum emas (mavjud ma‘lumotlarga ko‘ra aniqlashning iloji yo‘q) Nerv tizimi tomonidan buzilishlar Bosh aylanishi (1,3%) Bosh og‘rig‘i Sinkope Ko‘rish a‘zosi tomonidan buzilishlar Aniq ko‘rmaslik*, ko‘rish qobiliyatini buzilishi* Yurak tomonidan buzilishlar Yurak urishini his qilish Qon tomirlar tizimi tomonidan buzilishlar Ortostatik gipotenziya Nafas olish tizimi, ko‘krak qafasi va ko‘ks oralig‘i a‘zolari tomonidan buzilishlar Rinit Burundan qon oqishi* Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar Qabziyat, ich ketishi, ko‘ngil aynishi, qusish Og‘izni qurishi* Teri va teri osti to‘qimalari tomonidan buzilishlar Toshma toshishi, terini qichishishi, eshakemi Angionevrotik shishlar Stivens-Djonson sindromi Ko‘p shaklli eritema* Eksfoliativ dermatit* Reproduktiv tizimi va sut bezi tomonidan buzilishlar Eyakulyasiya-ni buzilishi Priapizm Retrograd eyakulyasiya, eyakulyasiyaning yo‘qligi Umumiy buzilishlar va yuborilgan joyidagi Asteniya *Ro‘yxatga olingandan keyingi davrda ma‘lum qilingan holatlar Katarakta yoki glaukoma bilan bog‘liq operasiyalarni o‘tkazish vaqtida ko‘z muguz pardasi intraoperasion beqarorligi sindromi (ko‘z qorachig‘ini torayishi sindromi) ni rivojlanishi kuzatilgan va bu postmarketing kuzatuvlarida qayd etilgan (yana «Maxsus ko‘rsatmalar» bo‘limiga qarang). Preparatni postregistrasion qo‘llash tajribasi Postregistrasion davrda tamsulozin qo‘llanganda yuqorida sanab o‘tilgan noxush holatlardan tashqari, quyidagi reaksiyalar qayd etilgan: yurak bo‘lmachalari xilpillashi, aritmiya, taxikardiya va hansirash. Ushbu holatlar turli mamlakatlardan kelgan spontan xabarlar asosida tavsiflangani bois, bunday nojo‘ya reaksiyalar va ularning sabab-oqibatlarini tamsulozinni qabul qilish bilan bog‘liqligini to‘g‘ri aniqlab bo‘lmaydi. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Ta‘sir etuvchi moddaga o‘ta yuqori sezuvchanlik, shu jumladan dori ta‘siridan angionevrotik shishni rivojlanishi yoki «Tarkibi» bo‘limida sanab o‘tilgan yordamchi moddalarning birortasiga o‘ta yuqori sezuvchanlik. Anamnezda ortostatik gipotenziya. Og‘ir jigar yetishmovchiligida qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Boshqa dori vositalari bilan o‘zaro ta‘siri bo‘yicha tadqiqotlar faqat kattalarda o‘tkazilgan. Tamsulozinni atenolol, enalapril yoki teofillin bilan bir vaqtda buyurilganda dori vositalarining nohush o‘zaro ta‘sirlari qayd etilmagan. Preparatni simetidin bilan bir vaqtda qabul qilish qon plazmasida tamsulozinning konsentrasiyasini oshishiga, furosemid bilan bir vaqtda qabul qilish esa – preparatning plazma konsentrasiyasini pasayishiga olib keladi, biroq, bunday konsentrasiyalar ruxsat etilgan darajada qoladi. Shunday qilib, bunday holatlarda preparatning dozasiga tuzatish kiritish talab etilmaydi. In vitro sharoitlarda diazepam, propranolol, trixlormetiazid, xlormadinon, amitriptilin, diklofenak, glibenklamid, simvastatin va varfarin odam qon plazmasida tamsulozinning erkin fraksiyasi darajasiga ta‘sir ko‘rsatmaydi. O‘z navbatida, tamsulozin diazepam, propranolol, trixlormetiazid va xlormadinonning erkin fraksiyasi darajasiga ta‘sir ko‘rsatmaydi. Ammo diklofenak va varfarin tamsulozinning chiqarilish tezligini oshirishi mumkin. Tamsulozin gidroxloridi CYP3A4 izofermentining kuchli ingibitorlari bilan birga qo‘llanganda qon plazmasida tamsulozin gidroxloridining konsentrasiyasi oshishi mumkin. Tamsulozin ketokonazol (CYP3A4 izofermentining kuchli ingibitori) bilan bir vaqtda qo‘llanganda, tamsulozinning AUC va Cmax ko‘rsatkichlari muvofiq ravishda 2,8 marta va 2,2 marta oshgan. CYP2D6 substratlari metabolizmi susaygan pasientlarda tamsulozin gidroxloridi va CYP3A4 izofermenti kuchli ingibitorlarini birgalikda qo‘llamaslik tavsiya etiladi. Tamsulozin gidroxloridi CYP3A4 izofermentining kuchli (masalan, ketokonazol) va o‘rtacha (masalan, eritromisin) ingibitorlari bilan birgalikda ehtiyotkorlik bilan buyuriladi. Tamsulozin paroksetin (CYP2D6 kuchli ingibitori) bilan bir vaqtda qo‘llanganda, tamsulozinning Cmax va AUC ko‘rsatkichlari muvofiq ravishda 1,3 marta va 1,6 marta oshgan, ammo mazkur ko‘payish klinik jihatdan ahamiyatsiz deb e‘tirof etilgan. α1-adrenoreseptorlarning boshqa antagonistlarini bir vaqtda buyurish arterial bosimni pasayishiga olib kelishi mumkin. Maxsus ko‘rsatmalar Boshqa alfa1-adrenoblokatorlarni qabul qilinganda bo‘lgani kabi, tamsulozinni qabul qilish ham ayrim shaxslarda arterial bosimni pasayishiga va kamdan-kam hollarda kollapsni rivojlanishiga olib kelishi mumkin, bu arterial bosimni qisqa muddatli pasayishi bilan yuz berishi mumkin. Ortostatik gipotenziyaning dastlabki belgilari (bosh aylanishi, umumiy holsizlik) paydo bo‘lganida, mazkur simptomlar yo‘qolgunga qadar o‘tirish yoki gorizontal holatga o‘tish tavsiya etiladi. Tamsulozin bilan davolash boshlanguncha pasient, prostata bezi giperplaziyasi simptomlariga o‘xshash simptomlar paydo bo‘lishiga olib kelishi mumkin bo‘lgan holatlarni istisno qilish uchun tekshirilishi lozim. Davolashni boshlashdan oldin, shuningdek preparat bilan davolash jarayonida vaqti-vaqti bilan barmoqli rektal tekshirishni o‘tkazish, shuningdek zarurat bo‘lganida prostatspesifik antigen (PSA) darajasini aniqlash tavsiya etiladi. Og‘ir buyrak yetishmovchiligi (kreatinin klirensi minutiga 10 ml dan kam) bo‘lgan pasientlarni davolashda ehtiyotkorlik choralarini ko‘rish lozim, chunki mazkur guruhga mansub pasientlarda preparatni qo‘llash o‘rganilmagan. Katarakta yoki glaukoma tufayli jarrohlik operasiyasigacha yoki operativ aralashish vaqtida tamsulozin qabul qilgan ayrim pasientlarda, ko‘zning kamalak pardasi qavati intraoperasion beqarorligi sindromi (ko‘z qorachig‘i torayishi sindromi (IFIS)) qayd etilgan. IFIS ko‘rish a‘zosi tomonidan intraoperasion va operasiyadan keyingi asoratlar takrorlanishini ko‘payishiga olib kelishi mumkin. Katarakta yoki glaukoma tufayli operasiyalar o‘tkazilishiga 1-2 hafta qolganda tamsulozinni bekor qilish ijobiy samara berganligi to‘g‘risida ayrim ma‘lumotlar olingan, ammo mazkur hollarda preparatni bekor qilish ijobiy ta‘sir ko‘rsatganini tasdiqlovchi dalillar hali olinmagan. Bundan tashqari, ayrim pasientlarda IFIS rivojlanishi, hatto tamsulozin katarakta operasiya o‘tkazilishidan 1-2 haftadan ko‘proq muddat oldin bekor qilingan hollarda ham kuzatilgan. Katarakta yoki glaukomani operativ davolash rejalashtirilgan hollarda, tamsulozin bilan davolashni boshlamaslik kerak. Oftalmologlar va oftalmojarrohlar pasientni operasiyaga tayyorlash va operativ aralashuv davrida zaruriy choralarni ko‘rish uchun katarakta yoki glaukomani jarrohlik yo‘li bilan davolash rejalashtirilgan pasientlardan, ular tamsulozin qabul qilayotgani yoki qabul qilmayotganini yoxud ilgari qabul qilgani yoki qabul qilmaganini surishtirishlari lozim. CYP2D6 substratlari metabolizmi susaygan pasientlarda tamsulozin gidroxloridi va CYP3A4 izofermenti kuchli ingibitorlarini birgalikda qo‘llamaslik tavsiya etiladi. Tamsulozin gidroxloridi CYP3A4 izofermentining kuchli (masalan, ketokonazol) va o‘rtacha (masalan, eritromismin) ingibitorlari bilan birgalikda ehtiyotkorlik bilan tayinlanadi («Dorilarning o‘zaro ta‘siri» bo‘limiga qarang). Homiladorlikda va emizish davrida qo‘llanishi Tamsulozin ayollarga buyurilmaydi. Qisqa va uzoq muddatli klinik tadqiqotlarda tamsulozin qabul qilinganda eyakulyasiyani buzilishi to‘g‘risida ma‘lumotlar olingan. Bundan tashqari, postregistrasion qo‘llash davrida retrograd eyakulyasiya yoki eyakulyasiyani bo‘lmagan hollari qayd etilgan. Transport vositalarini boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri: Transport vositalarini boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘sirini aniqlash uchun tadqiqotlar o‘tkazilmagan. Biroq pasientlar bosh aylanishini rivojlanishi mumkinligi sababli ehtiyotkorlikni namoyon etishlari lozim. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlar: Tamsulozin gidroxloridining dozasi oshirib yuborilganda arterial bosimning jiddiy pasayishi yuz berishi mumkin. Bunga o‘xshash samara turli darajada dozani og‘ir oshirib yuborilishi hollarida kuzatilgan. Dozani bilmasdan oshirib yuborilishi natijasida qabul qilingan tamsulozin gidroxloridining maksimal dozasi 12 mg ni tashkil etgan. Bunda pasientda shifoxonaga yotqizishni talab qilmagan qattiq bosh og‘rishi avj olgan. Davolash: O‘tkir arterial gipotenziyada yurak-qon tomir tizimining funksiyasini qo‘llab-quvvatlanishini ta‘minlash lozim. Pasientni gorizontal holatga keltirish normal arterial bosimni va yurak qisqarishlari sonini tiklashi mumkin. Bunday choralar samara bermagan hollarda, aylanayotgan qon hajmini ko‘paytirishga qaratilgan choralar ko‘rilishi, shuningdek vazopressorlarni yuborish mumkin. Buyrak funksiyasini dinamik holatida baholash va samarani bir maromda ushlab turuvchi davolash o‘tkazilishi lozim. Tamsulozin oqsillar bilan faol bog‘lanishi tufayli, gemodializ samarasizdir. Me‘da-ichak yo‘llaridan preparat so‘rilishini kamaytirishga qaratilgan tadbirlarni o‘tkazish, shu jumladan qusishni chaqirish maqsadga muvofiqdir. Preparatning yuqori dozalari bilan zaharlanishlarni davolash uchun me‘dani yuvishni o‘tkazish, faollashtirilgan ko‘mir yoki natriy sulfati kabi osmotik surgi vositalarini qabul qilish maqsadga muvofiqdir. Chiqarilish shakli 10 kapsula PVX/PVDX-alyumin folgali blisterda. Bir yoki uchta blister ilova qilingan qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutida. Saqlash sharoiti Yorug‘lik ta‘siridan himoyalash uchun original o‘ramida, 30°C dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: