ERBINOL sprey 20ml 1%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Ruminiya
Активное вещество:
Terbinafin
Производитель:
Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Rompharm Company S.R.L.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
D01AE15
Инструкция ERBINOL sprey 20ml 1%
Dori shakli
Сиртга қўллаш учун спрей 20 мл дан пуркагич ва қалпоқча-қопқоқли полиэтилен флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Dozirovkasi
Фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Препаратни қўйишдан олдин шикастланган соҳаларни яхшилаб тозалаш ва қуритиш керак. Препарат шикастланган терига ва унга ёндош соҳаларга, уларни яхшилаб намлаш учун етарли миқдорда пуркалади ва бироз ишқаланади. Катталар ва 12 ёшли ва ундан ошган болаларга кўрсатмаларга қараб суткада 1 ёки 2 марта буюрилади. Ўтказилаётган даволашнинг давомийлиги кўрсатмалар ва касалликни кечишига боғлиқ. Оёқ кафти, тана, болдирни дерматомикозида қўллашнинг давомийлиги - суткада 1 марта 1 ҳафта давомида қўлланади. Ранг-баранг темираткида ўртача қўллаш давомийлиги - суткада 2 марта 1 ҳафта давомида қўлланади. Касалликнинг клиник кўринишлари яққоллигини камайиши одатда даволашни биринчи кунларида аниқланади. Даволаш мунтазам бўлмаган ёки у муддатидан олдин тугатилган ҳолларда, инфекцияни қайталаниш хавфи бор. Агар даволаш бошланганидан сўнг бир ҳафтадан кейин яхшиланиш белгилари кузатилмаса, ташхисни тасдиқлаш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Спрей шаклидаги тербинафинни дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Тербинафинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддалардан бирортасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.
Maxsus shartlar
Кекса ёшдаги шахсларда Эрбинолнинг дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди. Препаратни кўз, бурун, оғизнинг шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш керак. Спрей кўзга тушганида уларни кўп миқдордаги сув билан ювиш керак, кучли таъсирланганида эса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Спрей шаклидаги Эрбинолни терининг шикастланган соҳаларига эҳтиёткорлик билан пуркаш керак, чунки спирт терининг таъсирланишини чақириши мумкин. Эрбинол билан даволашда инфекцияни қайта (кийим, пойафзал орқали) юқиши эҳтимолини олдини олиш учун умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик даврида тербинафинни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни она учун даволашдан кутилаётган ижобий самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш керак. Даволаниш даврида эмизишни тўхтатиб туриш керак. Педиатрияда қўлланиши Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат автотранспортни ҳайдаш, шунингдек диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Препарат қўйилган жойда қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси бўлиши мумкин, бироқ бу кўринишлар кам ҳолларда даволашни тўхтатиш заруратига олиб келади. Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, уларнинг ривожланиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.
Farmakokinetikasi
Тербинафин кимёвий жиҳатдан аллиламин бўлиб, замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Таъсир механизми замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стеринлар биосинтезини эрта босқичларида специфик сусайтирилиши билан боғлиқ. Бу эргостериннинг танқислигига ва скваленни ҳужайра ичида тўпланишига олиб келади, бунинг оқибатида замбуруғ ҳужайралари нобуд бўлади. Тербинафиннинг таъсири замбуруғларнинг ҳужайра мембраналарида скваленэпоксидазани ингибиция қилиш йўли билан амалга оширилади. Бу фермент цитохром Р450 тизимига кирмайди, шунинг учун Эрбинол гормонлар ва бошқа дори воситаларининг метаболизмига таъсир қилмайди. Тербинафин дерматофитлар, ачитқисимон ва моғор замбуруғларига, айрим диморф замбуруғларга таъсир кўрсатади. Кичик концентрацияларда дерматофитларга (Trychophyton rubrum, Trychophyton mentagrophytes, Trychophyton verrucosum, Trychophyton violaceum, Trychophyton tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), моғор замбуруғларига (шу жумладан Aspergillus, Cladosporium, Scopulariopsis brevicaulis) га нисбатан фунгицид фаолликка эга. Candida туркуми (асосан Candida albicans) ачитқи замбуруғларига таъсири замбуруғнинг турига қараб фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин. Тербинафин маҳаллий қўлланганида шунингдек Pityrosporum orbiculare (Malassezia furfur) – кепакланувчи (ранг-баранг) темираткига нисбатан ҳам фаолдир.
Farmakodinamikasi
Сиртга қўлланганида тербинафин терининг дермал қавати орқали тез киради ва шох қаватида, тирноқларда ва сочларда тўпланади, сўрилиши - 5% дан камроқ, аҳамиятсиз даражада тизимли таъсир кўрсатади. Сиртга қўлланганида дори воситасини кўкрак сутига потенциал равишда ўтиш эҳтимоли инкор этилмайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари юзасидан хабар берилмаган.