LIZOBAKT tabletkalari N30

Обновлено: 21.07.2022

LIZOBAKT tabletkalari N30
  • Категория:

    Tomoq hastaliklariga qarshi dorilar

  • Страна производитель:

    Bosniya va Gertsegovina

  • Активное вещество:

    Lizosim, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6)

  • Производитель:

    Bosnalijek JSC

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    R02AA20

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция LIZOBAKT tabletkalari N30

  • Dori shakli

    10 таблеткадан ПВХ/алюминий фольгали блистерда. 1 ёки 3 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Препарат маҳаллий қўлланади. Таблеткаларни чайнамасдан, таблеткани эриган массасини оғиз бўшлиғида узоқроқ тўлиқ эриб кетгунича ушлаб турган ҳолда секин шимиш лозим. 3-7 ёшдаги болаларга одатда 1 таблеткадан суткада 3 марта, 7-12 ёшдаги болаларга – 1 таблеткадан суткада 4 марта буюрилади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 2 таблеткадан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 8 кун.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    ·      Лизоцим антибиотикларни, шу жумладан пенициллинларни, хлорамфениколни, нитрофурантоинни таъсирини кучайтиради. ·      Эстроген, эстроген сақловчи контрацептивлар – пиридоксинга эҳтиёжни ошиши. ·      Леводопа – паркинсонизмга қарши фаолликни сусайиши, пиридоксин леводопани декарбоксилланишини тезлаштиради (леводопа+карбидопа мажмуаси самарасини пасайтирмайди). ·      Диуретиклар – пиридоксин билан мажмуавий қўлланганда диуретикларни таъсири кучаяди. ·      Изониазид – пиридоксин изониазид ва бошқа туберкулёзга қарши препаратларни қўлланганда кузатиладиган токсик кўринишларни, шу жумладан жигарни шикастланиши, олдини олади ёки камайтиради. ·      Пеницилламин, пиразинамид, иммуносупрессорлар пиридоксин билан бир вақтда қўлланганда охиргини самараси камаяди.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -       Препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик (жумладан товуқ тухумини оқсилига ўта юқори сезувчанлик). -       3 ёшгача бўлган болалар ёши -       Лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактозани танқислиги ёки глюкозо-галактозани кам сўрилиши.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    10ºС дан 30 0С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.   Яроқлилик муддати 5 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Лизобакт® ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги Автотранспортларни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

  • Farmakokinetikasi

    Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ. Лизоцим оқсил табиатли фермент ҳисобланади, антисептик сифатида қўлланади. Граммусбат ва грамманфий бактерияларни, ҳамда замбуруғларни ҳужайра деворида лизис чақиради. Вирусга қарши фаолликка эга. Маҳаллий носпецифик иммунитетни бошқаришда иштирок этади. Организмнинг табиий ҳимоя омилларига тегишли. Пиридоксин – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига ҳимояловчи (афтозга қарши самара кўрсатади)  таъсир кўрсатади. Лизоцимнинг фармакодинамик ҳусусиятларига таъсир қилмайди.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Лизобакт® препарати билан ўткир дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Пиридоксинни терапевтикдан аҳамиятли даражада ошадиган юқори дозаларини (суткада >200 мг) узоқ вақт давомида қўлланганда (бир неча ой ёки йил), карахтланиш ҳисси, санчиқни сезиш, ҳамда оёқ-қўлларда сезувчанликни йўқотиш билан характерланадиган сенсор нейропатик симптомларини чақириш мумкин. Бу симптомлар қайтувчан ва даволаш тўхтагандан кейин ўтиб кетади. Даволаш: препаратни бекор қилиш, кўп суюқлик ичиш (кучайтирилган диурез).

Аналоги лекарств

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?