MERTENIL tabletkalari 20mg N30

Обновлено: 21.07.2022

MERTENIL tabletkalari 20mg N30
  • Категория:

    Yurak-qon tomir vositalari

  • Страна производитель:

    Vengriya

  • Активное вещество:

    Rozuvastatin

  • Производитель:

    Gedeon Richter PLC

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    C10AA07

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция MERTENIL tabletkalari 20mg N30

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Ҳамиша препаратни шифокор тавсиясига қатъий амал қилган ҳолда қўлланг. Шубҳа туғилган ҳолатларда шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Катта ёшдаги беморлар учун тавсия этилган дозалар Агар Сиз Мертенил препаратини холестериннинг юқори даражаси туфайли қабул қилаётган бўлсангиз Бошланғич доза Агар Сиз холестерин даражасини камайтирувчи энг юқори дозадаги бошқа препаратни (статин) қабул қилган бўлсангиз ҳам, Сизнинг Мертенил препарати билан даволанишингиз кунига 5 мг ёки 10 мг ли дозадан бошланиши керак. Сизнинг бошланғич дозангизни танлаш қуйидагиларга боғлиқ бўлади: - Сизнинг холестерин даражангиз. - Сизда миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфи мавжудлиги. - Сизда турли ножўя самараларга сезгирлигингизни оширувчи омилларнинг мавжудлиги. Шифокор Сизга энг минимал доза (5 мг) ни буюришга қарор қабул қилиши мумкин, агар: - Сиз осиёлик (япон, хитой, филиппинлик, вьетнам, корейс ёки ҳинду) бўлсангиз. - Сизнинг ёшингиз 70 дан юқори бўлса. - Сизда буйрак функциясини ўртача бузилиши бўлса. - Сизда зирқираб турадиган ёки кучли мушак оғриқлари пайдо бўлиш (миопатия) хавфи бўлса. Дозанинг ошириш ва максимал суткалик доза Шифокор Сизга буюрилган препарат дозасини ошириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бу Мертенил препаратининг Сизга мос келадиган дозасини қабул қилишингиз учун қилинади. Ҳар бир дозага тузатиш киритиш оралиғидаги интервал давомийлиги тўрт ҳафтани ташкил қилади. Агар Сиз даволанишни 5 мг суткалик дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор уни икки марта 10 мг гача, кейин 20 мг гача ва кейин зарурат туғилганда 40 мг суткалик дозагача ошириш ҳақида қарор қабул қилади. Агар Сиз даволанишни 10 мг дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор уни икки марта 20 мг гача ва кейин зарурат туғилганда 40 мг гача ошириш ҳақида қарор қабул қилади. Мертенил препаратининг максимал суткалик дозаси 40 мг ни ташкил қилади. У фақат холестерин даражаси юқори бўлган, миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфи юқори бўлган, холестерин даражаси 20 мг ли дозада етарли даражада камаймаган беморларда қўлланилади. Агар Сиз Мертенил препаратини миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфини камайтириш мақсадида ёки соғлиғингиз билан боғлиқ муаммолар туғилганда қабул қилаётган бўлсангиз: Тавсия қилинаётган суткалик доза 20 мг ни ташкил қилади. Бироқ шифокор юқорида кўрсатилган омиллар мавжуд бўлса, жуда оз миқдордаги дозада қабул қилиш тўғрисида қарор қилиши мумкин. Болалар ва ўсмирлар 10-17 ёшдаги болалар учун тавсия этиладиган дозалар Одатдаги бошланғич доза 5 мг ни ташкил этади. Шифокор Сиз учун мос дозани танлаш учун дозани ошириши мумкин. Мертенил препаратининг максимал суткалик дозаси 20 мг ни ташкил қилади. Дозани кунига бир марта қабул қилинг. Мертенил препаратининг 40 мг ли таблеткалари болаларда қўлланилмайди. Таблеткаларни қабул қилаётган вақтда Таблеткаларни бутунлигича сув билан бирга ютинг. Мертенил препаратини кунига бир марта қабул қилинг. Таблеткаларни куннинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин. Таблеткаларни ҳар куни бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг, бу Сизга препаратни қабул қилиш зарурлигини эслатиб туришда ёрдам беради. Холестерин даражасини мунтазам назорат қилиш Сизда холестерин мавжудлиги ва унинг даражаси нормада эканлигига ишонч ҳосил қилиш, холестериннинг даражасини назорат қилиш мақсадида Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз муҳим. Шифокор Мертенил препаратининг Сизга тўғри келадиган дозасини қабул қилишингиз учун дозани ошириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Мертенил препаратини қабул қилиш нима учун муҳим? Ҳаттоки холестерин даражаси нормал кўрсаткичгача пасайган бўлса ҳам, Сиз учун Мертенил препаратини қабул қилишни давом эттириш муҳим, чунки препарат холестерин даражасини такроран ошишига тўсқинлик қилади. Агар Сиз Мертенил препаратининг буюрилган дозасидан кўпроғини қабул қилган бўлсангиз Маслаҳат учун шифокорга ёки яқиндаги касалхонага мурожаат қилинг. Агар Сизни стационарга госпитализация қилишса ёки Сиз бошқа касаллик сабабли даволанаётган бўлсангиз, Сиз тиббиёт ходимига Мертенил препаратини қабул қилаётганлигингиз ҳақида хабар беринг. Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз Хавотирланманг, фақат режалаштирилган кейинги дозани белгиланган вақтда қабул қилинг. Фақат унутиб қолдирилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта ошириб қабул қилманг. Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида шифокорни хабардор қилинг. Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз, Сизда яна холестерин даражаси ошиши мумкин. Агар Сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  • Nojo'ya samaralari

    Бошқа дори препаратлари каби, бу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ бу барча пациентларда кузатилмайди. Сиз бу ножўя самаралар ҳақида хабардор бўлиши муҳим. Одатда улар аҳамиятсиз ва маълум вақтдан сўнг ўтиб кетади. Агар Сизда қуйидаги аллергик реакциялардан бири содир бўлса, Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг: - Юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шишига боғлиқ бўлмаган нафас олишни қийинлашиши - Ютинишни қийинлашишини чиқариши мумкин бўлган юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши - Кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши) Бундан ташқари қуйидаги ҳолатлар юзага келганда Мертенил препаратини қабул қилиш тўхтатинг ва дарҳол шифокорни хабардор қилинг, агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса. Мушак симптомлари катталарга қараганда, болалар ва ўсмирларда кўпроқ учрайди. Шунингдек, холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори препаратларини (статин) қўллаганда жуда кўп бўлмаган одамларда нохуш мушак самаралари аниқланган, бу эса кам ҳолларда рабдомиолиз номи билан танилган, баъзи ҳолларда ҳаёт учун хавфли бўлган мушаклар шикастланишига олиб келади. Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10 пациентдан бирида учрайди): Бош оғриғи. Қоринда оғриқ. Қабзият. Кўнгил айнишини ҳис этиш. Мушакларда оғриқ. Ҳолсизлик ҳисси. Бош айланиши. Сийдикда оқсил даражасини ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг 40 мг ли таблеткаси). Қандли диабет. Агар Сизда қондаги глюкоза ва липидлар концентрацияси юқори бўлиши, ортиқча вазн ва артериал босим ошиши эҳтимоли мавжуд бўлса. Сиз ушбу препарат билан даволанаётганигизда шифокор Сизнинг аҳволингизни назорат қилиб туради. Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (тахминан 100 пациентдан бирида учрайди): Тошма, қичима ва эшакеми. Сийдикда оқсил даражаси ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг 5 мг, 10 мг ва 20 мг ли таблеткалари). Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 1000 пациентлардан бирида учрайди): Оғир аллергик реакциялар – юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши, ютиниш ёки нафас олишни қийинлашиши, кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши) каби симптомларни ўз ичига олади. Агар Сиз ўзингизда аллергик реакция мавжуд деб ҳисобласангиз, Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Мушакларни шикастланиши. Агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса, эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Қориндаги кучли оғриқ (меъда ости безининг яллиғланиши). Қонда “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши. Қонда тромбоцитлар миқдорини камайиши, бу эса қон кетиши ёки кўкаришлар пайдо бўлишига олиб келади. Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10000 пациентдан бирида учрайди): Сариқлик (терини ва кўз оқсилини сарғайиши). Жигарни яллиғланиши (гепатит). Сийдикда қон излари. Қўл ва оёқларни увишиши (нейропатия). Бўғимларда оғриқ. Хотирани бузилиши. Гинекомастия (эркакларда сут безларини катталашиши). Тез-тезлиги номаълум Депрессия. Уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва даҳшатли тушлар кўриш). Ҳансираш. Йўтал. Диарея (ични суюқ келиши). Стивенс-Джонсон синдроми (тери шикастланишининг оғир шакли, оғиз бўшлиғи, кўз, жинсий аъзоларнинг пуфак ҳосил қилиб шикастланиши). Шиш. Периферик нейропатия (қўл ва оёқларда увишиш, санчиш, оғриш ёки ачишиш ҳисси). Пайларни шикастланиши, баъзан уларни узилиш асоратлари. Доимий мушак заифлиги. Қуйидаги ножўя самаралар статин деб номланувчи ушбу гуруҳга кирувчи дори препаратларини қўллаганда қайд этилган: - Жинсий фаолиятни бузилиши - Нафас олишни бузилиши, шу жумладан доимий йўтал ва/ёки ҳансираш ёки иситма.

  • Umumiy ma'lumot

    MERTENIL tabletkalari 20mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar ILOVA-VARAQA Mertenil 5 mg, plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar Mertenil 10 mg, plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar Mertenil 20 mg, plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar XPN: Rozuvastatin (Rosuvastatin) Preparatni qabul qilishdan avval ushbu ilova-varaqani diqqat bilan o‘qib chiqing, chunki u Siz uchun muhim ma‘lumot saqlaydi. –           Bu ilova-varaqani saqlab qo‘ying. Ehtimol uni yana bir bor o‘qishingizga to‘g‘ri kelishi mumkin. –        Agar Sizda qo‘shimcha savollar tug‘ilsa, shifokoringiz yoki farmasevt bilan maslahatlashing. –        Bu preparat faqat Siz uchun mo‘ljallangan. Uni boshqa odamlarga bermang. Ularning kasallik simptomlari Siznikiga o‘xshasa ham, u ularga ziyon yetkazishi mumkin. –        Har qanday nojo‘ya samaralar yuzaga kelganida shifokor yoki farmasevtga murojaat qiling. Bu ushbu ilova-varaqada sanab o‘tilmagan har qanday nojo‘ya samaralarga tegishli.  4-bo‘limga qarang. Ilova-varaqaning mazmuni Mertenil preparati o‘zi nima va u nima uchun qo‘llaniladi Mertenil preparatini qo‘llashdan oldin nimalarni bilish kerak Mertenil preparati qanday qo‘llaniladi Bo‘lishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya samaralar Mertenil preparatini saqlash sharoiti va yaroqlilik muddati Chiqarilish shakli va boshqa ma‘lumotlar Mertenil preparati o‘zi nima va u nima uchun qo‘llaniladi   Rozuvastatin xolesterin biosintezini susaytiradi; u statin deb nomlanuvchi dori preparatlari guruhiga kiradi. Preparat qabul qilinganda qonda past zichlikdagi lipoproteinlar xolesterini deb nomlanuvchi yoki  XS-PZLP darajasi pasayadi, bu esa qon tomir devorini shikastlanishi mumkin, va qonda yuqori zichlikdagi lipoproteinlar xolesterini deb nomlanuvchi yoki  XS-YUZLP darajasi oshadi, bu qon tomir devorini himoya qiladi.  Bundan tashqari, Mertenil preparati shuningdek yuqori konsentrasiyada qon tomir devorlarini shikastlanishi mumkin bo‘lgan qondagi trigliseridlar darajasini kamaytiradi. Sizga Mertenil preparati buyurilgan bo‘lsa, demak Sizda xolesterin darajasi oshgan. Bu degani, Sizda miokard infarkti yoki insult rivojlanishi xavfi mavjud. Sizga statin qabul qilish tavsiya etilgan, chunki xolesterin darajasini yaxshilash uchun parhezni o‘zgartirish yoki jismoniy harakatlarni kuchaytirish yetarli bo‘lmagan.  Mertenil preparatini qabul qilish vaqtida Siz gipoxolesterinli parhez va jismoniy mashqlar tartibini davom ettirishga amal qilishingiz kerak. Yoki Sizga statin qabul qilish tavsiya etilgan, chunki Sizda miokard infarkti, insult rivojlanishi xavfini oshiruvchi va  sog‘lig‘ingiz bilan bog‘liq muammolarni ifodalovchi boshqa omillar mavjud. Avval Siz xolesterinning yuqori darajasini davolash uchun boshqa dori vositalarini qabul qilgan bo‘lsangiz ham, ushbu ilova-varaqani diqqat bilan o‘qib chiqing. Mertenil preparatini qo‘llashdan oldin nimalarni bilish kerak Mertenil preparatini qabul qilmang –        agar Sizda rozuvastatin yoki ushbu dori preparatining boshqa har qanday ingredientiga allergiya bo‘lsa (6-bo‘limga qarang); –        homiladorlik yoki emizish vaqtida. Agar Siz Mertenil preparatini qabul qilish vaqtida homilador bo‘lib qolsangiz, preparat qabul qilishni darhol to‘xtating va shifokor bilan bog‘laning. Ayollar Mertenil preparatini qabul qilayotgan vaqtlarida homiladorlikning oldini oluvchi o‘zlariga mos kontrasepsiya usullaridan foydalanishlari kerak; –           jigar kasalliklarida; –           buyrakning og‘ir kasalliklarida; –        agar Sizni hozirgi vaqtda takrorlanuvchi yoki tushunarsiz zirqirab turadigan yoki o‘tkir mushak og‘rig‘i bezovta qilayotgan bo‘lsa; –        agar Siz tarkibida siklosporin moddasi (masalan, a‘zolar transplantasiyasidan keyin qo‘llaniladigan) mavjud bo‘lgan dori preparatini qabul qilayotgan bo‘lsangiz. Agar yuqorida ko‘rsatilganlaridan birontasi Sizga tegishli bo‘lsa, preparat qabul  qilishdan voz keching va shifokorga murojaat qiling. Mertenil preparatining 40 mg li dozasini (maksimal doza) quyidagi holatlarda qabul qilmang: –        agar Sizda buyrakning o‘rtacha ifodalangan kasalligi (shubha tug‘ilganda shifokorga murojaat qiling); –           qalqonsimon bez funksiyasi buzilishi mavjud bo‘lganida; –        agar Sizni takrorlanuvchi yoki tushunarsiz zirqirab turadigan yoki o‘tkir mushak og‘rig‘i bezovta qilayotgan bo‘lsa, shaxsiy va oilaviy anamnezda mushak buzilishlarini kuzatilishi, yoki xolesterin darajasini kamaytiruvchi boshqa preparatlarni qabul qilganda o‘tmishda mushak kasalliklarining mavjudligi; –           agar Siz muntazam alkogolni ko‘p miqdorda iste‘mol qilsangiz; –        agar Siz osiyolik (yapon, xitoy, filippinlik, vetnam, koreys yoki hindu) bo‘lsangiz; –           agar Siz xolesterin darajasini pasaytirish uchun fibrat deb nomlanuvchi boshqa dori preparatlarini qabul qilayotgan bo‘lsangiz. Agar yuqorida ko‘rsatilganlaridan birontasi Sizga tegishli bo‘lsa, preparat qabul  qilishdan voz keching va shifokorga murojaat qiling. Maxsus ko‘rsatmalar va ehtiyotkorlik choralari Mertenil preparatini qabul qilishdan oldin shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing. Mertenil preparatini ehtiyotkorlik bilan qo‘llang –           buyrak kasalliklarida; –           agar Sizda avval jigar kasalligi aniqlangan bo‘lsa; –        agar Sizda takrorlanuvchi yoki tushunarsiz zirqirab turadigan yoki o‘tkir mushak og‘rig‘i bo‘lsa, shaxsiy va oilaviy anamnezda mushak buzilishlarini kuzatilishi, yoki xolesterin darajasini pasaytiruvchi boshqa preparatlarni qabul qilishda o‘tmishda mushak kasalligi mavjud bo‘lsa. Agar Sizda takrorlanuvchi yoki tushunarsiz zirqirab turadigan yoki o‘tkir mushak og‘rig‘i bo‘lsa, ayniqsa Siz lohaslikni sezsangiz yoki tana harorati oshsa, darhol bu haqida shifokorga xabar bering. Shuningdek, preparatni qabul qilish fonida Sizda mushaklar holsizligi saqlanib qolsa, shifokor yoki farmasevtga xabar bering; –           ko‘p miqdordagi alkogolni muntazam iste‘mol qilganda; –           qalqonsimon bez funksiyasini buzilishi mavjud bo‘lganda; –        agar Siz xolesterin darajasini pasaytirish uchun fibrat deb nomlanuvchi boshqa dori preparatlarini qabul qilayotgan bo‘lsangiz; –        OITV-infeksiyasini davolash uchun dori preparatlari, masalan, lopinavir/ritonavir qabul qilganda: «Mertenil preparati va boshqa dori preparatlari» ga qarang; –        agar bemor 10 yoshdan kichik bo‘lsa: Mertenil preparatini 10 yoshgacha bo‘lgan bolalarga qo‘llash mumkin emas; –        agar bemor 18 yoshdan kichik bo‘lsa: Mertenil preparatining 40 mg li tabletkalarini 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar va o‘smirlarda qo‘llanilishi to‘g‘ri kelmaydi; –        agar Siz 70 yoshdan oshgan bo‘lsangiz  (shifokor Mertenil preparatining Sizga mos keladigan boshlang‘ich dozasini to‘g‘ri tanlashi kerak); –        agar Siz osiyolik (yapon, xitoy, filippinlik, vetnam, koreys yoki hindu) bo‘lsangiz. Shifokoringiz Mertenil preparatining Sizga mos keladigan  boshlang‘ich dozasini to‘g‘ri tanlashi kerak. Agar yuqorida ko‘rsatilganlaridan birontasi Sizga tegishli bo‘lsa (yoki Siz bunga ishonmasangiz), preparat qabul qilishdan voz keching va shifokorga murojaat qiling. Mertenil preparatini qabul qilishdan oldin shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing –           agar Sizda yaqqol nafas yetishmovchiligi bo‘lsa. Statinlar kam miqdordagi odamlarda jigar shikastlanishiga olib kelishi mumkin. U qondagi «jigar» fermentlari faolligining oshishini aniqlash oddiy tahlil yordamida aniqlanadi. Shuning uchun ham shifokoringiz odatda bu qon tahlilini (jigar funksional sinamasini) Mertenil preparati qabul qilguncha va preparat bilan davolanayotgan vaqtda o‘tkazadi. Agar Sizda qandli diabet yoki uning rivojlanish xavfi mavjud bo‘lsa, Siz ushbu preparat bilan davolanayotganingizda, shifokor Sizning ahvolingizni sinchkovlik bilan kuzatadi. Agar Sizda qondagi glyukoza va lipidlar konsentrasiyasi yuqori bo‘lsa, ortiqcha tana vazni va arterial bosimni oshishi kuzatilsa, ehtimol Siz qandli diabet rivojlanishi xavfiga duchor bo‘lishingiz mumkin. Bolalar va o‘smirlar Bolalarni davolash faqat mutaxassislar tomonidan olib boriladi. Mertenil 10 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llanilishi tavsiya etilmaydi. Mertenil preparati va boshqa dori vositalari Agar Siz boshqa har qanday dori preparatlarini yaqinda qabul qilgan, qabul qilayotgan yoki endi qabul qilmoqchi bo‘lsangiz bu haqida shifokoringiz yoki farmasevtga xabar bering. Shifokoringizga Siz quyidagi dori preparatlaridan birontasini qabul qilayotganingiz haqida xabar bering, chunki Mertenil preparati quyidagi dori preparatlaridan birining ta‘sirini o‘zgartirishi yoki dori preparatlaridan biri Mertenil preparatining ta‘sirini o‘zgartirishi mumkin. –        Siklosporin (masalan, a‘zolar transplantasiyasidan keyin qo‘llaniladigan; qonda rozuvastatin konsentrasiyasini oshiradi). –        Varfarin (yoki qonni suyultirish uchun qo‘llaniladigan boshqa har qanday preparat; rozuvastatin bilan bir vaqtda qo‘llanilganda ushbu samara yanada kuchayishi mumkin). –        Gemfibrozil, fenofibrat kabi fibratlar (qondagi xolesterin darajasini pasaytirish uchun qo‘llaniladigan; qonda rozuvastatin konsentrasiyasini oshiradi), yoki xolesterin darajasini kamaytirish uchun qo‘llanadigan boshqa dori preparati (ezetimib kabi). –        Ovqat hazm qilishga ta‘sir ko‘rsatuvchi dori preparatlari (masalan, me‘dada kislotani neytrallash uchun qo‘llaniladigan preparatlar; qonda rozuvastatin konsentrasiyasini kamaytiradi). –           Eritromisin (antibiotik; qonda rozuvastatin konsentrasiyasini kamaytiradi). –        Peroral kontraseptiv (kontraseptivdan ajralib chiquvchi qondagi gormonlar miqdorini oshiruvchi tabletkalar). –           O‘rinbosar gormonal davolash (qonda gormonlar darajasi oshadi). –        Ritonavir lopinavir bilan, atazanavir va/yoki tipranavir (OITV-infeksiyasini davolash uchun qo‘llaniladigan dori preparatlari; qonda rozuvastatin konsentrasiyasini oshiradi). Mertenil preparati ovqat, suyuqlik va alkogol bilan birga qo‘llanilganda Siz Mertenil preparatini ovqatlanishdan qat‘iy nazar  qabul qilishingiz mumkin. Mertenil preparatini qabul qilish davomida haddan tashqari ko‘p miqdorda muntazam alkogol iste‘mol qilishdan saqlaning. Homiladorlik va emizish davri Agar Siz homilador bo‘lsangiz, yoki bola emizsangiz, yoki homiladorman deb taxmin qilayotgan bo‘lsangiz, yoki homiladorlikni rejalashtirayotgan bo‘lsangiz, ushbu preparatni qo‘llashdan avval shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing. Agar Siz homilador bo‘lsangiz yoki bola emizsangiz, Mertenil preparatini qabul qilmang. Agar Siz Mertenil preparatini qabul qilish vaqtida homilador bo‘lib qolsangiz, Siz preparat qabul qilishni darhol to‘xtating va shifokor bilan bog‘laning. Ayollar Mertenil preparatini qabul qilish vaqtida homiladorlikning oldini olish maqsadida o‘zlariga mos kontrasepsiya usullaridan foydalanishlari lozim. Transport vositalarini va mexanizmlarni boshqarish Mertenil preparatini transport vositalarini va mexanizmlarni boshqarishga hech qanday ta‘sir ko‘rsatmaydi. Biroq ayrim odamlarda Mertenil preparati bilan davolanish vaqtida bosh aylanishi ro‘y berishi mumkin. Agar Siz bosh aylanishini sezsangiz transport vositalarini va mexanizmlarni boshqarishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing. Mertenil preparati laktoza saqlaydi Agar Sizga shifokor Sizda qandning ayrim turlarini (laktoza yoki sut qandi) o‘zlashtiraolmaslik mavjudligi to‘g‘risida xabar bersa, ushbu dori preparatini qabul qilishdan oldin shifokor bilan bog‘laning.   Mertenil preparati qanday qabul qilinadi Hamisha preparatni shifokor tavsiyasiga qat‘iy amal qilgan holda qo‘llang.  Shubha tug‘ilgan holatlarda shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing. Katta yoshdagi bemorlar uchun tavsiya etilgan dozalar Agar Siz Mertenil preparatini xolesterinning yuqori darajasi tufayli qabul qilayotgan bo‘lsangiz Boshlang‘ich doza Agar Siz xolesterin darajasini kamaytiruvchi eng yuqori dozadagi boshqa preparatni (statin) qabul qilgan bo‘lsangiz ham, Sizning Mertenil preparati bilan davolanishingiz kuniga 5 mg yoki 10 mg li dozadan boshlanishi kerak.  Sizning boshlang‘ich dozangizni tanlash quyidagilarga bog‘liq bo‘ladi: –           Sizning xolesterin darajangiz. –           Sizda miokard infarkti yoki insult rivojlanishi xavfi mavjudligi. –        Sizda turli nojo‘ya samaralarga sezgirligingizni oshiruvchi omillarning mavjudligi. Shifokor Sizga eng minimal doza (5 mg) ni buyurishga qaror qabul qilishi mumkin, agar: –        Siz osiyolik  (yapon, xitoy, filippinlik, vetnam, koreys yoki hindu) bo‘lsangiz. –           Sizning yoshingiz 70 dan yuqori bo‘lsa. –           Sizda buyrak funksiyasini o‘rtacha buzilishi bo‘lsa. –           Sizda zirqirab turadigan yoki kuchli mushak og‘riqlari paydo bo‘lish (miopatiya) xavfi bo‘lsa. Dozaning oshirish va maksimal sutkalik doza Shifokor Sizga buyurilgan preparat dozasini oshirish haqida qaror qabul qilishi mumkin. Bu Mertenil preparatining Sizga mos keladigan dozasini qabul qilishingiz uchun qilinadi. Har bir dozaga tuzatish kiritish oralig‘idagi interval davomiyligi to‘rt haftani tashkil qiladi. Agar Siz davolanishni 5 mg sutkalik dozadan boshlagan bo‘lsangiz, shifokor uni ikki marta 10 mg gacha, keyin 20 mg gacha va keyin zarurat tug‘ilganda 40 mg sutkalik dozagacha oshirish haqida qaror qabul qiladi. Agar Siz davolanishni 10 mg dozadan boshlagan bo‘lsangiz, shifokor uni ikki marta 20 mg gacha va keyin zarurat tug‘ilganda  40 mg gacha oshirish haqida qaror qabul qiladi. Mertenil preparatining maksimal sutkalik dozasi 40 mg ni tashkil qiladi. U faqat xolesterin darajasi yuqori bo‘lgan, miokard infarkti yoki insult rivojlanishi xavfi yuqori bo‘lgan, xolesterin darajasi 20 mg li dozada yetarli darajada kamaymagan bemorlarda qo‘llaniladi. Agar Siz Mertenil preparatini miokard infarkti yoki insult rivojlanishi xavfini kamaytirish maqsadida yoki sog‘lig‘ingiz bilan bog‘liq muammolar tug‘ilganda qabul qilayotgan bo‘lsangiz: Tavsiya qilinayotgan sutkalik doza 20 mg ni tashkil qiladi. Biroq shifokor yuqorida ko‘rsatilgan omillar mavjud bo‘lsa, juda oz miqdordagi dozada qabul qilish to‘g‘risida qaror qilishi mumkin.   Bolalar va o‘smirlar 10-17 yoshdagi bolalar uchun tavsiya etiladigan dozalar Odatdagi boshlang‘ich doza 5 mg ni tashkil etadi. Shifokor Siz uchun mos dozani tanlash uchun dozani oshirishi mumkin. Mertenil preparatining maksimal sutkalik dozasi 20 mg ni tashkil qiladi. Dozani kuniga bir marta qabul qiling. Mertenil preparatining  40 mg li tabletkalari bolalarda qo‘llanilmaydi. Tabletkalarni qabul qilayotgan vaqtda Tabletkalarni butunligicha suv bilan birga yuting. Mertenil preparatini kuniga bir marta qabul qiling. Tabletkalarni kunning istalgan vaqtida qabul qilish mumkin. Tabletkalarni har kuni bir vaqtda qabul qilishga harakat qiling, bu Sizga preparatni qabul qilish zarurligini eslatib turishda yordam beradi. Xolesterin darajasini muntazam nazorat qilish Sizda xolesterin mavjudligi va uning darajasi normada ekanligiga ishonch hosil qilish, xolesterinning darajasini nazorat qilish maqsadida Siz shifokorga murojaat qilishingiz muhim. Shifokor  Mertenil preparatining Sizga to‘g‘ri keladigan dozasini qabul qilishingiz uchun dozani  oshirish to‘g‘risida qaror qabul qilishi mumkin. Mertenil preparatini qabul qilish nima uchun muhim? Hattoki xolesterin darajasi normal ko‘rsatkichgacha pasaygan bo‘lsa ham, Siz uchun Mertenil preparatini qabul qilishni davom ettirish muhim, chunki preparat xolesterin darajasini takroran oshishiga to‘sqinlik qiladi. Agar Siz Mertenil preparatining buyurilgan dozasidan ko‘prog‘ini qabul qilgan bo‘lsangiz Maslahat uchun shifokorga yoki yaqindagi kasalxonaga murojaat qiling. Agar Sizni stasionarga gospitalizasiya qilishsa yoki Siz boshqa kasallik sababli davolanayotgan bo‘lsangiz, Siz tibbiyot xodimiga Mertenil preparatini qabul qilayotganligingiz haqida xabar bering. Siz Mertenil preparatini qabul qilishni unutgan bo‘lsangiz   Xavotirlanmang, faqat rejalashtirilgan keyingi dozani belgilangan vaqtda qabul qiling. Faqat unutib qoldirilgan dozaning o‘rnini to‘ldirish uchun dozani ikki marta oshirib qabul qilmang. Agar Siz Mertenil preparatini qabul qilishni to‘xtatgan bo‘lsangiz Agar Siz Mertenil preparatini qabul qilishni to‘xtatmoqchi bo‘lsangiz, bu haqida shifokorni xabardor qiling. Agar Siz Mertenil preparatini qabul qilishni to‘xtatsangiz,  Sizda yana xolesterin darajasi oshishi mumkin. Agar Sizda preparatni qabul qilish bo‘yicha qo‘shimcha savollar tug‘ilsa, shifokorga yoki farmasevtga murojaat qiling. Bo‘lishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya samaralar Boshqa dori preparatlari kabi, bu preparat ham nojo‘ya samaralar chaqirishi mumkin, biroq bu barcha pasientlarda kuzatilmaydi. Siz bu nojo‘ya samaralar haqida xabardor bo‘lishi muhim. Odatda ular ahamiyatsiz va ma‘lum vaqtdan so‘ng o‘tib ketadi. Agar Sizda quyidagi allergik reaksiyalardan biri sodir bo‘lsa, Mertenil preparatini qabul qilishni to‘xtating va darhol tibbiy yordamga murojaat qiling: –           Yuz, lab, til va/yoki tomoq shishiga bog‘liq bo‘lmagan nafas olishni qiyinlashishi –        Yutinishni qiyinlashishini chiqarishi mumkin bo‘lgan yuz, lab, til va/yoki tomoq shishi –           Kuchli teri qichishishi (pufaklarni paydo bo‘lishi) Bundan tashqari quyidagi holatlar yuzaga kelganda Mertenil preparatini qabul qilish to‘xtating va darhol shifokorni xabardor qiling, agar Sizda mushaklarda g‘ayriodatiy zirqirab turadigan va o‘tkir og‘riqlar paydo bo‘lsa va ular Siz kutgandan ham uzoq davom etsa. Mushak simptomlari kattalarga qaraganda, bolalar va o‘smirlarda ko‘proq uchraydi. Shuningdek, xolesterin darajasini pasaytiruvchi boshqa dori preparatlarini (statin) qo‘llaganda juda ko‘p bo‘lmagan odamlarda noxush mushak samaralari aniqlangan, bu esa kam hollarda rabdomioliz  nomi bilan tanilgan, ba‘zi hollarda hayot uchun xavfli bo‘lgan mushaklar shikastlanishiga olib keladi. Tez-tez uchraydigan nojo‘ya samaralar (taxminan 10 pasientdan birida uchraydi): Bosh og‘rig‘i. Qorinda og‘riq. Qabziyat. Ko‘ngil aynishini his etish. Mushaklarda og‘riq. Holsizlik hissi. Bosh aylanishi. Siydikda oqsil darajasini oshishi, bu odatda Mertenil preparatini qabul qilishni to‘xtatmasa ham mustaqil ravishda normaga qaytadi (faqat Mertenilning       40 mg li tabletkasi). Qandli diabet. Agar Sizda qondagi glyukoza va lipidlar konsentrasiyasi yuqori bo‘lishi, ortiqcha vazn va arterial bosim oshishi ehtimoli mavjud bo‘lsa. Siz ushbu preparat bilan davolanayotganigizda shifokor Sizning ahvolingizni nazorat qilib turadi. Tez-tez uchramaydigan nojo‘ya samaralar (taxminan 100 pasientdan birida uchraydi): Toshma, qichima va eshakemi. Siydikda oqsil darajasi oshishi, bu odatda Mertenil preparatini qabul qilishni to‘xtatmasa ham mustaqil ravishda normaga qaytadi (faqat Mertenilning 5 mg, 10 mg va 20 mg li tabletkalari).   Kam hollarda uchraydigan nojo‘ya samaralar (taxminan 1000 pasientlardan birida uchraydi): Og‘ir allergik reaksiyalar – yuz, lab, til va/yoki tomoq shishi, yutinish yoki nafas olishni qiyinlashishi, kuchli teri qichishishi (pufaklarni paydo bo‘lishi) kabi simptomlarni o‘z ichiga oladi.  Agar Siz o‘zingizda allergik reaksiya mavjud deb hisoblasangiz, Mertenil preparati qabul qilishni to‘xtating va darhol tibbiy yordamga murojaat qiling. Mushaklarni shikastlanishi. Agar Sizda mushaklarda g‘ayriodatiy zirqirab turadigan va o‘tkir og‘riqlar paydo bo‘lsa va ular Siz kutgandan ham uzoq davom etsa, ehtiyot choralarini ko‘rish maqsadida Mertenil preparati qabul qilishni to‘xtating va darhol shifokorga murojaat qiling. Qorindagi kuchli og‘riq (me‘da osti bezining yallig‘lanishi). Qonda “jigar” fermentlari faolligini oshishi. Qonda trombositlar miqdorini kamayishi, bu esa qon ketishi yoki ko‘karishlar paydo bo‘lishiga olib keladi. Juda kam hollarda uchraydigan nojo‘ya samaralar (taxminan 10000 pasientdan birida uchraydi): Sariqlik (terini va ko‘z oqsilini sarg‘ayishi). Jigarni yallig‘lanishi (gepatit). Siydikda qon izlari. Qo‘l va oyoqlarni uvishishi (neyropatiya). Bo‘g‘imlarda og‘riq. Xotirani buzilishi. Ginekomastiya (erkaklarda sut bezlarini kattalashishi). Tez-tezligi noma‘lum Depressiya. Uyquni buzilishi (shu jumladan uyqusizlik va dahshatli tushlar ko‘rish). Hansirash. Yo‘tal. Diareya (ichni suyuq kelishi). Stivens-Djonson sindromi (teri shikastlanishining og‘ir shakli, og‘iz bo‘shlig‘i, ko‘z, jinsiy a‘zolarning pufak hosil qilib shikastlanishi). Shish. Periferik neyropatiya (qo‘l va oyoqlarda uvishish, sanchish, og‘rish yoki achishish hissi). Paylarni shikastlanishi, ba‘zan ularni uzilish asoratlari. Doimiy mushak zaifligi. Quyidagi nojo‘ya samaralar statin deb nomlanuvchi ushbu guruhga kiruvchi dori preparatlarini qo‘llaganda qayd etilgan: –           Jinsiy faoliyatni buzilishi –           Nafas olishni buzilishi, shu jumladan doimiy yo‘tal va/yoki hansirash yoki isitma. Mertenil preparatini saqlash tartibi va yaroqlilik muddati 30°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda, original o‘ramda yorug‘lik ta‘siridan himoyalangan joyda saqlanadi.  Bolalar ololmaydigan joyda saqlansin! Yaroqlilik muddati 3 yil. O‘ramda ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati tugagandan so‘ng qo‘llash mumkin emas. Dori preparatlarini kanalizasiyaga tashlash yoki maishiy chiqindilar bilan birga utilizasiya qilish tavsiya etilmaydi. Qabul qilish to‘xtatilgan dori preparatlarini qanday qilib yo‘qotishni farmasevtdan so‘rang. Bu choralar atrof muhitni himoya qilishga yo‘naltirilgan. Chiqarilish shakli va boshqa ma‘lumotlar   Mertenil preparatining tarkibi Ta‘sir etuvchi modda: rozuvastatin  5, 10 yoki 20 mg. Yordamchi moddalar: Tabletka yadrosi: magniy stearati, mikrokristall sellyuloza (12), magniy gidroksidi, krospovidon (A tipi), laktoza monogidrati. Tabletka qobig‘i: titan dioksidi (E171), makrogol 3350, talk, polivinil spirti. Preparat ta‘rifi va o‘rami Preparat ta‘rifi: Mertenil plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalari, 5 mg: Oq yoki deyarli oq rangli, dumaloq shaklli, ikki yoqlama qavariq, plyonka qobiq bilan qoplangan, taxminan 5,5 mm diametrli tabletkalar. Tabletkaning bir tomonida «C33» gravirovkasi bor. Mertenil plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalari, 10 mg: Oq yoki deyarli oq rangli, dumaloq shaklli, ikki yoqlama qavariq, plyonka qobiq bilan qoplangan, taxminan 7,0 mm diametrli tabletkalar. Tabletkaning bir tomonida «C34» gravirovkasi bor. Mertenil plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalari, 20 mg: Oq yoki deyarli oq rangli, dumaloq shaklli, ikki yoqlama qavariq, plyonka qobiq bilan qoplangan, taxminan 9,0 mm diametrli tabletkalar. Tabletkaning bir tomonida «C35» gravirovkasi bor. O‘rami: 10 tabletka PA/Al/PVX-plyonka va alyumin folgali blisterda. 3 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutida. Dorixonalardan berish tartibi: Resept bo‘yicha Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?