BROKS tabletkalari 30mg N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Shamollash va gripp uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Ambroksola gidroxlorid
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
R05CD06
Инструкция BROKS tabletkalari 30mg N30
Dori shakli
Таблеткалар 30 мг № 30 контур уяли ўрамда.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Даволаш давомийлиги касаллик кечишига қараб индивидуал равишда белгиланади. Броксни шифокор буююрилмаган ҳолда 4-5 кундан кўпроқ вақт давомида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг муколитик самараси кўп миқдорда суюқлик ичилганда намоён бўлади. Шу туфайли даволаш вақтида кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия этилади. Таблеткаларни овқатдан кейин қабул қилиш лозим, , чайнамасдан бутунлигича ютиб кўп миқдорда суюқлик ичилиши керак. Болалар ва катталар учун дозалар: 6 ёшдан 12 ёшгача болалар суткада 2-3 марта 1/2 таблетка (мувофиқ суткада 2-3 марта 15 мг амброксол гидрохлориди) дан қабул қилиш керак. Катталар ва 12 ёшдан катта ёшдаги болалар даволанишнинг биринчи 2-3 кунида суткасига 3 марта 1 та таблетка (мувофиқ суткада 3 марта 30 мг амброксол)дан қабул қилиш керак. Даволаш самарасиз ҳолатда, катталар дозани суткасига 2 марта 2 та таблетка (суткада 120 мг амброксол гидрохлориди) гача ошириш мумкин. Кейинги кунларда суткада 2 марта 1 та таблетка (мувофиқ суткада 2 марта 30 мг амброксол) дан қабул қилиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Брокс ва йўталга қарши дори воситалари бир вақтда қўлланганда йўтал рефлекси босилиши туфайли секрет туриб қолиши юз бериши мумкин. Шу туфайли бундай мажмуалар эҳтиёткорлик билан танланиши керак. Брокс ҳамда амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин антибиотиклари бирга қабул қилинганда антибиотикларнинг балғам ва бронхиал секретдаги концентрациялари кўпаяди.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· ҳомиладорликнинг I уч ойлиги; · 6 ёшгача болалар; · Лактоза ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси (таблеткалар учун); · Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан · Ҳомиладорликнинг II III уч ойлигида, лактация даври; · Бронхлар мотор функциясини бузилиши ва балғамни юқори ҳосил бўлиши; · Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги зўрайган босқичи; · Буйрак функциясини бузилиши ёки жигар оғир касалликларида Брокс алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, бунда пациентлар қабул қилиш орсидаги катта интервал риоя қилиб ёки кичик дозаларда препаратни қабул қилиш керак
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин
Maxsus shartlar
Балғам ажралиб чиқишини қийинлаштирадиган йўталга қарши дори воситалари билан мажмуада қилинмаслиги керак. Секретолитик таъсирини тутиб туриш учун, препарат қабул қилиш даврида организмга суюқлик етарли миқдорда қабул қилиш керак. Оғир буйрак етишмовчилигида жигарда ҳосил бўлувчи метаболитларни тўпланиш имкониятини ҳисобга олиш керак. Жуда кам ҳолларда аёлларда Ҳомиладорлик. Ҳомиладорликда, айниқса биринчи 28 хафтасида бу препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида Брокс фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин, она учун даволашдан кутиладиган фойда ва эмизикли бола учун потенциал хавф синчков баҳолаш керак. Эмизиш даври Лактация даврида препаратни қўлланиши етарли ўрганилмаган, шунинг учун, она учун даволашдан кутиладиган фойда ва эмизикли бола учун потенциал хавф нисбатини синчков баҳолашда кейин фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда тератоген самара аниқланмаган; препарат кўкрак сути билан ажратилиши кўрсатилган. Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Номаълум.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакция: баъзида – тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, ҳансираш, гипертермия; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: баъзида – диарея, оғиз қуриши, қабзият; узоқ қўлланилганда – абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш. Тери қопламаси томонидан: жуда кам ҳолларда – токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми. Умумий бузилишлар: кам ҳолларда – иситма, ҳолсизлик, бош оғриғи. Бошқалар: кам ҳолларда – оғиз бўшлиғи ва нафас йўллари шиллиқ пардаси қуриши, экзантемлар, ринорея, дизурия.
Farmakokinetikasi
Муколитик восита, пренатал ривожланишини рағбатлантиради (сурфактант синтезини, секрециясини оширади ва унинг парчаланишини блоклайди). Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга; бронхлар шиллиқ қаватнинг безларини сероз ҳужайраларини рағбатлантиради, альвеоллар ва бронхларда шиллиқ секрет таркибини ва сиртқи фаол модда (сурфактант) ажралиб чиқишини кўпайтиради; балғамнинг сероз ва шиллиқ таркибий моддаларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради. Гидролизация қилувчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк ҳужайраларидан лизосомалар бўшатилишини кучайтириш орқали балғам ёпишқоқлигини пасайтиради. Киприкчали эпителийнинг ҳаракатланиш фаоллигини оширади, мукоцилиар транспортни кучайтиради. Ичга қабул қилингандан кейин таъсири 30 минутдан кейин бошланади ва 6-12 соат мобайнида давом этади.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши. Брокс ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Ичга қабул қилингандан кейин 1-3 соатдан кейин максимал концентрациясига эришилади. Тақсимланиш. Тизимолди метаболизм туфайли Брокс ичга қабул қилингандан кейин мутлақ биологик кираолишлиги тахминан 1/3 қисмга пасаяди. Шу билан боғлиқ пайдо бўладиган метаболитлар (дибромоантранил кислотаси, глюкуронидлар каби) буйраклар томонидан чиқарилади. Плазманинг оқсиллар билан боғланиши тахминан 85% (80-90%) ни ташкил этади. Брокс ва унинг метаболитларни якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали чиқарилади – 90%, 10% ками ўзгармаган кўринишида чиқарилади. Плазма оқсиллари билан юқори боғланишни, катта тақсимланиш ҳажми ва қонда тўқималардан секин қайта тақсимланиши ҳисобга олиб, диализда ёки жадаллаштирилган диурезда амброксолнинг аҳамиятли ажралиб чиқиши юз бермайди. Брокс орқа мия суюқликка ва йўлдош орқали ўтади, ва шунингдек кўкрак сути билан ажралади. Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси. Жигар оғир касалликлари бўлган пациентларда амброксол клиренси 20-40%га камаяди. Буйрак функциясининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда амброксол метаболитларинг ярим чиқарилиш даври кўпаяди.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: дозани ошириб юборилишида интоксикация симптомлари аниқланмаган. Асаб қўзғалиши ва диарея ҳақида маълумотлар мавжуд. Суткада 25 мг/кг гача дозада ичга қабул қилинганда яхши ўзлаштиради.Оғир дозани ошириб юборилиш ҳолатларда юқори сўлак юқори ажралиши, кўнгил айниши, қусиш, артериал босимни пасайиши мумкин. Даволаш: қусишни чақириш, меъдани ювиш каби интенсив давоалаш усуллари қўллаш лозим, оғир дозани ошириб юборлиш ҳолатда препарат қабул қилингандан биринчи 1-2 соатда қўллаш лозим.Симптоматик даволаш тавсия этилади.