PAFESAN sprey so vkusom limona 30ml 2mg/0,5mg

Обновлено: 21.07.2022

PAFESAN sprey so vkusom limona 30ml 2mg/0,5mg
  • Категория:

    Tomoq hastaliklariga qarshi dorilar

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Lidokain, Xlorgeksidin

  • Производитель:

    World Medicine Ophthalmics Ilaҫlari Ltd. Şti.

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    R02AA20

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция PAFESAN sprey so vkusom limona 30ml 2mg/0,5mg

  • Dori shakli

    Томоқ учун спрей 30 мл дан механик пуркагичи бўлган сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Dozirovkasi

    Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: пуркагичнинг тугмачаси 3 дан 5 мартагача кетма-кет босилади; муолажа суткада 6 дан 10 мартагача такрорланади. 2,5 ёшдан ошган болалар: пуркагичнинг тугмачаси 2 дан 5 мартагача кетма-кет босилади; суткада 3 дан 5 мартагача такрорланади. Қўллаш бўйича йўриқнома: 1.   Пуркагичнинг учлиги флаконга перпендикуляр равишда буралади. 2.   Оғиз кенг очилади, пуркагич томоққа қаратилади, нафас ушлаб турилади ва пуркагичнинг тугмачаси босилади. Агар спрей бир қанча вақт давомида ишлатилмаса, пуркагичнинг учлигини ювиш тавсия этилади, бунинг учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак: 1.   Қопқоқли спрей пастга тўнтарилади ва пуркагичнинг учлиги найча бутунлай бўшагунича босилади (эритма бошқа пуркалиб чиқмайди). 2.   Спрейнинг найчаси флакондан ечилади ва у иссиқ сувли чашкага бир неча минутга солинади. 3.   Найча сувдан олинади ва қуритилади. 4.   Спрейнинг учлиги блокланиши учун найча флаконга шундай ўрнатилиши керакки, у пастга қаратилган бўлиши керак. Ҳар сафар қўлланганидан сўнг, препарат пуркагичнинг учлигидан пуркалишини олдини олиш учун найча яна пастга қаратилиши керак. Катта одам учун максимал бир марталик доза 1 мг хлоргексидин (тана вазнига 0,02 мг/кг) ва 0,25 мг лидокаин (тана вазнига 0,005 мг/кг) ни ташкил этади. Хлоргексидиннинг максимал суткалик дозаси 10 мг, лидокаинники эса – 2,5 мг ни ташкил этади. Учлик ҳар сафар босилганида 0,1 мл эритма пуркалади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Пафесан препаратини қўллаш вақтида пациентларга маҳаллий таъсирга эга бошқа антисептик препаратларни бир вақтда ишлатиш тавсия этилмайди, чунки улар ўзининг самарадорлигини йўқотади. Пафесан холинэстераза ингибиторлари (яъни неостигмин, дистигмин, пиридостигмин билан) ва миастенияни даволаш учун қўлланадиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. 1В тип антиаритмик препаратлар (токаинид) ни қабул қилаётган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    •       препаратнинг исталган компонентига ўта юқори сезувчанлик; •       алкоголга қарамлик; •       2,5 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 5 йил.

  • Maxsus shartlar

    Тана ҳароратини ошиши билан кечувчи бактериал инфекцияларда Пафесан препарати қўшимча дори воситаси сифатида қўлланади. Препарат таркибида ментол сақлайди, шунинг учун уни анамнезида мушак спазмларига эга бўлган кичик ёшдаги болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Пафесан таркибида глицерин сақлайди. Юқори дозаларда глицерин бош оғриғи, овқат ҳазм бўлишини бузилишини чақириши мумкин. Препарат таркибида этанол сақлайди. Жигар касалликлари ва тутқаноқ билан хасталанган пациентларда ушбу фактни эътиборга олиш керак. Ўта юқори сезувчанлик реакцияларига мойиллиги бўлган пациентларга Пафесан препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Пациентлар ушбу дори воситасини узлуксиз равишда ёки жуда тез-тез қўллашлари мумкин эмас. Уни яллиғланиш оқибатида юзага келган томоқдаги оғриқ ёки таъсирланиш камайгунгача қўллаш тавсия этилади. Агар пациентнинг аҳволи препарат 3-4 кун давомида қўлланганидан сўнг яхшиланмаса, бошқа даволаш усулини буюриш керак. Препаратни кўзлар атрофига пуркашдан сақланиш керак. Препарат пуркалганидан сўнг пациентлар овқатланишлари, суюқлик ичишлари ёки тишларини ювишлари мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин, аммо қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ ва қисқа вақт давомида қўллаш лозим. Педиатрияда қўлланиши Препаратни 2,5 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Автомобиль ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш ўтказилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя самараларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Препарат тавсия этилган дозаларга риоя қилинган ҳолда, оғиз бўшлиғи ва ҳалқум соҳасига маҳаллий, чекланган вақт давомида ишлатилганида ушбу препарат яхши ўзлаштирилади. Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, терини таъсирланиши ва тошма тошиши ривожланиши мумкин, улар лидокаин каби, амид типидаги анестетикларга юқори сезувчанликни оқибати ҳисобланади. Жуда ҳам кам ҳолларда фотосенсибилизация реакцияси ривожланиши мумкин. Хлоргексидин узоқ муддат ва давомли қўлланганида тишларни жигарранг рангга бўялиши вақтинчалик, номаълум учраш тезлиги билан пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, ушбу карашни йўқотиш мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Пафесан препарати маҳаллий оғриқсизлантирувчи ва антибактериал таъсир кўрсатади. Томоқда янада оғир кечувчи бактериал инфекцияларни ривожланиш эҳтимолини пасайтириб, томоқнинг яллиғланишини камайтиради ва томоқ таъсирланганда ва ютганда оғриқни енгиллаштиради. Лидокаин гидрохлориди амид типига тааллуқли периферик маҳаллий таъсир қилувчи анестетикдир. У қўлланган жойда нерв импульсининг ўтишини блокламасдан, юзаки оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Маҳаллий анестетик бўлган лидокаин, ушбу гуруҳдаги бошқа препаратлар каби таъсир механизмига эга; нерв импульсларни сезувчан, ҳаракат ва вегетатив нерв толалари бўйлаб генерацияси ва ўтишини блоклайди. У бевосита ҳужайра мембраналарига таъсир кўрсатиб, натрий ионларини мембраналар орқали нерв толаларига ўтишини ингибиция қилади. Оғриқ қолдирувчи самарасини кучайиб борувчи тарқалиши туфайли, периферик нервларда электрик қўзғалувчанлик бўсағаси ошади, нерв импульсини ўтиши секинлашади, таъсир потенциалини юзага келиши сусаяди, натижада нерв импульсни бутунлай блокланишига олиб келади. Умуман олганда, маҳаллий анестетиклар йирик миелинизация бўлган толалар (тактил сезги, босим сезгиси) га нисбатан майда миелинизация бўлмаган нерв толалари (оғриқ сезгиси) ва майда миелинизация бўлган нерв толалари (оғриқ сезгиси, ҳарорат сезгиси) ни блоклайди. Молекуляр даражада лидокаин натрий ионлари каналларини нофаол ҳолатда ўзига хос блоклайди, лидокаин нерв толасига яқин соҳага маҳаллий қўлланганида, таъсир потенциалини генерациясига тўсқинлик қилиб, нерв импульсини ўтишини олдини олади. Хлоргексидин катион антисептик бўлиб, ҳар граммусбат, ҳам грамманфий микроорганизмлар (масалан, Micrococcus sp., Staphylococcus sp., Bacillus sp., Clostridium sp,, Corinebacterium sp.) га антибактериал таъсир кўрсатади. У шунингдек дерматофитлар ва замбуруғларга нисбатан микозларга қарши таъсирга эга. Препарат кичик концентрацияларда бактериостатик таъсир қилади, ва юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади. Хлоргексидин мусбат зарядга эга; шундай қилиб, у бактерияларнинг ҳужайра деворидаги манфий зарядланган соҳаларига ва ҳужайрадан ташқари структураларига сўрилади. Сўрилиши ўзига хос ва бактерияларнинг ҳужайра деворидаги фосфатларни сақловчи мувофиқ соҳаларига жойланади. Хлоргексидин бактерияларнинг цитоплазматик мембраналари билан боғланади. У тишларнинг манфий зарядланган юзасига сўрилади. Фаол моддаларнинг катта бўлмаган миқдори сўлак билан меъда-ичак йўллари (МИЙ) тушади. Хлоргексидин сўрилмайди. Лидокаин оғиз ва ҳалқумнинг шиллиқ қавати орқали сўрилиши мумкин. Бироқ, унинг катта қисми тизимли қон оқимига тушмасдан, парчаланади.

  • Farmakodinamikasi

    Лидокаиннинг анестезия қилувчи самараси маҳаллий қўлланганида 2-5 минутдан кейин ривожланади ва 30-45 минут давомида давом этади. Анестезия юзаки бўлади ва шиллиқ ости тузилмаларга тарқалмайди. Лидокаин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади ва одамнинг кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда бирламчи метаболизмга учрайди. Биринчи иккита метаболити моноэтилглицинэксилидиди ва глицинэксилидити фармакологик жиҳатдан фаолдир. Модда асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали экскреция бўлади, 10% эса ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Лидокаиннинг биологик ярим чиқарилиш даври катталарда 1,5-2 соатни ва янги туғилган чақалоқларда 3 соатни ташкил этади. Лидокаиннинг метаболитларини ярим чиқарилиш даври 2 соатдан 10 соатгача бўлган вақт оралиғида ўзгариб туради. Хлоргексидин шиллиқ қавати ва тери орқали деярли сўрилмайди. Хлоргексидин сўлак билан ютиб юборилиши мумкин, аммо уни МИЙ орқали сўрилиши жуда паст. Хлоргексидин жигарда аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди ва асосан ичак орқали сафро билан чиқарилади. Одатда хлоргексидиннинг 90% ахлат билан ўзгармаган ҳолатда чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ортиқча дозалари (суткада бир флакондан ортиқ спрей) юборилганидан сўнг ютишни бузилиши (ютиш рефлексини назорат қилинишини сусайиши) юз бериши мумкин. Катта одам учун лидокаиннинг токсик дозаси 0,5 г ва ундан юқори қийматни ташкил этади (бу бир қанча флаконларга тўғри келади). Симптомлари: тизимли интоксикация, бу марказий нерв тизими ва юрак қон-томир тизимига таъсирининг натижаси ҳисобланади. Тизимли интоксикацияда: марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимининг фаолиятини бузилишлари (асабийлик, эснаш, қўзғалувчанлик, қулоқларни шанғиллаши, нистагм, мушаклар тремори, тиришиллари, депрессия, нафас фаолиятини сусайиши), юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлари (миокарднинг тонусини йўқолиши, периферик вазодилатация, гипотония, аритмия) ривожланиши мумкин. Даволаш: дозани ошириб юборилиш симптомлари пайдо бўлганида даволашни зудлик билан тўхтатиш керак. Қусишни чақириш ва меъдани ювиш керак. Янада оғирроқ ҳолатларда нафас фаолияти ва қон айланиш фаолиятини тутиб туриш учун пациентни госпитализация қилиш керак.

Аналоги лекарств

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?