KALSEMIN SILVER tabletkalari N60

Обновлено: 21.07.2022

KALSEMIN SILVER tabletkalari N60
  • Категория:

    Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun

  • Страна производитель:

    Germaniya

  • Активное вещество:

    kalsiy, Magniy, Med, xolekalsiferol (vitamin D3), Sink, Marganes, Bor

  • Производитель:

    Bayer Consumer Care AG

  • Количество в упаковке:

    60

  • Код ATX:

    A12AX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция KALSEMIN SILVER tabletkalari N60

  • Dori shakli

    30, 60 ва 120 таблеткалар юқори зичликдаги полиэтиленли оқ рангли цилиндрик шаклли пластик флаконга жойланган. Оқ рангли пластик қопқоқ флаконни беркитади, қопқоқ остида флакон учи фольга билан муҳрланган, қопқоқ юзасида – ҳимояловчи тиниқ полиэтилен плёнка. Флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    60

  • Dozirovkasi

    Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта овқатланиш вақтида буюрилади. Қўллаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Зарурати бўлганида қўшимча даволаш курсилари ўтказилади. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар: оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида Кальцемин Сильвер препаратини қўллаш мумкин эмас. Кекса пациентлар: катталардаги доза каби дозада қўлланади. Буйрак функцияси пасайиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Кальций меъда-ичак йўлларида бошқа дори воситалари (шу жумладан антибиотиклар (масалан тетрациклин, хинолонлар, айрим цефалоспоринлар) ва вирусларга қарши препаратлар, протеаза ингибиторлари, элтромбопаг) нинг сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин. Кальцийнинг сўрилиши ҳам пасайиши мумкин. Шунинг учун ушбу препаратларни қабул қилиш орасида кальций қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки қабул қилгандан кейин 4-6 соат танаффусга риоя қилиш керак, агар ўзгача кўрсатилмаган бўлса. Левотироксинни кальций қабул қилишдан камида 4 соат олдин ёки қабул қилгандан кейин 4 соат ўтгач қўллаш керак; фторхинолонлар – 2 соат олдин ёки 6 соатдан кейин; фосфатлар, бисфосфонатлар – 1 соат олдин, фторидлар ва темир препаратлари – кальцийни қўллашдан 3 соат олдин. Препаратни алюмин сақловчи антацидлар билан самарадорликни пасайиши туфайли, бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Тиазид диуретиклари кальцийни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. Гиперкальциемиянинг юқори хавфи туфайли, тиазид диуретиклари билан бир вақтда қўллаганда қон зардобида кальцийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Фуросемид ёки “ҳалқали” диуретиклар билан бир вақтда қўллаганда буйраклар орқали кальцийни чиқарилиши ошади. Юрак гликозидлари ва кальций каналлари блокаторлари: гиперкальциемия дигоксин каби юрак гликозидлари билан ўлимга олиб келувчи аритмиялар хавфини оширади ва хилпилловчи аритмияда верапамил каби кальций каналлари блокаторларининг самарадорлигини пасайтиради. Қон зардобида кальций концентрацияси, ЭКГ ва пациентнинг клиник холатини мониторинг қилиш тавсия этилади. Глюкокортикоидлар, гормонал ҳомиладорликка қарши восиатлар кальций ионлари сўрилишини ёмонлаштиради. Ион алмашинуви қатронлар (масалан холестирамин), сурги воситалари, орлистат меъда-ичак йўлларида D витамини сўрилиши пасайтириши мумкин. Ўзаро таъсирни минималлаштириш мақсадида D витаминини қабул қилишдан камида 2 соат олдин ва қабул қилгандан кейин 4-6 соат интервал билан қўллаш керак. Карбамазепин, рифампицин, фенитоин ёки барбитуратлар D витамини унинг нофаол метаболитларига метаболизмини оширади ва шу орқали унинг самарасини пасайтиради. Кальцемин Сильвер препаратини А витамини билан бир вақтда қўллаганда D3 витаминининг токсиклиги камаяди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва озуқа қўшимчалари билан ўзаро таъсири. Исмалоқ ва ровоч таркибидаги шовул кислотаси ва фитин кислотаси (бутун бошоқлиларда) кальцийни сўрилишини бостириши мумкин. Шунинг учун шовул кислотаси ва фитин кислотасига бой бўлган озуқани истеъмол қилгандан кейин икки соат давомида кальций сақловчи препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Кальций овқатдан темир, рух ва магний сўрилишини камайтириши мумкин. Ушбу минералларни танқислиги хавфи юқори бўлган пациентларда буни эътиборга олиш керак. Овқатдан минералларни ингибиция қилинишидан сақланиш учун ушбу пациентлар кальцийни овқатланиш вақтида эмас, балки уйқудан олдин қабул қилишлари афзал.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик; гиперкальциемия ва/ёки гиперкальциемияга олиб келувчи холатлар (масалан саркоидоз, хавфли ўсмалар, бирламчи гиперпаратиреоз), гиперкальциурия, буйрак функциясини бузилиши, сийдик-тош касаллиги; D гипервитаминози; 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида юзага келиш тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди) бўлган қуйидаги нохуш реакциялар қайд этилган: Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда оғриқ, диспепсия, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш. Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик реакциялар, анафилактик шок. Тегишли лаборатор ва клиник кўринишлар, шу жумладан астма синдроми, тери ва/ёки нафас тизими, меъда-ичак йўллари ва/ёки юрак-қон томир тизими томонидан енгил ва ўртача оғирликдаги реакциялар билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари ҳақида кам ҳолларда хабар берилган. Симптомлар тошма, эшакеми, шиш, терини қизариши, қичишиш, ўпканинг нокардиоген шишини ўз ичига олиши мумкин. Оғир даражадаги реакциялар, шу жумладан анафилактик шок ҳақида жуда кам холларда хабар берилган. Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: гиперкальциемия, гиперкальциурия, D гипервитаминози (юқори дозаларда узоқ муддат қўллаганда). Нохуш реакциялар ҳақида хабар бериш Агар Сизда бирон-бир нохуш реакциялар юзага келса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Ушбу тавсиялар ҳар қандай нохуш реакцияларга, шу жумладан йўриқномада  санаб ўтилмаган нохуш реакцияларга ҳам тааллуқли. Сиз шунингдек нохуш реакциялар ҳақида дори препаратларига нохуш реакциялар (таъсирлар), шунингдек дори препаратларининг самарасизлиги юзасидан маълумотлар баъзасига хабар беришингиз мумкин. Нохуш реакциялар ҳақида хабар бериб, Сиз препаратнинг хавфсизлиги юзасидан кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

  • Farmakokinetikasi

    Кальций суяк тўқимасининг муҳим структур компонентидир. D3 витамини (холекальциферол) ингичка ичакда кальцийни сўрилишини оширади, I тип коллаген ва остеобластларни синтезини ошириши йўли билан суяк тўқимасини қайта тузилиши (ремоделизацияси) жараёнларини фаоллаштиради. Остеокластларнинг фаоллигини сусайтириб, суяк сифатини яхшилайди. Кальций ва D витаминини қабул қилиш кальций танқислиги билан чақирилган ва остеопороз (суяк резорбцияси) ни юзага келиш сабабларидан бири бўлган паратиреоид гормон (PTH) ажралиб чиқишини ошишига тўсқинлик қилади. Магний суяк тўқимасининг метаболизмида иштирок этади. Рух хужайраларни ўсиши ва тикланиши учун жавобган бўлган оқсиллар, нуклеин кислоталар синтезида иштирок этувчи 200 тадан кўпроқ ферментларнинг кофактори бўлиб ҳисобланади. Мис суяк ва тоғай тўқимасининг матрицасини ҳосил қилувчи бириктирувчи тўқиманинг муҳим оқсиллари коллаген ва эластинни шаклланишида иштирок этади. Марганец суяк ва тоғай тўқимасини шаклланиши учун зарур бўлган гликозаминогликанлар синтезини нормаллаштиради. Бор паратиреоид гормон фаоллигини ва у орқали - кальций, магний, фосфор ва D витамини алмашинувини бошқаради.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Дозани ошириб юборилиши ножўя самараларга ўхшаш симптомлар билан кечиши мумкин. Суткада 2500 мг кальций ва 4000 ХБ D витаминидан юқори дозаларда қабул қилиш токсик самараларга олиб келиши мумкин. Гиперкальциемияси ёки гиперкальциемия билан боғлиқ бўлган ҳолатдаги, буйрак етишмовчилиги ва/ёки нефролитиазга мойиллиги бўлган пациентларда препаратнинг юқори дозалари қўлланилганда кальций ва D витаминининг токсик самаралари пайдо бўлиши мумкин. Кальций ва D витаминининг дозасини ўткир ёки сурункали ошириб юборилиши D гипервитаминози, гиперкальциемия, гиперкальциурия ва гиперфосфатемия чақириши мумкин. Оқибатлари бўлиб буйрак етишмовчилиги, «сут кислота-ишқорий синдром», қон-томирлар ва юмшоқ тўқималар кальцификацияси, шу жумладан кальциноз ҳисобланади, бу нефрокальциноз ва нефролитиазга олиб келади. Бош оғриғи, мушак кучсизлиги, онгни чалкашиши ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қоринда оғриқ, қабзият, диарея, кўнгил айниши ва қусиш) ни тўсатдан пайдо бўлиши каби бирламчи носпецифик симптомлар дозани ўткир ошириб юборилишига ишора қилиши мумкин. Агар буйдай симптомлар юзага келса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Заҳарланиш ва гиперкальциемиянинг лаборатор ва клиник кўринишлари қуйидаги симптомларни ўз ичига олиши мумкин: анорексия, тана вазнини камайиши, юқори толиқиш, чанқоқлик, полиурия, суякларда оғриқ, мушак кучсизлиги, юрак ритмини бузилиши, руҳий бузилишлар, полидипсия, полиурия ва бошқа минералларни сўрилиши ёмонлашиши, қон плазмасида аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза даражасини ошиши. Дозани сурункали ошириб юборилиши гиперкальциемия оқибатида қон-томирлар ва аъзолар кальцификациясини чақириши мумкин. Ҳаддан ташқари гиперкальциемия буйракни қайтмас шикастланиши ва юмшоқ тўқималар кальцификацияси, кома ва ўлимга олиб келиши мумкин. Дозани тўсатдан ошириб юборганда симптоматик даволаш: меъдани ювиш, кўп суюқлик истеъмол қилиш, кальций миқдори паст бўлган парҳезга риоя қилиш, регидратация, ҳалқали диуретиклар, бифосфонатлар, кальцитонин ва кортикостероидлар тавсия этилган. Зардобда электролитлар концентрациясини, буйрак функциясини ва диурезни назорат қилиш керак. Оғир ҳолатларда ЭКГ ва марказий веноз босимни назорат қилиш керак.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?