RINGASET infuziya uchun eritma 500ml

Обновлено: 21.07.2022

RINGASET infuziya uchun eritma 500ml
  • Категория:

    Qon uchun

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Natriya asetat, Kaliya xlorid, kalsiya xlorid, magniya xlorid, Natriya xlorid

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    B05BB

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция RINGASET infuziya uchun eritma 500ml

  • Dori shakli

    Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан полипропилен флаконларда.

  • Dozirovkasi

    Вена ичига, томчилаб юбориш буюрилади. Катталарга: минутига 60-80 томчи тезликда ёки оқим билан, суткалик доза 5-20 мл/кг, зарурат бўлганида 30-40 мл/кг дозада буюрилади. Болалар учун суткалик доза: 5-10 мл/кг, юбориш тезлиги: минутига 30-60 томчи. Даволаш курси 3-5 кун. Даволовчи плазмаферезда коллоид эритмалар билан бирга (яққол гиповолемия ҳолларида), чиқариб ташланган плазма билан солиштирилганда икки баробар ҳажмда (1,2-2,4 л), юборилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, эстрогенлар, анаболик гормонлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилишини ошиши мумкин. Калийни тежовчи диуретиклар билан қабул қилинганида - гиперкалиемия хавфини ривожланиши, юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда - уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Ўта юқори сезувчанлик, гипертоник дегидратация, алкалоз, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, ҳужайрадан ташқари гипергидратация, анурия, катта ҳажмдаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: оғир сурункали юрак етишмовчилиги, мия, ўпка шиши. Эҳтиёткорлик билан: юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, олигурия.  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Яроқлилик муддати 2 йил.  

  • Maxsus shartlar

    Эритмани узоқ муддат катта дозаларда юборилганда сув-электролит балансини назорат қилиш керак. Оғир гиповолемияни даволашда бир вақтда қоннинг коллоид эритмалари ва уни компмонентлари билан бир вақтда даволаш (препаратни давомли бўлмаган таъсири туфайли) тавсия қилинади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Аллергик реакциялар. Эритма катта ҳажмда юборилганида: гипергидратация, гипернатриемия, гиперкалиемия.  

  • Farmakokinetikasi

    Мажмуавий препарат бўлиб, метаболик ацидозни бартараф қилади, кислота-ишқор ҳолатини ва қоннинг сув-электролит таркибини нормаллаштиради. Препаратнинг даволовчи самараси қон ҳажмини вақтинчалик ошириши, натрий, калий ва кальций ионларини танқислигини, шунингдек ацетат ионларини бикарбонатга айланишини тўлдириши билан боғлиқ.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: кўрув нервларини дискини шиши, мия шиши, тиришишлар, гипертермия. Натрий хлоридини токсик дозаси - 100-150 г.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?