REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 500ml

Обновлено: 21.07.2022

REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 500ml
  • Категория:

    Qon uchun

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    dekstroza (glyukoza), Natriya xlorid

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    B05CB

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 500ml

  • Dori shakli

    Инфузия учун эритма 100, 250 ёки 500 мл дан флаконларда.

  • Dozirovkasi

    Вена ичига (в/и) томчилаб юборилади. Юборишдан олдин эритмани 36-380С гача иситиш керак. Препаратни йирик периферик веналарни таъсирланишини иложи борича камайтириш учун кичик диаметрли игналар ёрдамида секин юбориш тавсия қилинади. Эритмани қон томирдан ташқари тўқимага тушиши оқибатида инфильтратларни ҳосил бўлишига йўл қўйилмасин. Дозалаш шифокорнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади ва пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолати ва лаборатор текширишларининг кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Одатда суткада 300-1500 мл дан, минутига максимал 80 томчигача, болаларга соатига 5 мл/кг тезликда қўлланади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл ни ташкил қилади. Препаратни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик мувозанатини ҳар 6 соатда аниқланади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланганда гипернатриемия кучаяди. Шунинг учун уни кортикостероидлар, кортикотропин олаётган пациентларга, шунингдек туз тўпланишига мойиллиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, гипергликемия, қандли диабет, ўпка, мияни шишиши билан хавфини солувчи қон айланишини бузилишлари, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаш, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин! Яроқлилик муддати 3 йил.

  • Maxsus shartlar

    Регидротоник эритмасида натрий ионлари сақланганлиги сабабли, уни зарурат туғилганда димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса пациентларда ва кекса одамларда операциядан кейин, оғир буйрак етишмовчилигида, сийдик - чиқариш йўлларини обструкциясида, гиперволемияда, шунингдек натрийни тутилиши туфайли шишлар билан кечадиган клиник ҳолатларда катта эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Узоқ муддат парентерал даволашда глюкоза миқдорини ўзгаришларини, шунингдек қонда суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини лаборатор ва клиник текширишларни мунтазам ўтказиш йўли билан кузатиш зарур. Болаларга, айниқса чақалоқларга ва чала туғилган чақалоқларга (буйрак фаолияти ҳали етилмаган ёки суюқликни чиқарилиш қобиляти чекланган бўлса) в/и эритмани дозалаш ва препаратниин фузиясини тезлиги гиперкалемия/гипергликемияни ривожланишининг юқори хавфи, зардобни гиперосмолярлиги ва қон қуйилиши эҳтимоли туфайли эҳтиёткорлик билан танланиши керак. Глюкозанинг зардобдаги концентрациясини, суюқликни истъемол қилиниши, диурез ва зардобдаги электролитларнинг концентрацияси доимий мониторинги талаб қилинади. Чақалоқларда ва жуда кичик болаларда хатто суюқликнинг оз миқдори сув-туз мувозанатига таъсир қилиши мумкин. Препарат глюкоза сақлайди, шунинг учун уни яққол ёки субклиник қандли диабети ёки углеводларга ҳар қандай генезли интолерантлантлиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Регидратоникни бошқа препаратларнинг эритмалари билан аралаштирганда юз бериши мумкин бўлган номутаносибликнинг хавфини иложи борича минимумга етказиш учун, ушбу аралашмалар аралаштирилгандан кейиноқ, юборишдан олдин, шунингдек юбориш вақтида лойқа ёки чўкма борлигини аниқлаш учун визуал текширилиши лозим. суюқлик мувазанатини, электролитларнинг концентрациясини ўзгаришини ва узоқ парентерал даволаш вақтида кислота ишқор мувазанатини кузатиш мақсадида, шунингдек зарур бўлганда беморнинг ҳолатига кўра вақти-вақти билан мунтазам клиник баҳолашни амалга ошириш ва лаборатория таҳлилларини ўтказиш керак. Препаратни ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат жуда зарур ҳолларда буюриш лозим. Суюқлик мувозанатини, глюкоза ва электролитларнинг концентрациясини кузатиш, шунингдек она ва ҳомилада кислота ишқор мувозанатини вақти-вақти билан кузатиб туриш зарур. Юборилган суюқликнинг миқдори, чақирилаётган сийдик ва электролитларнинг зардобдаги даражасини кузатиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Препарат қўлланганда турли реакциялар: фебрил реакция (бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши), инъекция қилинган жойда инфекциялар, инъекция қилинган жойдан бошланадиган веналар тромбози ёки флебити, экстравазация ва гиперволемия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония, буйрак фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, безовталик, ҳолсизлик, мушакларни тортишиши ва гипертонуси пайдо бўлиши мумкин. Эритмани катта миқдорда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга, организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш, пациент ҳолатини баҳолаш, мувофиқ терапевтик қарши чораларни ўтказиш, шунингдек зарурати бўлганида қолган суюқликни экспертиза учун сақлаш зарур.

  • Farmakokinetikasi

    Регидратция ва дезинтоксикация учун восита, организмда йўқотилган суюқликни ўрнини яхши тўлдиради. Глюкоза осон ўзлаштириладиган қимматли озуқа материали манбаи бўлиб, у ёнганида тўқималарда организмнинг ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган аҳамиятли миқдорда энергия ажралиб чиқади. Натрий ва хлор ионлари организмда сувни тақсимланишини назорат қилувчи, кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи, қон плазмасида ва ҳужайрадан ташқари суюқликда мувофиқ осмотик босимни тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг муҳим анорганик компонентларидир. Глюкозанинг натрий хлориди билан инъекция учун эритмаси калориялар ва электролитлар манбаи сифатида қимматлидир.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ортиқча сувли интоксикацияси синдроми билан харакетланади. Дарҳол юборишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Натрий хлоридининг гипертоник эритмасини, кучли диуретикларни (ўткир юрак етишмовчилигида ва ўпка шишида) юбориш, электролитлар мувозанатини тўғрилаш тавсия қилинади.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?