PROTEKS kapsulalar 20mg N14

Обновлено: 21.07.2022

PROTEKS kapsulalar  20mg N14
  • Категория:

    Oshqozon kasalliklari uchun dorilar

  • Страна производитель:

    Pokiston

  • Активное вещество:

    Ezomeprazol

  • Производитель:

    Allmed (Pvt.) Ltd

  • Количество в упаковке:

    14

  • Код ATX:

    A02ВC05

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция PROTEKS kapsulalar 20mg N14

  • Dori shakli

    7 капсуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

  • Qadoqda soni

    14

  • Dozirovkasi

    Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш учун 40 мг дозада суткада 1 марта 4 ҳафта давомида буюрилади. Қўшимча 4-ҳафталик даволаш курсини биринчи даволаш курсидан кейин эзофагитни даволаниши кузатилмаган ёки касалликнинг симптомлари сақланиб турган ҳолларда ўтказиш тавсия этилади. Даволанган эрозив эзофагити бўлган пациентларни препаратнинг самарасини узоқ муддат тутиб турувчи даволаш учун препарат касалликнинг қайталанишини олдини олиш учун 20 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Эзофагитсиз гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симптоматик даволаш учун препарат 20 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Агар 4 ҳафта давомида даволашдан сўнг симптомлар йўқолмаса, пациентни қўшимча текшириш ўтказиш керак. Касалликнинг симптомлари бартараф қилингандан сўнг препаратни “зарурат бўлганида” қабул қилиш тартибига ўтиш мумкин, яъни симптомлар пайдо бўлганида улар йўқолгунича 20 мг дан суткада 1 марта қабул қилиш мумкин. НЯҚП ни қабул қилаётган ва меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини ривожланиш ҳавф гуруҳига кирувчи пациентларни “зарурат бўлганида” тартибида даволаш тавсия этилмайди. Катталарга меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида Helicobacter pylori ни эрадикацияси учун, шунингдек ўн икки бармоқ ичакни Helicobacter pylori билан боғлиқ ярасини даволаш учун ва яра касаллиги бўлган пациентларда Helicobacter pylori билан боғлиқ пептик яраларнинг қайталанишини олдини олиш учун мажмуавий даволаш таркибида препарат 20 мг бир марталик дозада, амоксициллин – 1 г, кларитромицин – 500 мг буюрилади. Пептик ярадан қон кетиши кузатилган пациентларда меъдада кислоталик муҳитни узоқ муддат сусайтирувчи даволаш мақсадида (касалликни қайталанишини олдини олиш учун антисекретор препаратлар вена ичига юборилгандан сўнг), препарат антисекретор препаратлар билан даволаш тугаганидан сўнг 40 мг дозада суткада 1 марта 4 ҳафта давомида қўлланади. НЯҚП ни узоқ муддат қабул қилаётган пациентларга НЯҚП ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган меъда ярасини битиши учун препарат 20 мг ёки 40 мг дозада суткада 1 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги 4-8 ҳафтани ташкил этади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, НЯҚП ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ярасини олдини олиш учун препарат 20 мг ёки 40 мг дозада суткада 1 марта буюрилади. Меъдани патологик гиперсекрециясида, шу жумладан Золлингер-Эллисон синдромида ва идиопатик гиперсекрециясида препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 40 мг ни ташкил этади. Кейинчалик дозаси индивидуал равишда танланади, даволашнинг давомийлиги касалликнинг клиник манзарасига қараб аниқланади. Препаратни 120 мг гача бўлган дозаларда қўллаш тажрибаси мавжуд. Кекса ёшдаги пациентлар учун дозалаш тартибини мувофиқлаштириш талаб этилмайди. Капсулаларни бутун ҳолда суюқлик ичиб ютиш керак. Ютишга қийналадиган пациентлар капсула ичидагини ярим стакан газланмаган сувда эритишлари (бошқа суюқликларни ишлатиш мумкин эмас, чунки микрогранулаларнинг ҳимоя қобиғи эриб кетиши мумкин), аралаштириб ва микрогранулалар аралашмасини дарҳол ёки 30 минут давомида ичишлари мумкин. Сўнгра стаканни ярмигача яна сув билан тўлдиришлари, аралашманинг қолдиқларини аралаштиришлари ва ичишлари керак. Микрогранулаларни чайнаш ёки майдалаш мумкин эмас. Капсула ютолмайдиган пациентлар капсула ичидагисини газланмаган сувда эритишлари ва назогастрал зонд орқали юборишлари керак. Танланган шприц ва зонд ушбу муолажани бажариш учун тўғри келиши муҳимдир.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Варфаринни 40 мг эзомепразол билан бирга қабул қилиш варфаринни узоқ муддат қабул қилаётган пациентларда коагуляция вақтини ўзгаришига олиб келмайди. Бироқ варфарин ва эзомепразол бирга қўлланганида ХНН индексини клиник аҳамиятли ошишини бир неча ҳоллари ҳақида хабарлар берилган. Эзомепразол ва варфарин ёки бошқа кумарин ҳосилаларини бирга қўллаш бошланишида ва тугагач ХНН ни назорат қилиш тавсия этилади. Цизапридни 40 мг эзомепразол билан бирга қабул қилиш цизаприднинг фармакокинетик кўрсаткичларини ошишига олиб келади: AUC – 32% га ва T1/2 – 31% га ошади, бироқ бунда цизаприднинг плазмадаги Сmax аҳамиятли ўзгармайди. Цизаприд билан монотерапияда кузатилган, QT интервалини бироз узайиши эзомепразол препарати қўшилганида ошмаган. Препарат амоксициллин ва хинидиннинг фармакокинетикасини клиник жиҳатдан аҳамиятли даражада ўзгартирмайди. Эзомепразол ва напроксен ёки рофекоксибни бирга қўллашни баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда клиник жиҳатдан аҳамиятли даражадаги фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмади. Эзомепразолнинг метаболизмида CYP2C19 ва CYP3A4 иштирок этадилар. Эзомепразолни CYP3A4 ни ингибирлайдиган кларитромицин (500 мг дан 2 марта) билан бирга қўллаш эзомепразолнинг AUC ни 2 марта ошишига олиб келади. Эзомепразол ва CYP2C19 ва CYP3A4 ларнинг мажмуавий ингибитори, масалан вариконазол билан бирга қўллаш эзомепразол учун AUC қийматини 2 мартадан кўпроқ ошишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда эзомепразолнинг дозасини мувофиқлаштириш талаб этилмайди. Эзомепразолнинг дозасини мувофиқлаштириш жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда ва препарат узоқ муддат қўлланганида талаб этилиши мумкин.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·      фруктозани наслий ўзлаштиролмаслик; ·      глюкоза-галактоза мальабсорбцияси; ·      сахараза-изомальтаза етишмовчилиги; ·      12 ёшгача бўлган болалар (ушбу пациентлар гуруҳида препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқлиги сабабли); ·      12 ёшдан ошган болалар гастроэзофагеал рефлюкс касаллигидан ташқари бошқа кўрсатмалар бўйича; ·      эзомепразолга, бензимидазолга алмашинган ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак (қўллаш тажрибаси чекланган). Эзомепразолни (бошқа протон помпа ингибиторлари каби) атазанавир ва нелфинавир билан бирга қўллаш мумкин эмас. 

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Препарат қоронғи ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.

  • Maxsus shartlar

    Ҳар қандай ҳавотирли симптомлар (шу жумладан, тана вазнини бирдан сезиларли йўқолиши, қайта-қайта қусиш, дисфагия, қонли қусиш ёки мелена) пайдо бўлганида, шунингдек меъда яраси бўлганида (ёки меъда ярасига шубҳа қилинганида) ҳавфли ўсма борлигини истисно қилиш керак, чунки препарат билан даволаш симптомларни енгил кечишига ва ташхисни кечикишига олиб келиши мумкин. Омепразолни узоқ муддат қабул қилган пациентларда, меъда танасининг шиллиқ қаватидан олинган биоптатлар гистологик текширилганида кам ҳолларда атрофик гастрит аниқланган. Препаратни узоқ вақт давомида (айниқса, бир йилдан ортиқ) қабул қилаётган пациентлар шифокорнинг мунтазам назоратида бўлишлари керак. Препарат Helicobacter pylori ни эрадикация қилиш учун буюрилганида учламчи даволашнинг барча компонентлари учун дориларнинг ўзаро таъсир қилиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Кларитромицин CYP3A4 ни кучли ингибитори ҳисобланади, шунинг учун CYP3A4 иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларни (масалан, цизаприд) қабул қилаётган пациентларга эрадикацион даволаш буюрилганида қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни ва кларитромицинни ушбу дори воситалари билан ўзаро таъсирини ҳисобга олиш керак. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат билан даволаниш вақтида бош айланиши, кўришни ноаниқлиги ва уйқучанлик кузатилиши мумкинлиги сабабли, автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳозирги вақтда ҳомиладорликда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Бундай пациентларга она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни буюриш мумкин. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда эмбрион ёки ҳомилага эзомепразолнинг бирон бир салбий таъсири аниқланмаган. Рацемик препаратни юбориш ҳам ҳомиладорликни, туғруқни кечишига ва постнатал ривожланиш даврига бирон бир салбий таъсир кўрсатмаган. Ҳозирги вақтда эзомепразолни она сути билан ажралиб чиқиши номаълум, шунинг учун препаратни эмизиш даврида буюриш мумкин эмас. Жигар фаолиятини бузилишларида қўлланиши Препарат енгил ва ўртача оғирликдаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида унинг дозасини тўғрилаш талаб этилмайди. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга қўлланадиган доза суткада 20 мг дан ошмаслиги керак. Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланиши Препарат буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганида дозасини тўғрилаш талаб этилмайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллашни клиник тажрибаси чекланганлиги сабабли, препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Қуйида препаратни дозалаш тартибига боғлиқ бўлмаган, препарат ҳам клиник тадқиқотлар вақтида қўлланганида, ҳам постмаркетинг ўрганилганида кузатилган ножўя самаралар келтирилган. Тез-тез (> 1/100, < 1/10): бош оғриғи, қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, қабзият. Баъзида (> 1/1000, < 1/100): дерматит, терини қичишиши, тошмаси, эшакеми, уйқучанлик, уйқусизлик, бош айланиши, парестезиялар, оғизни қуриши, кўришни ноаниқлиги, периферик шишлар, жигар ферментлари фаоллигини ошиши. Кам ҳолларда (> 1/10000, < 1/1000): ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, иситма, ангионевротик шиш, анафилактик реакция / анафилактик шок), бронхоспазм, гепатит (сариқлик билан бирга ёки сариқликсиз), артралгия, миалгия, лейкопения, тромбоцитопения, депрессия, гипонатриемия, қўзғалувчанлик, саросималик, таъм билишни бузилиши, стоматит, МИЙ кандидози, алопеция, фотосенсибилизация, лоҳаслик, кўп терлаш. Жуда кам ҳолларда(< 1/10000): агранулоцитоз, панцитопения, галлюцинациялар, тажаввузкор ҳаракатлар, жигар етишмовчилиги, жигар касалликлари бўлган пациентларда энцефалопатия, мушакларни бўшлиги, интерстициал нефрит, гинекомастия, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.

  • Farmakokinetikasi

    Н+-К+-АТФ-аза ингибитори. Эзомепразол омепразолнинг S-изомери ҳисобланади, париетал ҳужайраларда протон насосини ўзига хос ингибирлаш йўли билан меъдада хлорид кислотасининг секрециясини пасайтиради. Омепразолнинг S- ва R-изомерлари ўхшаш фармакодинамик фаолликка эга. Таъсир механизми Эзомепразол кучсиз асос ҳисобланади, меъда шиллиқ қаватининг париетал ҳужайралардаги секретор каналчаларнинг кислоталик муҳитида тўпланади ва фаол шаклга ўтади, у ерда протон насоси - Н+-К+-АТФ-азани ингибирлайди. Эзомепразол меъданинг ҳам базал ҳам рағбатлантирилган секрециясини ингибирлайди. Препаратни 20 мг дозада тегишли антибиотиклар билан мажмуада бир ҳафта давомида даволаш тахминан 90% пациентларда Helicobacter pylori ни эрадикациясига олиб келади. Асоратланмаган яра касаллиги бўлган пациентларга бир ҳафталик эрадикацион даволаш курсидан сўнг кейинчалик ярани битиши ва симптомларни бартараф қилиш учун антисекретор препаратлар билан монотерапия ўтказиш талаб этилмайди. Хлорид кислотасининг секрециясини ингибирланиши билан боғлиқ бўлган бошқа самаралар Антисекретор препаратлар билан даволаниш вақтида хлорид кислотасининг секрециясини пасайиши натижасида плазмада гастриннинг даражаси ошади. Эзомапразолни узоқ вақт давомида қабул қилган пациентларда энтерохромаффинсимон ҳужайраларнинг миқдорини, эҳтимол, плазмада гастриннинг даражасини кўпайиши билан боғлиқ бўлган ошиши кузатилади. Антисекретор препаратларни узоқ вақт давомида қабул қилган пациентларда меъдада безли кисталарни ҳосил бўлиши кўпроқ кузатилади. Бу кўриниш хлорид кислотасининг секрециясини ингибирланиши натижасида физиологик ўзгаришлар билан боғлиқ. Ҳавфсиз кисталар қайта ривожланишга учрайдилар. Антисекретор препаратлар, шу жумладан протон насоси ингибиторларини қўллаш, МИЙ да нормада мавжуд бўлган микроблар флорасининг миқдорини ошиши билан кечади. Протон насоси ингибиторларини қўллаш МИЙ да Salmonella spp. ва Campylobacter қатори бактериялари чақирган инфекцион касалликларни ривожланиш ҳавфини бироз ошишига олиб келиши мумкин. Ранитидин билан ўтказилган иккита қиёсий синовлар вақтида препарат ностероид яллиғланишга қарши воситалар, шу жумладан ЦОГ-2 ни селектив ингибиторлари билан даволанган пациентларда пептик ярани битишига нисбатан яхши самара кўрсатган. Самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган иккита клиник синовлар вақтида препарат НЯҚВ, шу жумладан ЦОГ-2 ни селектив ингибиторларини олган пациентларда (анамнезида пептик яраси бўлган ва ёки 60 ёшдан ошган пациентлар гуруҳи) пептик ярани олдини олишга нисбатан юқори самарадорлик намоён қилган.  

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши ва тақсимланиши Эзомепразол кислоталик муҳитда чидамли эмас, шунинг учун ичга қабул қилиш учун меъда ширасининг таъсирига чидамли бўлган, қобиқ билан қопланган гранулалардан таркиб топган капсулалар ишлатилади. Препарат ичга қабул қилингандан сўнг эзомепразол МИЙ да тез сўрилади; Сmах 1-2 соатдан кейин эришилади. 40 мг дозаси бир марта қабул қилингандан сўнг мутлоқ биокираолишлиги 64% ни ташкил этади ва кунига бир марта ҳар куни қабул қилиш фонида 89% гача ошади, эзомепразолнинг 20 мг дозаси учун бу кўрсаткичлар мувофиқ 50% ва 68% ни ташкил этади. Соғлом одамларда мувозанатли ҳолатда Vd тана вазнига 0,22 л/кг ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 97%. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш меъдада эзомепразолнинг сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради, бироқ бу хлорид кислотаси секрециясини ингибирланиш самарадорлигига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмайди. Метаболизми ва чиқарилиши In vivo шароитларида эзомепразолнинг фақат бирозгина қисми R-изомерига айланади. Эзомепразол цитохром Р450 тизимининг изоферментлари иштирокида тўлиқ биотрансформацияга учрайди. Асосий қисми специфик полиморф фермент CYP2C19 иштирокида метаболизмга учрайди, бунда эзомепразолнинг гидрокси- ва деметилланган метаболитлари ҳосил бўлади. Қолган қисми CYP3A4 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайди, бунда эзомепразолнинг плазмада аниқланадиган, асосий метаболити бўлган сульфоҳосилалари ҳосил бўлади. Эзомепразолнинг асосий метаболитлари меъда кислотасини секрециясига таъсир қилмайди. Препарат ичга қабул қилинганида дозасининг 80% гача қисми сийдик билан метаболитлар ҳолида, қолган қисми ахлат билан чиқарилади. Сийдикда ўзгармаган эзомепразол 1% дан кам аниқланади.  

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ҳозирги вақтда дозани атайлаб ошириб юборилиш ҳоллари жуда кам таърифланган. Шу сабабли эзомепразол билан даволаш бошланишида ва бекор қилинганида плазмада фенитоиннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?