BROKS sirop 10ml 15mg/5ml N10

Обновлено: 21.07.2022

BROKS sirop 10ml 15mg/5ml N10
  • Категория:

    Shamollash va gripp uchun

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Ambroksola gidroxlorid

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    R05СВ06

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция BROKS sirop 10ml 15mg/5ml N10

  • Dori shakli

    15 мг/5 мл ва 30 мг/10 мл сироп. 5 мл ва 10 мл дан полиетилен ёки тиббий полипропиленли юнидозаларда (ампулаларда). 10 юнидоза (ампулалар)дан картон қутида қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Қўллаш усули ва дозалар Сиропни овқатдан кейин қабул қилиш керак. Ёш Бир марталик доза Максимал суткалик доза 2 ёшгача 2,5 мл (7,5 мг) 15 мг 2 ёшдан 6 ёшгача 2,5 мл (7,5 мг) 22,5 мг 6 ёшдан 12 ёшгача 5 мл (15 мг) 30-45 мг Катталар* ва 12 ёшдан катта болалар 10 мл (30 мг) 90 мг *Даволаш самарасиз бўлганда катталар сироп дозасини 20 мл (60 мг) гача кунига 2 мартага оширишлари мумкин (кунига 120 мг амброксол гидрохлориди). Кейинги кунларда 10 мл сиропни  кунига 2 марта қабул қилиш керак (кунига 60 мг амброксол гидрохлориди). Даволаш давомийлиги касаллик кечишига кўра индивидуал белгиланади. Броксни шифокор кўрсатмасисиз 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг муколитик таъсири катта миқдорда суюқлик ичганда намоён бўлади, шунинг учун даволаш вақтида кўп суюқлик ичиш тавсия этилади. Препаратни бевосита уйқудан олдин ичиш керак эмас.  

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Йўтал рефлексининг камайимши туфайли Брокс ва йўталга қарши воситалар бир вақтда қўлланилганда секретни йиғилиши юзага келиши мумкин. Шунинг учун бундай мажмуалар эҳтиёткорлик билан танланиши керак. Антибиотиклар амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин билан бирга Броксни қабул қилганда балғам ва бронхиал секретида уларнинг концентрацияси ошади.  

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -Таъсир қилувчи моддага ёки бирон бир ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик; -Ҳомиладорлик( I уч ойлик); -Сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштира олмаслик, глюкозо-галактоза мальабсорбциясида қзллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: -Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида, -Лактация даврида; -Бронхларнинг мотор функциясини бузилиши ва балғам ҳосил бўлишининг ошиши (харакатсиз киприкчалар синдромида); -Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси зўриқиш даврида; -Буйрак функциясини бузилишлари ёки оғир жигар касаллиги. Ушбу тоифадаги пациентларда Броксни жуда эҳтиёткорлик билан буюриш керак, шунингдек пациентлар дозалар орасидаги узоқ интервални сақлаш ёки препаратни пастроқ дозада қабул қилишлари керак.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.   Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин!

  • Maxsus shartlar

    Балғам ажралишини қийинлаштирадиган йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас. 2 ёшгача бўлган болаларда препаратни фақат шифокор тавсиясига кўра қўллаш мумкин. Тери ёки шиллиқ пардалар ўзгарса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг ва препаратни қабул қилишни тўхтатинг. Буйрак функцияси бузилишларида фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш зарур. Сорбитол препаратнинг таркибида енгил сурги таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик. Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Хусусан, бу ҳомиладорликнинг биринчи 28 ҳафтасига тегишли. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар тератоген самарасини аниқламади. Ҳомиладорлик (II-III уч ойликларида) вақтида Брокс хавф/фойда нисбатини яхшилаб баҳолагандан кейин фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланиши мумкин. Эмизиш даври. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар Брокс она сутига ўтишини аниқланади. Эмизиш даврида аёлларда препаратни қўллаш етарли ўрганилимаганлиги учун Броксни хавф/фойда нисбатини яхшилаб баҳолагандан кейинсўнг, фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Транспорт воситаларни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Транпортни ҳайдаш ва машиналар ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири хозирги вақтда номаълум.  

  • Nojo'ya samaralari

    Аллергик реакциялар: баъзида – тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, гипертермия, хансираш; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок. Ҳазм қилиш тизими томонидан: баъзида – диарея, оғиз қуруши, қабзият; узоқ қўллаганда- қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш. Тери қопламалар томонидан: жуда кам ҳолларда - токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми. Умумий бузилишлар: кам ҳолларда - иситма, ҳолсизлик, бош оғриғи. Бошқалар: кам ҳолларда - оғиз ва нафас йўлларининг шиллиқ қавати қуруши, экзантемалар, дизурия, ринорея.

  • Farmakokinetikasi

    Муколитик ва балғам кўчирувчи препарат. Брокс бензиламин – бромгексиннинг метаболити ҳисобланади. Бромгексиндан метил гуруҳини бўлмаслиги ва циклогексил ҳалқанинг пара-транс ҳолатида гидроксил гуруҳининг бўлиши билан фарқ қилади. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга. Ичга қабул қилингандан кейин таъсири 30 минутдан кейин намоён бўлади ва 6-12 соат давомида (қабул қилинган дозага қараб) давом этади. Клиник олди тадқиқотлар амброксол бронхлар шиллиқ қавати безларининг сероз хужайраларини рағбатлантиришини кўрсатди. Киприксимон эпителий ҳужайраларини фаоллаштириб ва балғам ёпишқоқлигини камайтириб, мукоцилиар транспортни яхшилайди. амброксол 2 тип альвеоляр пневмоцитлар ва кичик нафас йўлларидаги Клар хужайраларига бевосита таъсир қилиб, сурфактант хосил бўлишини фаоллаштиради. Хужайра культураларида ва хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, амброксол препаратнинг катталар ва эмбрион бронхлари ва альвеолалар юзасидаги фаол моддалар (сурфактант)нинг хосил бўлишини ва секрециясини рағбатлантириши намоён қилди. Шунингдек, клиник олди тадқиқотларда препаратнинг антиоксидант таъсири исботланган. Брокс антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин) билан бирга қўлланганда уларнинг концентрациясини балғамлар ва бронхиал секретда оширади.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Метоболизми Қон плазмасидаги максимал концентрацияси Смах га ичга қабул қилингандан кейин 1-3 соатдан сўнг эришилади. Тизим олди метаболизми туфайли препаратнинг мутлоқ биокиришаолишлиги ичга қабул қилингандан кейин таҳминан 1/3 га пасаяди. Бунинг натижасида ҳосил бўлган метаболитлар (дибромоантранил кислотаси, глюкуронидлар каби) буйраклар орқали чиқарилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 85% (80-90%) ни ташкил қилади. Брокс орқа мия суюқлигига ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, ва шунингдек кўкрак сути билан ажралади. Чиқарилиши. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 7 дан 12 соатгачани ташкил қилади. Брокс ва унинг метаболитларининг умумий ярим чиқарилиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали 90% чиқарилади, 10 % дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Плазма оқсиллари билан юқори боғланишини, катта тақсимланиш ҳажми ва тўқималардан қонга секин қайта тақсимланишини ҳисобга олиб, диализда сезиларли ёки жадаллаштирилган диурез ёрдамида амброксолнинг чиқарилиши юз бермайди. Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси Жигар оғир касалликлари бўлган пациентларда клиренс 20-40% га камаяди. Буйрак функцияси оғир даражалида бузилишлари бўлган пациентларда метаболитларнинг ярим чиқарилиш даври ошади.   

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Брокс ичга кунига 25 мг/кг гача дозада қабул қилинганда яхши ўзлаштирилади. Брокснинг дозаси ошириб юборилганда алоҳида интоксикациянинг характерли белгилари аниқланмаган. Нерв қўзғалиши ва диарея ҳақида хабарлар мавжуд. Дозани оғир даражали ошириб юбориш ҳолатида, сўлак ажралишининг ошиши, кўнгил айниши, қусиш ва қон босимининг пасайиши кузатилиши мумкин. Даволаш. Қусишни келтириб чиқариш, меъдани ювиш каби интенсив даволаш усуллари, фақат оғир дозани ошириб юбориш ҳолларда препаратни қабул қилгандан кеийн биринчи 1-2 соат ичида қўллаш керак. Симптоматик даволаш тавсия этилади.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?