ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10

Обновлено: 21.07.2022

ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10
  • Категория:

    Asab tizimi uchun

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Etilmetilgidroksipiridina suksinat

  • Производитель:

    Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    N07XX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10

  • Dori shakli

    Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма. 2 мл дан рангсиз шишали 5 та ампула контурли уяли ўрамда. 2 та контурли уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 5 мл дан рангсиз шишали 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Элфунат мушак ичига ёки венага ичига юбориш (оқим билан ёки томчилаб) учун қўлланади. Инфузия йўли билан юборилганида препаратни 0,9% ли натрий хлорид эритмасида суюлтириш лозим. Препарат оқим билан секин 5-7 минут давомида, томчилаб юборилганда – минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади. Максимал суткалик дозаси 1200 мг дан ошмаслиги керак. Бош мияда қон айланишини ўткир бузилишларида – дастлабки 10-14 кун давомида 200-500 мг дан суткада 2-4 марта вена ичига томчилаб, сўнгра – мушак ичига 200-250 мг дан суткада 2-3 марта 2 ҳафта мобайнида юборилади. Бош мия жароҳатларида ва бош мия жароҳатларининг асоратларида – 200-500 мг дан суткада 2-4 марта 10-15 кун давомида вена ичига томчилаб юборилади. Дисциркулятор энцефалопатиянинг декомпенсация босқичида – 200-500 мг дан суткада 1-2 марта 14 кун давомида вена ичига оқим билан ёки томчилаб, сўнгра эса – мушак ичига суткасига 100-250 мг дан навбатдаги 2 ҳафта давомида юборилади. Дисциркулятор энцефалопатиянинг курсли профилактикаси учун – 200-250 мг дан суткада 2 марта 10-14 кун давомида мушак ичига юборилади. Вегето-томир дистониясида ва невроз ҳамда неврозсимон ҳолатлардаги хавотирли бузилишларда – мушак ичига суткасига 50-400 мг дан 14 кун давомида юборилади. Енгил когнитив бузилишларда – мушак ичига суткасига 100-300 мг дан 14-30 кун давомида юборилади. Ўткир миокард инфарктида мажмуавий даволаш таркибида миокард инфарктини, нитратлар, бета-адреноблокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, тромболитиклар, антикоагулянтлар ва антиагрегант воситалар, шунингдек кўрсатмаларга қараб симптоматик воситаларни ўз ичига олувчи анъанавий даволаш фонида Элфунат препаратини вена ичига ёки мушак ичига 14 сутка давомида юборилади. Дастлабки 5 сутка давомида, максимал самарага эришиш учун, препаратни вена ичига юборган афзал, навбатдаги 9 сутка давомида мушак ичига юбориш мумкин. Препаратни вена ичига юбориш (ножўя самаралардан сақланиш мақсадида) 0,9% ли натрий хлорид эритмаси ёки 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасининг 100-150 мл ҳажмда суюлтириб, секин 30-90 минут давомида томчилаб инфузия йўли билан амалга оширилади. Зарурат бўлганида препаратни камида 5 минут давомида оқим билан секин юбориш ҳам мумкин. Препаратни суткада 3 марта, ҳар 8 соатда (вена ичига ёки мушак ичига) юборилади. Суткалик терапевтик дозаси суткада тана вазнига 6-9 мг/кг, бир марталик дозаси тана вазнига 2-3 мг/кг ташкил этади. Максимал суткалик дозаси 800 мг дан, бир марталик дозаси – 250 мг дан ошмаслиги керак. Алкоголли абстиненция синдромида – 200-500 мг дан суткада 2-3 марта 5-7 кун давомида вена ичига томчилаб ёки мушак ичига юборилади. Антипсихотик воситалар билан ўткир захарланишларда – вена ичига суткасига 200-500 мг дан 7-14 кун давомида юборилади. Қорин бўшлиғидаги ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) дастлабки суткаларда препаратни ҳам операциядан олдин, ҳам операциядан кейинги даврда буюрилади. Юбориладиган дозалари касалликни тури ва оғирлигига, жараённи тарқалганлигига, клиник кечишига боғлиқ бўлади. Препаратни, барқарор ижобий клиник-лаборатор самарага эришилганидан сўнг, аста-секин бекор қилиш мумкин. Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда – 200-500 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (0,9% натрий хлорид эритмасида) ва мушак ичига юборилади. Енгил даражадаги некротик панкреатитда – 100-200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (0,9% натрий хлорид эритмасида) ва мушак ичига юборилади. Ўртача даражадаги некротик панкреатитда – 200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (0,9% натрий хлорид эритмасида) юборилади. Оғир даражадаги некротик панкреатитда – дастлабки суткаларда 800 мг дозада вена ичига томчилаб, икки марта юбориш режимида; сўнгра – 200-500 мг дан суткада 2 марта суткалик дозасини аста-секин пасайтириш йўли билан юборилади. Жуда оғир даражадаги некротик панкреатитда панкреатоген шокнинг аломатларини барқарор даражагача бартараф этилгунига қадар бошланғич дозаси суткада 800 мг ни ташкил этади, беморнинг ҳолати барқарорлашгач –300-500 мг дан суткада 2 марта вена ичига (0,9% ли натрий хлорид эритмасида) томчилаб, суткалик дозасини аста-секин пасайтириш йўли билан юборилади. Очиқ бурчакли глаукоманинг турли босқичларида комплекс даволаш таркибида – мушак ичига 100-300 мг дан суткада 1-3 марта 14 кун давомида юборилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Препарат бензодиазепин анксиолитиклари, тутқаноққа қарши воситалар (карбамазепин), паркинсонизмга қарши воситалар (леводопа) нитратларнинг таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг токсик самараларини камайтиради.  

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -       ўта юқори сезувчанлик; -       ўткир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; -       болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар; -       ҳомиладорлик; -       лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.

  • Maxsus shartlar

    Айрим ҳолларда, айниқса бронхиал астмага мойиллиги бўлган пациентларда сульфитларга сезувчанлик юқори бўлганида, оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин. Артериал босими (АБ) 180/100 мм сим. уст. дан юқори, гипертоник криз билан кечувчи артериал гипертензия ва яққол аффектив беқарорлиги бўлган пациентларга, даволаниш вақтида АБ ни синчиклаб назорат қилиш талаб этилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашга оид маълумотлар мавжуд эмас. Педиатрияда қўлланиши 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ҳамда диққатни юқори даражада жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: учраш тезлиги номаълум – мавжуд бўлган маълумотлар бўйича учраш тезлиги кўрсаткичлари баҳолаш мумкин эмас. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўнгил айниши, оғизни қуриши. Бошқалар: учраш тезлиги номаълум – аллергик реакциялар, уйқучанлик, уйқуга кетиш жараёнини бузилиши, бош оғриши, артериал босим (АБ) ни ошиши ёки пасайиши. 

  • Farmakokinetikasi

    Элфунат антиоксидант, гипоксияга қарши, мембранопротектор, ноотроп, тиришишга қарши, анксиолитик ва гиполипидемик таъсир кўрсатади. Организмни стрессга ҳамда шок, гипоксия, ишемия, бош мияда қон айланишини бузилиши, алкогол ва антипсихотик препаратлар (нейролептиклар) билан заҳарланиш каби турли зарарли омилларнинг таъсирига нисбатан чидамлилигини оширади. Бош миянинг метаболизми ва қон билан таъминланишини яхшилайди. Қон хужайраларининг мембрана тузилмаларини барқарорлаштириб, гемолиздан сақлайди. Гиполипидемик таъсирга эга, умумий холестерин ва паст зичликдаги липопротеидларнинг даражасини пасайтиради. Ўткир панкреатитда ферментатив токсемия ва эндоген интоксикацияни камайтиради. Препаратнинг таъсир механизми унинг антиоксидантлик ва мембранапротектор фаоллиги билан ифодаланади. Липидларнинг пероксидли оксидланиш жараёнларини ингибиция қилади, супероксидазанинг фаоллигини оширади, липид-оқсил нисбатини кўпайтиради, хужайра мембранасининг структураси ва фаолиятини яхшилайди. Ҳужайра мембранасига боғланган ферментлар (кальцийга боғлиқ бўлмаган фосфодиэстераза, аденилатциклаза, ацетилхолинэстераза), рецептор комплекслари (бензодиазепин, гамма-аминомой кислотаси, ацетилхолин комплекслари) нинг фаоллигини модуллайди, бу уларнинг лигандалар билан боғланиш хусусиятини кучайтиради, биомембраналарнинг структур-функционал тузилмасини тикланишига ёрдам беради, натижада нейромедиаторларни ташилиши, ва мувофиқ равишда, синапслар орқали ўтказилиши яхшиланади. Элфунат бош мияда дофаминнинг концентрациясини оширади. Аэроб гликолизнинг компенсатор фаоллашувини кучайтиради ва гипоксия шароитида Кребс циклидаги оксидланиш жараёнларининг сусайиш даражасини пасайтириб, аденозинтрифосфат ва креатинфосфатни оширади, митохондрийларнинг энергия синтезловчи фаолиятини, хужайра мембраналарининг барқарорлашишини фаоллаштиради. Элфунат ишемияга учраган миокардда метаболик жараёнларни нормаллаштиради, некрозга учраган соҳани кичрайтиради, ишемия соҳасида миокарднинг электр фаоллиги ҳамда қисқарувчанлигини тиклайди ва яхшилайди, шунингдек ўткир коронар етишмовчилигида реперфузия синдромининг оқибатларини камайтиради. Нитропрепаратларнинг антиангинал фаоллигини оширади. Сурункали ишемия ва гипоксия сабабли ривожланган авж олиб борувчи нейропатияда тўр парданинг ганглиоз хужайралари ҳамда кўрув нерви толаларини сақланиб қолишига ёрдам беради. Тўр парда ва кўрув нервининг функционал фаоллигини яхшилаб, кўриш ўткирлигини оширади.

  • Farmakodinamikasi

    Мушак ичига юборилганида қон плазмасида юборилгандан сўнг 4 соат давомида аниқланади. Қон зардобидаги максимал концентрациясига эришиш вақти 0,45-0,50 соатни ташкил этади. 400-500 мг дозаларда юборилганида максимал концентрацияси 3,5-4,0 мкг/мл ни ташкил этади. Қон ҳафзасидан аъзо ва тўқималарга жадал ўтади ва организмдан тезда чиқарилади. Организмда препаратни ўртача ушланиб туриш вақти 0,7-1,3 соатни ташкил қилади. Организмдан сийдик билан, асосан глюкурон конъюгатлари шаклида ҳамда оз миқдорларда – ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлар: уйқуни бузилиши (уйқусизлик, айрим ҳолларда - уйқучанлик); артериал босимни бироз ва қисқа муддатли (1,5-2 соатгача) ошиши бўлиши мумкин. Даволаш: одатда, талаб этилмайди – симптомлари сутка давомида ўз-ўзидан йўқолади. Оғир ҳолатларда уйқусизликда – 10 мг нитразепам, 10 мг оксазепам ёки 5 мг диазепам қабул қилинади. Артериал босим ҳаддан зиёд ошганида – артериал босимни назорати остида гипотензив дори воситалари юборилади ва/ёки даволаш нитропрепаратлар билан тўлдирилади.  

Новые лекарства

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?