Обновлено: 21.07.2022

VOLTAREN EMUL gel 50g 2%
  • Категория:

    Bo'gimlar va mushaklardagi og'riqlar uchun dorilar

  • Страна производитель:

    Shveytsariya

  • Активное вещество:

    Diklofenak

  • Производитель:

    ГСК Консьюмер Хелскер С.А

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    M02AA15

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция VOLTAREN EMUL gel 50g 2%

  • Dori shakli

    50 г ёки 100 г дан ҳимоя мембранали ва бураладиган оқ рангли қопқоқли, ламинация қилинган тубада. Тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойлаштирилган.

  • Dozirovkasi

    Препаратни ҳар доим тиббий қўллаш бўйича йўриқномада белгиланган тартибда ёки шифокорнинг буйруғига мувофиқ қўлланг. Агар сизда бирон бир савол туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Препаратнинг қанча миқдорини ишлатиш керак? Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун Оғриқ соҳасининг катталигига қараб, 2-4 г препаратни (ҳажми бўйича олча ёки грек ёнғоғи катталигига мувофиқ ва 400-800 см2 тана юзаси майдонига ишлаш учун етарли бўлган), терининг зарарланган соҳасига кунига 3-4 марта секин суркаб сингдиринг. Препаратни қандай қўллаш лозим? 1.     Биринчи марта ишлатишдан олдин тюбикдан ҳимоя мембранасини олиб ташлаш учун қопқоқни айлантириб очинг. Қопқоқнинг ташқи тарафини тюбикнинг оғзига кийдиринг, айлантиринг ва ҳимоя мембранасини олиб ташланг. 2.     Тюбикдан гелни оз миқдорда сиқиб чиқаринг ва оғриқли ёки шишган соҳага секин суркаб сингдиринг. Гел миқдори оғриқли ёки шишган соҳанинг катталигига боғлиқ бўлиши мумкин. Олча ёки грек ёнғоғининг ўлчамларига мувофиқ бўлган миқдори, одатда, етарли бўлиши керак. Гелни терига суртганда сиз енгил совитувчи таъсирини сезишингиз мумкин. 3.     Агар улар даволовчи соҳа бўлмаса, гельни оғизга ёки кўзларга тушишдан сақланиш учун препаратни қўллашдан кейин қўлигизни ювинг (2-бўлим қаранг). Препарат факат ташқи қўллаш учун. Препаратни қанча муддат давомида қўллаш керак? Препаратни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Янада узоқроқ муддат давомида фойдаланиш шифокор томонидан тавсия қилиниши мумкин. Агар 7 кун қўллашдан кейин бирон бир яхшиланиш бўлмаса ёки белгиларнинг ёмонлашиши кузатилса, у ҳолда шифокорингиз билан маслаҳатлашингиз лозим.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингизга, қайси дори воситасиларни қабул қилаётганингиз ёки яқинда қўллаганингиз, шу қаторда, рецептсиз олган дорилар ҳақида хабар беринг.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратдан қўйидаги ҳолларда фойдаланманг: •       агар сизда диклофенак ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига ёки бошқа даволаш воситаларига, масалан, ибупрофен ёки ацетилсалицил кислотасига (қон ивишини олдини олиш учун ишлатиладиган модда) аллергиянгиз (ўта юқори сезувчанлик): оғриқ, иситмалаш ёки яллиғланиш бўлса (5-бўлим ва 2-бўлимнинг охирига қаранг). Агар ишончингиз комил бўлмаса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Ушбу препаратга аллергик реакциянинг белгилари қуйидагилардан иборат: ҳуштаксимон нафас олиш ёки нафас қисилиши (астма); пўрсилдоқ ёки эшакеми билан кечадиган тери тошмалари; юзнинг ёки тилнинг шишиши; бурун оқиши. •       агар сиз ҳомиладорликнинг сўнгги 3 ойлигида бўлсангиз. Агар юқоридаги ҳолатлардан биронтаси сизга тааллуқли бўлса, препаратдан фойдаланманг.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    300С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Ўрама идишда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

  • Maxsus shartlar

    Препаратнинг айрим компонентлари тўғрисида муҳим маълумотлар.  Препарат қуйидагиларни сақлайди: •       пропиленгликоль - айрим пациентларда терида енгил таъсирланиш чақириши мумкин; •       бутилгидрокситолуол – маҳаллий тери реакцияларини (масалан контакт дерматит) ёки кўзларни ва шиллиқ қаватларни таъсирланишини чақириши мумкин. Агар сиз препаратни қўллашни унутган бўлсангиз. Агар сиз ўз вақтида препарат қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни эсингизга келганда суртинг ва жадвалга мувофиқ қўллашни давом этинг. Ўтказиб юборилган дозани қоплаш учун икки марталик дозани қўллаш мумкин эмас. Ушбу препаратни қўллаш бўйича саволларингиз бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.

  • Nojo'ya samaralari

    Барча дори воситалар сингари, Волтарен Эмулгел ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, аммо ҳамма беморларда эмас. Кам ёки жуда кам учрайдиган баъзи ножўя реакциялар жиддий бўлиши мумкин. Агар аллергик реакциянинг аломатлари бўлиши мумкин бўлган қуйидаги белгилар пайдо бўлса, препаратнинг қўлланилишини ТЎХТАТИШ ва дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш зарур: •       пўрсилдоқ билан кечадиган тери тошмалари; эшакеми (ҳар 10000 одамга 1 дан 10 тагача ҳолатларда кузатилиши мумкин). •       ҳуштаксимон нафас,  нафас олишнинг қийинлишиши ёки нафас қисилиши (астма) (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин). •       юз, лаблар, тил ёки томоқнинг шишиши (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин). Вужудга келиши мумкин бўлган бошқа ножўя реакциялар одатда ўткинчи ва енгил бўлиши мумкин (лекин, агар сиз ташвишланаётган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг). Тез-тез учрайдиган ножўя реакциялар (100 одам ичидан 1 дан 10 тагача ҳолатларда кузатилиши мумкин). •       тери тошмалари, қичишиш, қизариш ёки терининг оғриши. Жуда кам учрайдиган ножўя реакциялар (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин). •       тери қуёшга нисбатан янада сезувчан бўлиши мумкин. Қуёшдан куйишнинг бўлиши мумкин бўлган белгилари: қичишиш, шиш ва пўрсилдоқлар пайдо бўлиши. Ножўя реакциялар тўғрисидаги хабарлар Бирон бир ножўя реакция пайдо бўлганда, шу жумладан, тиббий қўллаш бўйича йўриқномада қайд этилмаган, бу ҳақда шифокорга хабар беринг. Сиз ҳар қандай номақбул ҳолатлар ҳақида бевосита: миллий ахборот тизими, Интернет орқали ёки бошқа усул билан хабар беришингиз мумкин. Ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш орқали сиз дори воситасининг хавфсизлиги тўғрисидаги қўшимча маълумотларни тўплашга ёрдам берасиз.

  • Farmakokinetikasi

    Волтарен Эмулгел препарати таркибида ностероид яллиғланишга қарши дорилар гуруҳига (НСАИД) тегишли бўлган таъсир этувчи модда диклофенак бор. Препарат терига суртиш учун махсус ишлаб чиқилган. Препарат бўғимлар ва мушакларга таъсир қилувчи бир қатор оғриқли ҳолатларда оғриқни енгиллаштириш, яллиғланиш ва шишни камайтириш учун қўлланилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    •       Агар препаратни керагидан ортиқча қўллаган бўлсангиз, гелнинг ортиқчасини салфетка билан артинг. •       Агар сиз ёки болангиз гелни тасодифан ютиб юборсангиз, дарҳол шифокор билан боғланинг.  

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?