LEKORN ENERDJI eritma 5ml 10% N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Levokarnitin
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
A16AA01
Инструкция LEKORN ENERDJI eritma 5ml 10% N5
Dori shakli
5 мл дан юнидозларда ичиш учун 10% эритма.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Фақат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган!!! Лекорн Энерджи препаратини бевосита тоза шаклида ёхуд қўшимча суюқлик қўшган ҳолда қабул қилиш мумкин. Препарат овқатланишдан қатъий назар суткада 2-3 маҳал тенг оралиқ вақтлардан кейин қабул қилиниши керак. Болаларга ширин таомларга (кисель, компот, шарбатлар) қўшимчалар шаклида буюрилади. Лекорн Энерджи болаларга (вақтида туғилган ва вақтидан олдин (чала) туғилган чақалоқларга) ҳаётининг биринчи кунидан қўлланилади. Болаларга ўлчамли шприц ёрдамида керакли бўлган миллитр хажм юнидозалардан олиб берилади. Ёши Бир марталик доза Суткада қабул қилиш сони Янги туғилган чақалоқлар 100 мг (1 мл) 2-3 1 ёшгача бўлган болалар 100-200 мг (1-2 мл) 2-3 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар 200-400 мг (2-4 мл) 3 4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар 400-600 мг (4-6 мл) 3 7 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 500-800 мг (5-8 мл) 3 12 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар 800-1000 мг (8-10 мл) 3 Даволаш курси – 1 ой. Бўй ўсиш кечиккан ҳолатда даволаш 20 кунни ташкил этади. Даволаш курси 1-2 ойлик танаффусдан сўнг такрорланади ёки танаффуссиз 3 ой давомида буюрилади. Катта ёшдаги пациентларга препарат бир суткада 1 г (10 мл) бошланғич дозада буюрилади, пациентнинг аҳволига ва дорига чидамлилигига қараб, доза аста-секин ошириб борилади. Катталар учун Лекорн Энерджи препаратининг одатдаги суткалик дозаси 1-3 г (10-30 мл)ни ташкил этади ва кун давомида 1-3 махалга бўлиб қабул қилинади. Катталар учун максимал суткалик доза 6 г (60 мл)ни ташкил этади. Узоқ вақт жисмоний ва психоэмоционал зўриқишларда: бир кунда 2-3 марта 1 г (10 мл)дан 2 г (20 мл)гача. Асаб анорексиясида, шунингдек ўтказган касалликлар ва жарроҳлик аралашувлари ҳамда жароҳатлардан сўнги реабилитация даврида: бир кунда 3 марта 1 г (10 мл)дан. Даволаш курси – 1-2 ой давомида. Пасайтирилган секретор функцияли сурункали гастрит ва сурункали панкреатит комплекс терапиясида: бир кунда 2 марта 500 мг (5 мл)дан. Даволаш курси – 1-1,5 ой давомида. Тери касалликларини даволаш учун: 1 г (10 мл)дан. Даволаш курси – 2-4 ҳафта давомида. Енгил даражали гипертиреозда: бир кунда 2 марта 500 мг (5 мл)дан. Даволаш курси – 20 кун. Даволаш курси 1-2 ойлик танаффусдан сўнг такрорланади ёки танаффуссиз 3 ой давомида буюрилади. Бош миянинг қон томир, токсик ва травматик шикастланишларида: бир суткада 1-2 марта 1 г (10 мл)дан. Даволаш курси – 3-5 кун. Зарур ҳолларда, 12-14 кундан кейин такрорий даволаш курси буюрилади. Карнитин етишмовчилиги ва унинг йўқотилиши билан бирга кечадиган касалликларда (бирламчи ва иккиламчи карнитин етишмовчилигида): бир кунда 2-3 марта 50-100 мг/кг тана вазнига. Даволаш курси – 3-4 ой давомида. Спорт тиббиётида ва жадал машғулотларда: бир кунда 1-3 маҳал 2,5 г (25 мл)дан (суткалик доза 2,5-7,5 г). Қабул қилиш курслари: мусобақа олди даврида 3-4 ҳафта. Машғулот жараёни даврида – 6-8 ҳафтагача.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препаратни буюришдан олдин пациент қандай препаратлар қабул қилаётганлигини аниқлаш керак. Лекорн Энерджи препарати турли анаболик препаратлар; антиоксидант ва/ёки антигипоксант фаолликка эга препаратлар билан бирга қўлланилиши мумкин. Липой кислотаси, анаболиклар Лекорн Энерджи препарати самарасини кучайтиради. Глюкокортикостероидлар организм тўқималарида (жигардан ташқари) левокарнитин тўпланишига олиб келади. Холин препаратлари, юқори дозаларда левокарнитиннинг синтезини ва фаоллигини тўхтатади. Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратлар – бирга қўлланилилганда глюкозанинг ўзлашиши кучайиши оқибатида гипогликемияни юзага келтириши мумкин, шу туфайли ушбу тоифадаги пациентлар Лекорн Энерджи препаратини қабул қилиш вақтида гипогликемик препаратларни дозалаш режимига тузатиш киритиш учун қондаги глюкоза даражасини доимий равишда назорат қилиб бориши керак. Кумарин қаторидаги антикоагулянтлар. Левокарнитин билан бирга кумарин қаторидаги антикоагулянтларни қабул қилган пациентларда халқаро меъёрлаштирилган нисбат (ХМН) ошганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бундай пациентларда ҳар ҳафта ХМН текширилиши керак. Вальпроат кислотаси. Левокарнитинни қабул қилиш қон зардобида эркин вальпроат кислотаси миқдорини ошириши ва бу орқали ўртача-терапевтик дозалари қабул қилинганида ҳам унинг таъсирларини кучайтириши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларини индивидуал ўзлаштира олмаслик. Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак: · сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, натрий ушланиб қолиши туфайли (гипернатриемия ва гиперволемия ривожланиши ҳисобига) пайдо бўлган шишлар бўлган пациентларда; · кортикостероид ва кортикотроп гормонал препаратлар қабул қилаётган пациентларга (тўқималарда левокарнитин тўпланиб қолишига сабаб бўлади).
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Юнидоза (ампула) очилгандан сўнг музлатгичда (+2 - +8оС хароратда) сақлаш мумкун ва 24 соат ичида ишлатилиши керак. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратлар қабул қилаётган қандли диабет касаллиги бўлган пациентларга Лекорн Энерджи қўлланилиши гипогликемияни пайдо қилиши мумкин. Шу туфайли ушбу тоифадаги пациентларда Лекорн Энерджи препарати билан даволаш вақтида гипогликемик препаратларни дозалаш режимига тузатиш киритиш учун қонда глюкоза таркибини доимий равишда назорат қилиб бориш керак. Қўшимча калий қабул қилинмаган ҳолда Лекорн Энерджи препаратининг узоқ вақт қўлланилиши гипокалиемияга олиб келиши мумкин. Левокарнитин кўникма пайдо қилмайди, чунки одам организмнинг табиий компоненти ҳисобланади. Лекорн Энерджи ўзида натрий сахаринатни сақлайди. Бу қандли диабет касаллиги бўлган пациентларни, сахараза-изомальтаза ирсий етишмовчилиги, фруктозани ўзлаштира олмаслик синдроми, глюкоза ва галактоза мальабсорбцияси синдроми бўлган пациентларни даволашда ёки махсус гипокалорияли парҳезларда бўлган пациентларда ҳисобга олиниши керак. Левокарнитин билан бир вақтда кумарин қаторидаги антикоагулянтларни қабул қилган пациентларда халқаро меъёрлаштирилган нисбат (ХМН) ошганлиги тўғрисида жуда кам маълумотлар қайд этилган. Буйраклар функцияларининг оғир бузилишлари бўлган ёки буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида диализда бўлган пациентларга Лекорн Энерджи препаратининг юқори дозаларини ичга қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бу сийдик билан чиқариладиган (бу сийдикдан, нафас олганда ва терлаганда “балиқ ҳиди” келиши билан намоён бўлиши мумкин)триметиламиннинг потенциал токсик метаболитлари (TMA) ва триметил-N-оксид (TMAO) тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолатлар Лекорн препаратининг инъекция учун эритмаси вена ичига юборилганида кузатилмайди. Ножўя реакциялар пайдо бўлганда, айниқса, ушбу йўриқномада қайд этилмаган реакциялар кузатилса, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак, препарат дозаларини камайтириш, одатда, ножўя таъсирлар бартараф этилишига олиб келади.
Nojo'ya samaralari
Жуда камдан– кам: - кўнгил айниши, қайт қилиш, қориндаги оғриқ, диарея (узоқ вақт қўлланилганида); - мушак бўшашиши, уремия бўлган пациентларда томир тортишишлар; - аллергик реакциялар (тери қичишиши, тери тошмаси, эшакеми, Квинке шишиши, анафилактик шок); - танадан специфик ҳид келиши. Дозанинг камайтирилиши, пациентда кўпинча препарат билан қўзғатилган нохуш тана ҳидини ва меъда-ичак симптомларини камайтиради ёки бартараф этади. Левокарнитинни қабул қилиш вақтида жуда кам ҳолларда уйқусизлик ривожланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун Лекорн Энерджи препаратини куннинг биринчи ярмида қабул қилиш мақсадга мувофик, хамда бу вақтда у янада самарали таъсир курсатади.Жуда камдан– кам: - кўнгил айниши, қайт қилиш, қориндаги оғриқ, диарея (узоқ вақт қўлланилганида); - мушак бўшашиши, уремия бўлган пациентларда томир тортишишлар; - аллергик реакциялар (тери қичишиши, тери тошмаси, эшакеми, Квинке шишиши, анафилактик шок); - танадан специфик ҳид келиши. Дозанинг камайтирилиши, пациентда кўпинча препарат билан қўзғатилган нохуш тана ҳидини ва меъда-ичак симптомларини камайтиради ёки бартараф этади. Левокарнитинни қабул қилиш вақтида жуда кам ҳолларда уйқусизлик ривожланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун Лекорн Энерджи препаратини куннинг биринчи ярмида қабул қилиш мақсадга мувофик, хамда бу вақтда у янада самарали таъсир курсатади.
Farmakokinetikasi
Левокарнитин – B гуруҳи витаминларига турдош, табиий моддадир. Ёғ кислоталарини цитоплазмадан митохондрияга кўчириб ўтказишда муҳим роль ўйнайди, бунда ушбу кислоталар АТФ шаклида кўп миқдорда метаболик энергия хосил қилиш билан бета-оксидланиш жараёнига учрайди. Лекорн Энерджи (левокарнитин) – оқсил ва ёғ алмашинувини меъёрлаштиради, қоннинг ишқор захирасини тиклайди, кетокислоталар ва анаэроб гликолиз пайдо бўлишини бартараф этади, лактатацидоз даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракатланиш фаоллигини кучайтиради ва жисмоний зўриқишларга чидамлиликни оширади, бунда гликогеннинг тежамли сарфланишига ва унинг жигардаги захиралари кўпайишига ёрдам беради. Лекорн Энерджи – анаболик таъсир этади, тироксинга нисбатан қисман антагонистлик хусусияти билан гипертиреозда юқори асосий алмашинувни меъёрлаштиради, меъда шираси ажралишини кучайтиради, тукималарда оқсил ва углевод молекулалари парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини пасайтиради, паренхиматоз аъзоларнинг ёғли дистрофиясини олдини олади ва мушакларда ёғ микдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, нейронлар апоптози ривожланишини тўхтатади, зарарланиш соҳасини чеклайди ва нерв тўқимаси структурасини тиклайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Левокарнитин дозаси ошириб юборилган ҳолатда токсиклик ҳолати тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Препаратга чидамлилик даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида ва қабул қилинаётган доза ҳар сафар оширилгандан сўнг текширилиши керак. Даволаш: симптоматик терапия ўтказилади.