FIZZI tabletkalari 500mg N4

Обновлено: 21.07.2022

FIZZI tabletkalari 500mg N4
  • Категория:

    Parazitlarga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Seknidazol

  • Производитель:

    Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

  • Количество в упаковке:

    4

  • Код ATX:

    P01AB07

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция FIZZI tabletkalari 500mg N4

  • Dori shakli

    4 таблеткадан Алю-Алю блистерда, 1 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон ўрамда.

  • Qadoqda soni

    4

  • Dozirovkasi

    Дозалаш: Сийдик-жинсий трихомонози: 500 мг дан 4 таблетка кунига бир марта ёки 12 соатлик интервал билан икки марта (умумий суткалик дозаси 2 г). Амёбиаз ва ўткир ичак лямблиози: 500 мг дан 4 таблетка кунига препаратни бир марталик қабул сифатида ёки 12 соатлик интервал билан препаратни икки марталик қабул сифатида (умумий миқдори 2 г). Амёбаларни сурункали ташувчилари: 500 мг дан 3 таблетка 3 кун давомида бир неча қабулга. Жигар амёбиази: 500 мг дан 3 таблетка кунига бир марта ёки камида 5 кун бир неча қабулга. Болалар: Клиник мезонларга асосан кунига 25-30 мг/кг. Даволаш давомийлиги, ҳудди шундай клиник вазиятларда ҳудди катталар учун каби. Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, қоида бўйича одатда 5-нитроимидазол ҳосилаларини дозалари тавсия этилади. Шундай қилиб, ўртачадан оғир даражагача бўлган жигар етишмовчилиги ҳолларида Физзи®нинг фармакокинетик параметрлари сезиларли ўзгармайди, шунинг учун асосан қисқа муддатли даволаш учун препаратнинг дозаларига тузатиш киритишга зарурат йўқ. Пациентда оғир жигар етишмовчилиги бўлганида, шифокор ҳолатни баҳолаш ва касалликнинг оғирлигига қараб кунлик дозани камайтириши керак. Иккала ҳолатда ҳам шифокорнинг кўрсатмасига қараб қарор қабул қилинади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Физзи® таблеткаларини дисульфирам билан бирга қўллаш керак эмас, чунки ўткир онгни чалкашиши ва психотик ҳолатларини ривожланиш хавфи мавжуд. Физзи® препарати қабул қилинганида алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди, чунки бу қоринда санчиқ, юзга қон қуйилишлар, қусиш ва тахикардияни қўзғатиши мумкин. Препарат варфариннинг антикоагулянт самарасини кучайтиради, шунинг учун бир вақтда қўллаш шифокорнинг қатъий кузатуви остида ўтказилиши керак. Протромбин вақти кўрсаткичларини синчков кузатиш ва зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш керак. Литий: қон плазмасида литийнинг даражаси ошиши мумкин. Циклоспорин: қон зардобида циклоспориннинг даражасини ошиш хавфи мавжуд. Бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида, қон зардобида циклоспорин ва креатининнинг даражасини синчковлик билан назорат қилиш керак. 5-фторурацил: 5-фторурацилнинг пасайган клиренси, унинг токсиклигини ошишига олиб келади. Қутбланмайдиган мушак релаксантлари (векуроний бромиди) билан бирга препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Амоксициллин билан бирга қўлланганда, Хеликобактер пилорининг таъсирини оширади (Амоксициллин чидамлилик ривожланишини бостиради).

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Фаол моддага ва имидазолнинг бошқа ҳосилаларига ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддалардан бирортасига юқори сезувчанлик. Шунингдек қуйидаги ҳолатларда: - ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги; - органик турдаги неврологик бузилишлари бўлган пациентлар; - анамнезида ёки даволанаётган вақтда қон дискразияси бўлган пациентларга ҳам қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus shartlar

    Даволаниш вақтида дисульфирам қўлланганида кузатиладиганига ўхшаш реакцияларни (қизариш, спастик абдоминал оғриқ, қусиш ва тахикардия) ривожланиши мумкинлиги туфайли спиртли ичимликларни даволаш тугаганидан кейин камида 72 соат давомида истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Секнидазолни одатдагидан узоқроқ вақт давомида қўллаш жуда зарур бўлганида стандарт гематологик тестларни, айниқса гемограммани ўтказиш тавсия этилади, шунингдек юзага чиқиши мумкин бўлган нейропатия, марказий ёки периферик (парестезия, атаксия, бош айланиши, конвульсия хуружлари) ножўя реакцияларни аниқлаш учун пациентни кузатиш лозим. Жигар энцефалопатияси бўлган пациентлар Физзи® таблеткаларини эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Координацияни бузилиши, бош айланиши ёки онгни чалкашиши пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Ҳар қандай вагинал инфекцияларда Физзи® таблеткалари билан даволаш вақтида жинсий алоқадан сақланиш тавсия этилади.

  • Nojo'ya samaralari

    Қуйида жадвалда санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизимлари синфи ва учраш тез-тезлиги бўйича ажратилган. Тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан ˂1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан ˂1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан ˂1/1000 гача) ва жуда кам ҳолларда (˂1/10000), жумладан якка ҳолларда. Аъзолар тизими Ножўя таъсири Тез-тезлиги Қон ва лимфатик тизимлари томонидан бузилишлар Даволаш бекор қилинганидан кейин қайтувчи ўртача лейкопения Кам ҳолларда Агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения Жуда кам ҳолларда Иммун тизими томонидан Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, баъзида оғир тошмалар, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, юз, кўз орбитаси ва ҳиқилдоқ шиши, иситма, эритема ва анафилактик реакциялар кўринишидаги, (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг). Кам ҳолларда Руҳиятни бузилиши Психотик кўринишлар, онгни чалкашиши ва галлюцинациялар. Жуда кам ҳолларда Нерв тизимининг бузилишлари Бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, парестезия, периферик сенсор нейропатия ва сенсомотор полиневрит Жуда кам ҳолларда Даволаш тўхтатилганидан кейин қайтадиган энцефалопатия (масалан, онгни чалкашиши) ва мияча нимўткир синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, моторли координацияларни бузилиши, нистагм ва тремор) ҳоллари Жуда кам ҳолларда Юрак фаолиятини бузилиши Юрак уришини тезлашиши Кам ҳолларда Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар Эпигастрал ва/ёки абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият. Тез-тез Глоссит, стоматит, таъм сезишни ўзгариши (металл таъми), анорексия Тез-тез эмас Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар Гепатит Жуда кам ҳолларда  

  • Farmakokinetikasi

    Секнидазол – бу нитроимидазолнинг ярим синтетик ҳосиласидир. У протозойларга қарши ва антипаразитар самараларга эга ва асосан тўқималарда амёбоцид таъсир кўрсатади. Дизентерия амёбалари, шунингдек ичак лямблиялари ва қин трихомонадаларига нисбатан антипаразитар таъсир кўрсатади.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши Секнидазол перорал қўлланганида тез сўрилади ва унинг максимал концентрациясига 1,5-3 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 0,5-2 г ли бир марталик дозани перорал қўллангандан кейин 100% ни ташкил қилади. Дозаси ва плазмадаги чўққи концентрацияси (Смах) ва эгри чизиқ ости майдони “препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси - вақт” (AUC) ўртасида бевосита боғликлик мавжуд. Тақсимланиши Секнидазол тирик организмда кенг тақсимланмайди. Тақсимланишнинг мувозанатли ҳажми жуда паст (49,2 л) ва фақат 15% қон плазмасида плазма оқсиллари ёки глобулин билан боғланади. Препаратнинг қон зардобидаги концентрацияси унинг тиш-милк суюқлигидаги концентрацияси билан деярли тенглашади, бу ушбу препаратни осонлик билан милкларга киришини таъкидлайди. Бундан ташқари, у йўлдош қавати орқали ҳам ўтади ва уни кўкрак сутида аниқлаш мумкин. Метаболизми Секнидазол асосан жигарда метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Секнидазолни қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 25 соатни ташкил қилади. У асосан сийдик билан чиқарилади ва бу жараён жуда секин кечади (юборилган дозанинг 16% 72 соатдан кейин ва юборилган дозанинг 50% - 120 соатдан кейин чиқарилади). Секнидазол йўлдош орқали кўкрак сутига ўтади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Доза ошириб юборилганида умумий чораларни қўллаш тавсия этилади: шифохона шароитларини кузатиш, медикаментоз ва симптоматик даволаш. Дозани ошириб юборилишининг клиник манзараси ушбу йўриқномада таърифланган, асосан неврологик яққол ножўя таъсирлар билан кўрсатилган (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Зарурати бўлганида секнидазолни гемодиализ ёрдамида чиқариш мумкин.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?