ALFA NORMIKS tabletkalari 200mg N28

Обновлено: 21.07.2022

ALFA NORMIKS tabletkalari 200mg N28
  • Категория:

    Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun

  • Страна производитель:

    Italiya

  • Активное вещество:

    Rifaksimin

  • Производитель:

    Альфасигма С.п.А.

  • Количество в упаковке:

    28

  • Код ATX:

    A07AA11

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ALFA NORMIKS tabletkalari 200mg N28

  • Dori shakli

    Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг. Плёнка қобиқ билан қопланган 12 та таблетка блистерда, картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    28

  • Dozirovkasi

    Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 200 мг (1 та плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадан) ҳар 8 соатда, ёки 400 мг (2 та плёнка қобиқ билан копланган таблеткадан) ҳар 8-12 соатда қабул қилинади. Зарурат бўлганида дозаси ва қабул қилиш сони шифокор назорати остида ўзгартирилиши мумкин. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак ва пациентларнинг клиник ҳолати билан аниқланади. Зарурат бўлганида такрорий даволаш курсини камида сўнг 20-40 кундан кейин ўтказиш керак. Умумий даволашни давомийлиги пациентнинг клиник аҳволи билан белгиланади. Куллаш усули Препарат бир стакан су в билан перорал қабул қилинади. Рифаксиминни овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Кекса ёшдги бўлган одамлар Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, чунки АЛЬФА НОРМИКС препаратини ёш ва кекса ёшдаги пациентларда қўллаш хавфсизлиги ёки самарадорлиги тўгрисидаги маълумотлар фарқ қилмайди. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак функциясини бузилиши Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш шарт эмаслигига қарамай ушбу препарат қўлланганида эҳтиёткорликга риоя қилиш керак. Болалар 12 ёшгача бўлган болаларда рифаксиминни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Тизимли бактериал инфекцияларни даволаш учун рифамицин гуруҳидаги бошқа антибактериал препаратларни қабул қилган пациентларга рифаксиминни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас. Соғлом одамлардан фарқли равишда, препарат жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланганида бундай пациентларда юқори тизимли экспозицияси юқори бўлганлиги туфайли, рифаксимин томонидан сует фаоллашадиган, цитохроми CYP3A4 изоферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалар (масалан, варфарин, тутқаноққа қарши ва аритмияга қарши препаратлар, орал контрацептивлар) нинг фармакокинетикасига таъсир қилиш эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди. Рифаксимин буюрилган ва варфарин қабул қилаётган пациентларда халқаро нормаллашган нисбатни камайганини ва ошганлиги хақида хабарлар бор. Агар бирга қўллаш керак бўлса, рифаксимин билан даволаш қўшилганида ёки тўҳтатилганида халқаро нормаллашган нисбатни синчков назорат килиш керак. Перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб эти лиши мумкин. Фаоллашган кўмир қўлланганида рифаксиминни камида 2 соат ўтганидан сўнг қўллаш лозим.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Рифамицинни фаол моддасига, ҳосиласига ёки ёрдамчи моддалардан бирортасига юқори сезувчанлик. Ичак тутилиши. Тана хароратини ошиши ва аҳлатда қон изларини пайдо бўлиши билан кечадиган диареяда рифаксиминни қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил Яроқлик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Агар инфекцион диареяни даволаш вақтида (меъда-ичак йўлларининг ўткир инфекцияси ва саёҳатчилар диареясида) унинг симптомлари кучайса ёки 48 соатдан ортиқ вақт давомида сақланиб турса, рифаксимин қабул қилишни тўҳтатиш ва бошқа антибиотикларни буюриш керак. Препаратни сўрилиши жуда пастлигига қарамай (1% дан кам), ушбу препарат, рифамициннинг бошқа ҳосилалари каби, сийдикни қизғиш рангга бўяши мумкинлиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак. Рифаксимин ва Р-гликопротеин ингибиторлари масалан, циклоспоринни бирга қўллаш зарурати бўлганида эҳтиёткорликга риоя қилиш керак. Рифаксимин буюрилган ва варфарин қабул қилаётган пациентларда, халқаро нормаллашган нисбатбат (қон кетиш ҳуружлари бўлган айрим ҳолларда) пасаиганлиги ёки ошганлиги ҳацида хабарлар бор. Агар бирга қўллаш керак бўлса, рифаксимин билан даволаш цўшилганида ва тўхтатилганида халқаро нормаллашган нисбатни синчков назорат қилиш керак. Антикоагуляцияни керакли даражада тутиб туриш учун перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиштала этилиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Ҳомиладорлик ва лактация даврида кўлланиши Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик даврида рифаксиминни қўллашга нисбатан маълумот йўқ ёки жуда кам. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни хомилада суякланиш жараёнига ва скелетда ўзгаришларга ўткинчи таъсирини кўрсатган. Ушбу маълумотларни одам учун клиник аҳамияти аниқланмаган. Эҳтиёткорлик мақсадида ҳомиладорлик даврида рифаксиминни қўллаш тавсия этилмайди. Лактация Рифаксимин ёки унинг метаболитларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Эмизикли болага учун хавфини истисно қилиш мумкин эмас. Бола учун эмизишнинг фойдаси ёки препарат билан даволашни онага фойдасини баҳолаб, эмизишни ёки рифаксимин билан даволашни тўхтатиш кераклигини танлаш керак. Фертиллик Ҳайвонларда ўтказилган экспериментлар эркаклар ёки аёлларнинг фертиллигига препаратнинг бевосита ёки билвосита таъсири мавжудлигини кўрсатмайди. Автомобилни ва б о ища механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Назоратли клиник тадқиқотлар вақтида бош айланиши ва уйқучанлик ҳолатлари қайд этилган. Бироқ, автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига рифаксиминни таъсири жуда хам кам хисобланади.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя таъсирлари Препаратни постмаркетинг даврида куллаш тажрибаси. Рўйҳатдан ўтказилганидан кейинги вақт давомида рифаксиминни қўллаш оқибатида юзага келган янги нохуш самаралар ҳақида хабарлар берилган. Бундай самараларни учраш тезлиги номаълум (яъни, мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди) Учраш тезлиги бўйича ножўя самаралар қўйдагича таснифланади: Жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез ( >1/100 - <1/10), тез-тез эмас (>_ 1/1,1000 - <1/100), кам ҳолларда (> 1/10,000 - <1/1,000), жуда кам ҳолларда (<1/10,000)- номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини аниқлаб бўлмайди). 

  • Farmakodinamikasi

    Фармакокинетик тадқиқотлар, рифаксиминни полиморф альфа-шаклида перорал қўлланганида деярли сўрилмаслигини (1% кам) кўрсатган. Рифаксиминнинг терапевтик дозалари соғлом кўнгиллиларга ва ичакнинг шиллиқ қавати шикастланган (ичакни ялиғланиши касаллиги) пациентларга қайта юборилганида препаратнинг қон плазмасидаги миқдори жуда кам (10 нг/мл дан кам). Аҳлат экстрактини таҳлили ўзгармаган рифаксиминни мавжудлигини кўрсатган, бу меъда-ичак йўли оркали ўтиш жараёнида унинг парчаланмаслиги ёки метаболизмга учрамаслигидан далолат беради. Нишонланган рифаксиминни қўллаш билан ўтказилган тадқиқот 14С-рифаксимин фақат ва деярли бутунлай (юборилган дозанинг 96,9% ) аҳлат билан чикарилади деб тахмин қилишга асос бўлади. |4С-рифаксиминни сийдик билан чиқарлиши юборилган дазанинг 0,4% дан ошмайди.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Саёҳатчилар диареяси билан касалланган пациентлар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотларда препаратни кунига 1 800 мг гача бўлган дозада қўллаш ҳеч қандай жиддий клиник оқибатларга олиб келмаган. Ҳатто ичак микрофлораси нормал бўлган/шахсларда/ пациентларда хам рифаксиминни 7 кун давомида кунига 2 400 мг гача бўлган дозада қўллаш, препаратнинг юқори дозаларини кабул килиш билан боғлиқ бўлган жиддий клиник симптомларни ривожланишига олиб келмаган. Препаратнинг дозаси беҳосдан ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади.

  • Umumiy ma'lumot

    ALFA NORMIKS tabletkalari 200mg N28 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA ALFA NORMIKS ALFA NORMIX Preparatning savdo nomi: ALFA NORMIKS. Ta‘sir etuvchi modda (XPN): rifaksimin Dori shakli: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Tarkibi: Plyonka qobiq bilan qoplangan har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol modda: rifaksimin – 200 mg, yordamchi moddalar:natriy kraxmal glikolyati, gliseril distearati, kolloidlikremniy dioksidi, talk, mikrokristall sellyuloza, gipromelloza, titan dioksidi (Ye171), dinatriy edetati, propilenglikol, temir (III) oksidi (Ye172). Ta‘rifi: plyonka qobiq bilan qoplangan, dumaloq, ikki tomonlama qavariq, pushti rangli tabletkalar. Farmakoterapevtik guruhi: antibiotik, rifaksimin. ATX kodi: A07AA11.   Farmakologik xususiyatlari «ALFA NORMIKS» preparati α polimorf shaklida rifaksimin [4-dezoksi-4′-metilpirido (1′,2′-1,2) imidazo (5,4-s) rifamisin SV] saqlaydi. Farmakodinamikasi Rifaksimin – rifamisin guruhiga mansub antibiotik bo‘lib, bakteriyalarning DNK ga bog‘liq RNK-polimeraza fermentining β-subbirliklarini qaytmas tarzda bog‘laydi, va demak bakteriyalarning RNK sintezini susaytiradi. Rifaksimin me‘da-ichak infeksiyalarini keltirib chiqaruvchi grammusbat va grammanfiy, aerob va anaerob bakteriyalarga nisbatan mikroblarga qarshi keng faollik doirasiga ega. Me‘da-ichak yo‘llaridan kuchsiz so‘rilishi oqibatida α polimorf shaklidagi rifaksimin ichak devoriga mahalliy ta‘sir ko‘rsatadi va ichak devori orqali o‘tadigan patogenlarga nisbatan, hatto ushbu bakteriyalar preparatga in vitro sharoitlarda sezuvchan bo‘lsa ham, klinik jihatdan nofaol hisoblanadi. Mikroblarga qarshi faollikning keng doirasi shuningdek preparatga ichakdagi ko‘pgina patologik holatlarni keltirib chiqaradigan patogen bakteriyalar miqdorini kamaytirishga imkon beradi. Shunday qilib, rifaksimin: detoksikasiya jarayoni buzilishi bilan kechuvchi jigarning og‘ir kasalligida jigar ensefalopatiyasi simptomlari patogenezida va rivojlanishida ishtirok etuvchi ammiak hamda boshqa zaharli birikmalarning bakteriyalar tomonidan hosil qilinishini; ichakda mikroorganizmlarning ortiqcha o‘sishi sindromida bakteriyalarning yuqori proliferasiyasini; divertikulyar xaltacha ichida va atrofida yallig‘lanishda ishtirok etishi hamda divertikulyar kasallik simptomlari va asoratlari rivojlanishida muhim rol o‘ynashi mumkin bo‘lgan bakteriyalarni chambar ichak divertikulida mavjud bo‘lishini; shilliq qavatning immunitetini tartibga solishda va/yoki himoya faoliyatida kelib chiqishi irsiy nuqsonlar bilan bog‘liq ichakning surunkali yallig‘lanishini keltirib chiqara oladigan yoki uni doimo saqlab tura oladigan antigen rag‘batlantirilishi jadalligini; kolorektal jarrohlik aralashuvida infeksion asoratlar xavfini kamaytirishga qodir. Farmakokinetikasi Farmakokinetik tadqiqotlar α polimorf shaklidagi rifaksimin og‘iz orqali qabul qilinganida deyarli so‘rilmasligini (1% dan kam) ko‘rsatdi. Rifaksiminning terapevtik dozalarini sog‘lom ko‘ngillilarga va ichak shilliq qavatlari shikastlangan (ichakning yallig‘lanish kasalligi mavjud) bemorlarga takroran yuborilganida preparatning qon plazmasidagi miqdori juda ham kam (10 ng/ml dan kam) bo‘lgan. Ahlat ekstraktlari tahlili o‘zgarmagan rifaksiminni mavjudligini ko‘rsatdi, bu esa me‘da-ichak yo‘li orqali o‘tishi jarayonida uning parchalanishi yoki metabolizmi yo‘qligidan dalolat beradi. Nishonlangan rifaksimindan foydalangan holda o‘tkazilgan tadqiqot 14C-rifaksimin ahlat bilan mutloq va deyarli to‘liq (kiritilgan dozaning 96,9%) chiqarilishini taxmin qilish uchun asos bo‘ladi. Siydik bilan ajratib chiqarilgan 14S-rifaksimin yuborilgan dozaning 0,4% dan oshmaydi.   Qo‘llanilishi Rifaksiminga sezgir bakteriyalar keltirib chiqaradigan me‘da-ichak yo‘llari infeksiyalarini davolash, ular jumlasiga quyidagilar kiradi: me‘da-ichak yo‘llarining o‘tkir infeksiyalari; sayyohlar diareyasi; ichakda mikroorganizmlarning ortiqcha ko‘payishi sindromi; jigar ensefalopatiyasi; chambar ichakning simptomatik asoratsiz divertikulezi; ichakning surunkali yallig‘lanishi. Kolorektal jarrohlik aralashuvida infeksion asoratlarni profilaktika qilishda qo‘llaniladi.   Qo‘llash usuli va dozalari Kattalar va 12 yoshdan katta bo‘lgan bolalarga 200 mg (plyonka bilan qoplangan 1 tabletka) har 8 soatda yoki 400 mg (plyonka bilan qoplangan 2 tabletka) har 8-12 soatda buyuriladi. Zarurat bo‘lganida, preparatni qabul qilish dozasi va soni shifokor kuzatuvi ostida o‘zgartirilishi mumkin. Davolash muddati 7 kundan oshmasligi kerak va pasientlarning klinik holatiga qarab belgilanadi. Zarurat bo‘lganida takroriy davolash kursi kamida 20-40 kun o‘tgandan keyin o‘tkazilishi lozim. Davolashning umumiy davomiyligi bemorning klinik holatiga qarab belgilanadi. Qo‘llash usuli Preparat og‘iz orqali, bir stakan suv bilan ichib qabul qilinadi. Rifaksiminni ovqatlanish vaqtida yoki undan keyin qabul qilish mumkin. Keksa yoshdagi insonlar Dozaga tuzatish kiritish talab qilinmaydi, chunki «ALFA NORMIKS» preparatini yoshlar va keksalar tomonidan qo‘llash xavfsizligi va samaradorligiga doir ma‘lumotlar farqlanmaydi. Jigar faoliyatini buzilishi Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar uchun dozaga tuzatish kiritish talab qilinmaydi. Buyrak faoliyatini buzilishi Buyrak faoliyatini buzilishi bo‘lgan bemorlar uchun dozaga tuzatish kiritish nazarda tutilmasligiga qaramay, ular tomonidan mazkur preparat qo‘llanilganida ehtiyotkorlikni namoyon etish lozim. Bolalar Rifaksiminni 12 yoshdan kichik bolalarda qo‘llash xavfsizligi va samaradorligi aniqlanmagan.   Nojo‘ya ta‘sirlari Preparatni postmarketing davri mobaynida qo‘llash tajribasi Postregistrasion (Ro‘yxatdan o‘tkazilganidan keyingi) davrda rifaksiminni qo‘llash oqibatidagi yangi nojo‘ya ta‘sirlari to‘g‘risida xabar berilgan. Bunday ta‘sirlarni yuz berish tez-tezligi noma‘lum (ya‘ni uni mavjud ma‘lumotlar asosida baholash mumkin emas). Nojo‘ya ta‘sirlar o‘z tez-tezligiga ko‘ra quyidagicha tasniflanadi: Juda tez-tez (>1/10), tez-tez (>1/100– <1/10), tez-tez emas (>1/1,000 – <1/100), kam hollarda (>1/10,000 – <1/1,000), juda kam hollarda (<1/10,000), noma‘lum (tez-tezligi mavjud ma‘lumotlar asosida baholash mumkin emas). MedDRA tasnifi bo‘yicha a‘zolar tizimi tomonidan buzilishlarning namoyon bo‘lishi sinflari Tez-tez Tez-tez emas Noma‘lum Infeksiyalar va invaziyalar   kandidoz, oddiy gerpes, nazofarin-git, faringit, yuqo-ri nafas yo‘llari-ning infeksiyalari klostridial infeksiya Qon va limfa tizimi tomonidan buzilishlar   limfositoz, monositoz, neytropeniya trombositopeniya Immun tizimi tomonidan buzilishlar     anafilaktik reaksiyalar, yuqori sezuvchanlik Metabolizm va ovqat hazm qilishni buzilishi   ishtahani yo‘qolishi, degidratasiya   Ruhiy buzilishlar   patologik tush ko‘rish, tushkun kayfiyat, uyqusiz-lik, asabiylashish   Markaziy nerv tizimi tomonidan buzilishlar bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i gipesteziya, migren, paresteziya, vena sinuslariga oid bosh og‘rig‘i, uyquchanlik presinkope Ko‘rish a‘zolari tomonidan buzilishlar   diplopiya   Quloq va quloq labirinti tomonidan buzilishlar   quloqda og‘riq, vertigo   Yurak faoliyatini buzilishlari   yurakni urib ketishi   Qon-tomir Buzilishlari   arterial qon bosimini oshishi, qizib ketishlar   Respirator, torakal va mediastenal buzilishlar   yo‘tal, tomoqni quri-shi, nafas siqishi, burun bitishi, orofaringeal sohada og‘riq, rinoreya   Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar qorinda og‘riq, qabziyat, ich kelishiga qistovlar, diareya, meteorizm, qorinni dam bo‘lishi/kengayishi, ko‘ngil aynishi, qusish, rektal tenezmlar qorinning yuqori qismida og‘riq, assit, lablarni qurishi, dispepsiya, me‘da-ichak yo‘llari motorikasini buzilishi, ichni qattiq kelishi, ichni qon aralash kelishi, ichni shilliq aralash kelishi, ta‘m sezishni buzilishi   Gepato-billiar buzilishlar   aspartatamino-transferaza darajasini oshishi jigardan olingan funksional sinamalarning anomal qiymatlari Teri va teri osti to‘qimalar tomonidan buzilishlar   toshma, teri toshmalari va ekzantema, quyosh ta‘sirida eritema1 angionevrotik shish, dermatit, eksfoliativ dermatit, ekzema, eritema, qichishish, gemorragik toshma, eshakemi Tayanch-harakat appa–rati va birikti–ruvchi to‘qimalar tomonidan buzilishlar   belda og‘riq, mushak spazmlari, mushak kuchsizligi, mialgiya, bo‘yinda og‘riq,   Buyrak va siydik chi–qarish yo‘llari tomo–nidan buzilishlar   gematuriya, glyukozu-riya, pollakiuriya, poliuriya, proteinuriya   Reproduktiv tizim va ko‘krak bezi tomo–nidan buzilishlar   polimenoreya   Umumiy buzilishlar va yuborish joyida reaksiyalar isitma asteniya, et uvishi-shi, sovuq ter chiqishi, kuchli terlash, grippga o‘xshash simptomlar, periferik shish, og‘riq va diskomfort   Laborator tahlil ko‘rsatkichlarini o‘zgarishi     protrombin vaqti ko‘rsatkichining (XMN) anomal qiymati 1Tadqiqotchidan olingan xabarda «quyosh eritemasi» nojo‘ya ta‘siri haqida so‘z yuritilganligi sababli ushbu ta‘sirni keng ma‘noda yorug‘lik ta‘siriga sezuvchanlik reaksiyasi sifatida emas, balki aniq «quyosh eritemasi» samarasi sifatida qaralishi kerak.   Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Faol moddaga, rifamisin hosilalariga yoki preparatning har qanday yordamchi moddalariga yuqori sezuvchanlik. Ichak tutilishi. Yuqori harorat yoki ahlatda qon bo‘lishi bilan kechuvchi diareyada rifamisinni qabul qilish mumkin emas.       Dorilarning o‘zaro ta‘siri Tizimli bakterial infeksiyani davolash uchun rifaksimin guruhidagi boshqa antibakterial preparatlarni qabul qilgan bemorlar tomonidan rifaksiminni qabul qilish tajribasi yo‘q. Sog‘lom insonlardan farqli ravishda, jigar faoliyatini buzilishi bo‘lgan bemorlar tomonidan preparat qo‘llanilganida bunday bemorlarning yuqori tizimli ekspozisiyasi oqibatida rifaksiminni CYP3A4sitoxromi yordamida metabolizmga uchraydigandori vositalarining (masalan, varfarin, tutqanoqqa qarshi va antiritmik preparatlarning) farmakinetikasiga ta‘sir etishi mumkinligini inkor etish mumkin emas, bunda CYP3A4 sitoxromi rifaksimin tomonidan kuchsiz faollashishga uchraydi. Faollashtirilgan ko‘mir qo‘llanilganida rifaksiminnibunday vosita qo‘llanganidan keyin kamida 2 soat o‘tgach qo‘llash lozim.   Maxsus ko‘rsatmalar Agar infeksion diareyani davolashda (o‘tkir me‘da-ichak infeksiyasi va sayyohlar diareyasi holatida) diareya simptomlari kuchayib borsa yoki 48 soatdan ortiq davr mobaynida saqlanib qolsa, rifaksiminni qabul qilishni to‘xtatish va boshqa antibiotiklarni buyurish lozim. Preparatning mutloq past so‘riluvchanligiga qaramay (1% dan kam) rifaksiminning barcha boshqa hosilalari kabi mazkur preparat siydikni qizg‘ish rangga bo‘yashi mumkinligi haqida bemorlarni xabardor qilish lozim. Rifaksimin va R-glikoproteiningibitorlarini, masalan, siklosporinni birgalikda qo‘llash zarurati yuzaga kelganida ehtiyotkorlikni namoyon etish lozim. Ichak mikroflorasiga ta‘sir etishi oqibatida rifaksimin qabul qilinganidan keyin tarkibida estrogen saqlovchi oral kontraseptivlarning samaradorligi pasayishi mumkin. Biroq bunday o‘zaro ta‘sir haqida kam xabar berilgan. Agar, ayniqsa oral kontraseptivda estrogenning miqdori 50 mkg dan kam bo‘lsa, homila paydo bo‘lishiga qarshi qo‘shimcha ehtiyotkorlik choralari ko‘rilishi tavsiya etiladi. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi Homiladorlik Rifamisinni homiladorlik davrida qo‘llanishiga doir axborot mavjud emas yoki juda kam. Hayvonlarda o‘tkazilgan eksperimentlarda suyak paydo bo‘lishi jarayoniga va homilada skelet o‘zgarishlariga preparatning o‘tkinchi ta‘siri aniqlangan. Ushbu ma‘lumotlarning inson uchun klinik ahamiyati aniqlanmagan. Rifaksiminni ehtiyotkorlik nuqtai nazaridan, homiladorlik vaqtida qo‘llash tavsiya etilmaydi. Laktasiya Rifaksimin yoki uning metabolitlari ko‘krak suti bilan ajralib chiqishi noma‘lum. Emizilayotgan go‘dak uchun xavfni inkor etib bo‘lmaydi. Bola uchun emizishdan kutilayotgan foydani ona uchun va preparat bilan davolash berayotgan foydani taqqoslab, qaysi birini – emizishni yoki rifaksimin bilan davolashni to‘xtatish kerakligini tanlash zarur. Fertillik Hayvonlarda o‘tkazilgan eksperimentlar preparatning erkaklar yoki ayollarda fertillikka bevosita yoki bilvosita ta‘siri borligini ko‘rsatmaydi. Avtomobil va boshqa mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Nazorat qilinadigan klinik tadqiqotlar davomida bosh aylanishi va uyquchanlikni rivojlanishi qayd etilgan. Biroq rifaksiminni avtomobil va boshqa mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri juda ham e‘tiborga olinmaydigan darajada past hisoblanadi. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Sayyohlar diareyasidan aziyat chekayotgan bemorlar ishtirokidagi klinik sinovlarda preparatni kuniga 1800 mg gacha dozada qo‘llanilishi hech qanday jiddiy klinik holatlarni keltirib chiqarmagan. Hatto normal mikroflorali shaxslar/pasientlarda rifaksiminni kuniga 2400 mg gacha dozada 7 kun davomida qo‘llanilishi preparatning yuqori dozalarini qabul qilish bilan bog‘liq jiddiy klinik simptomlarni rivojlanishiga olib kelmagan. Tasodifan dozani oshirib yuborilgan taqdirda, simptomatik davolash va qo‘llab-quvvatlovchi parvarish tavsiya etiladi.   Chiqarilish shakli 200 mg li plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Plyonka qobiq bilan qoplangan 12 tabletka blisterda karton qutiga joylangan.   Saqlash sharoiti 30oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.   Yaroqlilik muddati 3 yil.   Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?