FUNGAZID OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Zamburuglarga qarshi vositalar
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Flukonazol
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
J02AC01
Инструкция FUNGAZID OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
Dori shakli
Полиэтилендан тайёрланган бураб очиладиган қопқоқчали флакон-томизгичда 5 мл.дан. Флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.
Dozirovkasi
Препарат фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Касалланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига кунига 4 марта 1-2 томчидан буюрилади. Даволаш давомийлиги 3 ҳафтадан ошмаслиги керак. Даволаш шифокор назорати остида ўтказилиши керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Гипогликемик воситалар – сульфонилмочевина ҳосилалари билан бирга қўлланганда- гипогликемия ривожланиши мумкин. Кумарин антикоагулянтлари билан бир вақтда қўлланганда протромбин вақти узайиши қайд этилади. Рифампицин билан бир вақтда қўлланганда флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври қисқариши қайд этилади. Фенитоин билан бир вақтда қўлланиши фенитоин концентрациясининг клиник аҳамиятли даражада ошиши билан бирга кечиши мумкин, бу эса унинг дозаси пасайтирилишини талаб қилади. Циклоспорин билан бир вақтда қўлланиши циклоспориннинг қондаги концентрацияси ошишига олиб келиши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
юқори сезувчанлик (шу жумладан, анамнезда бошқа азол замбуруғга қарши дори воситаларига); • терфенадин, астемизол ёки цизаприднинг бир вақтда қабул қилиниши мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин! Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Флакон очилгандан кейин 1 ой мобайнида ишлатилсин. Яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Микроб билан ифлосланишига йўл қўйилмаслиги учун томизғич учи бирор-бир юзага тегиб кетишининг олдини олиш керак. Препарат билан даволаниш даврида контакт линзаларини тақиб юриш тавсия этилмайди. Флакон очилгандан кейин препаратдан бир ой мобайнида фойдаланиш керак. Агар препарат билан даволашда 7-10 кун мобайнида соғайиш кузатилмаса, касаллик дори воситасига сезувчан бўлмаган микроорганизм томонидан қўзғатилганлигини тахмин қилиш мумкин. Бошқа офтальмологик эритмалар каби препарат қонга сўрилиши мумкин. Буйрак функциялари бузилган беморларга, иммунитети заиф ҳолатларда (чақалоқлик даврида, ОИТС ва ҳ.к.) эҳтиёткорлик билан тавсия этилиши керак. Гепатотоксиклик, тошмалар, буллез ўзгаришлар, кўп шаклли эритемалар аломатлари пайдо бўлганда даво бекор қилиниши керак. Бир вақтнинг ўзида Р-450 цитохром тизими билан метаболизмга учровчи бошқа препаратларни қабул қилаётган беморларда флуконазол қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аллергик реакцияларнинг ҳар қандай белгилари пайдо бўлганда препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Педиатрияда қўлланиши. Болаларда қўлланиш хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Препаратни қўллаш она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатлардагина мумкин. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Флукoназол томчи препарати юқори диққат-эътиборни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланаётган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Nojo'ya samaralari
Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда кўз ачишиши ва қизариши кузатилиши мумкин. Дори воситаси инстилляциясидан кейин кўриш тиниқлиги вақтинча йўқотилиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ, метеоризм. Бошқа аъзолар томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар, тошма, Стивенс-Джонсон синдроми, анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш, юз шиши, қичишиш, таъм ўзгариши.
Farmakokinetikasi
Фармакологик таъсири – замбуруғга қарши. Бир қатор P450 цитохромга боғлиқ ферментларни блоклайди ва замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стероллар синтезини юқори селектив сусайтиради. Флуконазол Candida spp., Cryptococcus neoformans, Microsporum spp., Trichophyton spp. туридаги замбуруғлар чақирган инфекцияларда, шунингдек Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis ва Histoplasma capsulatum қўзғатувчилари чақирган инфекцияларда самаралидир. Флуконазол кўз тўқималари бўйлаб яхши тарқалади. Бир марталик қўлланганда 15 дақиқадан кейин флуконазол Candida albicans ва Candida parapsilosis каби микроорганизмлар элиминацияси учун керакли концентрациядан юқори концентрацияга эришади, кўп карра юборилгандан кейин эса флуконазол концентрацияси Candida tropicalis чиқарилиши учун керакли концентрациядан юқори бўлади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмаган.