GAYNEKS FORTE suppozitorii 200mg N7

Обновлено: 21.07.2022

GAYNEKS FORTE suppozitorii 200mg N7
  • Категория:

    Ginekologik

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Metronidazol, Mikonazola nitrat

  • Производитель:

    Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

  • Количество в упаковке:

    7

  • Код ATX:

    G01AF20

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция GAYNEKS FORTE suppozitorii 200mg N7

  • Dori shakli

    7 вагинал суппозиторий ПВХ/полиэтилен стрипда, 1 стрипдан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.  

  • Qadoqda soni

    7

  • Dozirovkasi

    Шифокор кўрсатмасисиз ишлатилмасин.  Агар шифокор бошқача тавсия қилмаган бўлса; Битта суппозиторийни қиннинг юқори қисмига 7 кун давомида тунда ва эрталаб жойлаштириш керак.  Қайта даволанишда 14 кун давомида битта суппозиторийни эрталаб ва битта суппозиторийни тунда қўллаш тавсия этилади. 

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Метронидазол қўллангандан кейин бошқа воситалар ва препаратлар билан бир қаторда қўлланганида ноҳуш реакциялар пайдо бўлиши мумкин:  Алкоголь: Алкоголни ўзлаштиролмаслик (дисульфирамга ўхшаш реакциялар). Амиодарон: Кардиотоник хавфини оширади (QT ни узайиши, икки ёқлама тахикардия, юракни тўхташи). Астемизол ва терфенадин: Метронидазол ушбу препаратларнинг метаболизмини бостиради ва қон плазмасидаги уларнинг концентрациясини оширади.  Карбамазепин: Қонда карбамезапин концентрациясини ошади. Циметидин: Қонда метронидазол даражасини, шунингдек неврологик ножўя самараларни оширади.  Циклоспорин: Циклоспориннинг токсиклигини оширади. Дисульфирам: марказий нерв тизими ножўя самаралари (масалан, психотик реакциялар) Фторурацил: қонда фторурацилнинг даражаси ва токсиклигини оширади.  Литий: литийнинг токсиклигини оширади. Перорал қўлланиладиган антикоагулянтлар: антикоагулянт самарасини оширади (қон кетиш хавфини оширади). Фенитоин: қонда фенитоин даражасини оширади, қонда метронидазол даражаси камаяди.  Фенобарбитал: қонда метронидазолнинг даражасини камайтиради.  Метронидазол билан даволаш вақтида қондаги жигар ферментлари, глюзока (гексокиназа), теофиллин ва проикаинамид даражалари билан ўзаро таъсири аниқланган.  Миконазол нитратини сўрилиши туфайли бундай препаратлар билан бир вақтда ишлатилганда қуйидаги реакциялар кузатилган бўлиши мумкин: Аценокумарол, анизиндион, дикумарол, фениндион, фенпрокумон, варфарин: қон кетиш хавфини оширади. Астемизол, цисаприд ва терфенадин: миканозол ушбу тиббий препаратларнинг метаболизмини ингибиция қилади ва уларнинг қон плазмасидаги концентрациясини оширади. Карбамазепин: карбамазепин метаболизмини сусайтиради. Циклоспорин: циклоспориннинг токсиклик хавфи ошади (буйрак дисфункцияси, холестаз, парестезия). Фентанил: опиоидларнинг самарасини оширади ёки узайтиради (МНТ сусайиши, нафас етишмовчилиги), Глимепирид: гипогликемик таъсирини оширади.  Оксибутинин: қон плазмасида оксибутинин концентрацияси ва таъсири ошади (оғизни қуриши, қабзият, бош оғриғи). Оксикодон: қон плазмасида оксикодонни концентрациясини оширади ва организмдан чиқарилишини камайтиради.  Фенитоин ва фосфенитоин: фенитоиннинг токсиклик хавфи ошади (атаксия, гиперрефлексия, нистагм, тремор). Пимозид: кардиотоксиклик хавфини оширади (QT узайиши, икки ёқлама тахикардия, юракни тўхташи). Триметрексат: триметрексатнинг токсиклиги ошади (суяк кўмигининг фаолиятини сусайиши, буйрак ва жигар дисфункцияси ва меъда-ичакда яра ҳосил бўлиши). 

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Гайнекс® Фортени қуйидаги холатларда қўллаш мумкин эмас: • Препаратнинг фаол компоненти ва унинг ҳосилаларига юқори сезувчанлик, • Даволаш вақтида ёки даволашдан кейин 3 кун давомида алкоголь истеъмол қилиш, • Даволаш вақтида ёки 2 ҳафта давомида дисульфирамни қабул қилиш, • Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида, • Порфирия, тутқаноқ, жигар функциясини жиддий бузилишларида.  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлик муддати 2 йил. Яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Пациентлар, дисульфирам қўлланганда кузатиладиган реакцияларни бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш билан ва даволаш тўхтатилганидан кейин 3 кун давомида қабул қилиш керак эмаслигини инобатга олишлари керак. Юқори дозалар ва узоқ муддатли даволаш периферик невропатия ва конвульсияларга сабаб бўлиши мумкин. Фаол жинсий ҳаёт кечирмайдиган қиз болалар препаратни қўллашлари мумкин эмас. Суппозиторийларнинг асосий таркибий қисмлари резинали ёки латекс презерватив ёки диафрагмларни шикастлаши мумкин, шу сабабли уларни бир вақтда ишлатиш тавсия этилмайди. Даволаш даврида бошқа вагинал маҳсулотларни (масалан, тампон, спринцовка ёки спермицид) ишлатиш мумкин эмас. Trichomonas vaginalis трихомонадаси бўлган жинсий шериклари ҳам даволаш курсини бир вақтда ўтишлари керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Қуйида келтирилган ножўя самараларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги қуйида шартли белгилар ёрдамида аниқланади: Жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан ˂1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан ˂1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан ˂1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (˂1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).  Метронидазол интравагинал қўлланганда тизимли ножўя самаралар тезлиги жуда кам ҳолларда рўй беради, қон плазмасида жуда паст даражада кузатилади (перорал қўллаш билан солиштирилганда 2%-12%). Миконазол нитратини қўлланиши имидазол ҳосилалари, интравагинал қўлланиладиган (2-6%) барча замбруғларга қарши препаратлар каби вагинал таъсирланиш (ачишиш, қичишиш) ни чақириши мумкин. Даволашни давом эттирган сайин, ушбу симптомлар сезиларли даражада камаяди. Жиддий таъсирланишлар пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.  Қуйида тизимли ишлатилиши юзасидан нохуш самаралар келтирилган: • Қон ва лимфа тизимини бузилишлари: Номаълум: лейкопения • Иммун тизимини бузилишлари: Номаълум: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, аллергик реакциялар, оғир ҳолларда анафилаксия пайдо бўлиши мумкин. • Руҳий бузилишлар: Тез-тез эмас: депрессия Жуда кам ҳолларда: руҳий ўзгаришлар • Нерв тизимини бузилишлари Тез-тез: бош айланиши, бош оғриғи Номаълум: чарчоқ ва ҳолсизлик, атаксия, конвульсиялар (тиришишлар), метронидазол билан жадал ва/ёки узоқ муддат даволаш туфайли периферик невропатия. • Меъда-ичак бузилишлари: Номаълум: таъм сезишни бузилиши, металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, оғизни қуриши, диарея, иштаҳани йўқолиши, қоринда оғриқ ёки тиришишлар. • Умумий бузилишлар ва препарат юборилган жойидаги асоратлар: Жуда тез-тез: вагинал ажралмаларни чиқиши Тез-тез: вагинит, вульвовагинал таъсирланиш, чаноқ соҳасида дискомфорт Тез-тез эмас: чанқоқ ҳисси Кам ҳолларда: қинда ачишиш, қичишиш, таъсирланиш, тошма. Номаълум: маҳаллий таъсирланиш ёки ўта юқори сезувчанлик, контакт дерматит. Препарат интравагинал қўлланганда метронидазолнинг қондаги концентрациясини сезиларли даражада пастлиги туфайли, ушбу ножўя самаралар кам ҳолларда кузатилади. 

  • Farmakokinetikasi

    Гайнекс® Форте суппозиторий препаратининг таркибига микробларга қарши таъсирга эга миконазол нитрати ва антисептик ва антитрихомониал самараларга эга бўлган метронидазол киради. Миконазол нитрати замбуруғларга қарши самаралари бўлган имидазолнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, кенг таъсир доирасига эга ва патоген замбуруғлар, жумладан Candida Albicans га қарши курашишда айниқса самаралидир. Бундан ташқари, Миконазол нитрати граммусбат бактерияларга қарши курашишда самаралидир. Миконазол нитрати ўз самарасини цитоплазматик мембранадаги эргостеролни синтезига таъсир қилиши орқали амалга оширади. Миконазол нитрати Candida нинг ҳар хил турларини микотик ҳужайралар ўтказувчанлигини ўзгартиради ва in vitro шароитида глюкозани ишлатилишини ингибиция қилади. Метронидазол 5-нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, протозойларга қарши ва антибактериал агент ҳисобланади ва анаэроб бактериялар ва Trichomonas vaginalis, Gardnerella vaginalis ҳамда анаэроб стрептококкларни ўз ичига олган анаэроб бактериялар каби анаэроб бактериялар ва бир ҳужайрали соддалар томонидан чақирилган айрим инфекцияларга қарши самаралидир.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши: Миконазол нитрати: Миконазол нитратининг интравагинал сўрилиши жуда паст (дозанинг тахминан 1.4%) Миконазол нитрати суппозиторийлари интравагинал қўлланганидан кейин миконазол қон плазмасида аниқланмайди. Метронидазол: Интравагинал қўлланганда метронидазолнинг биокираолишлиги перорал қўлланганидагига нисбатан 20% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги метронидазолнинг барқарор ҳолатини даражаси, метронидазол суппозиторийларини ҳар куни интравагинал қўллангандан кейин 1.6-7.2 мкг/мл ни ташкил қилади. Тақсимланиши: Миконазол нитрати: Оқсиллар билан боғланиш даражаси 90%-93% ни ташкил қилади. Унинг орқа мия суюқлигидаги тақсимланиши жуда оз; лекин у бошқа тўқималарга яхши тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми 1400 л ни ташкил қилади. Метронидазол: Тананинг тўқима ва суюқликлари, жумладан сафро, суяк, кўкрак, сут, церебрал абсцесслар, орқа мия суюқлиги, жигар ва жигар абсцесслари, сўлак, уруғ суюқлиги ва вагинал секрецияларга кенг тарқалади, шунингдек қон плазмасидагига ўхшаш концентрацияларига эришилади. Йўлдош орқали ўтади ва тезда ҳомила қон айланиш тизимига тушади. Плазма оқсиллари билан камида 20% боғланган. Тақсимланиш ҳажми 0.25-0.85 л/кг ни ташкил қилади. Биотрансформацияси: Миконазол нитрати: Жигарда метаболизмга учрайди. Иккита нофаол метаболити аниқланган (2,4-дихлорфенил – 1 Н имидазолэтанол ва 2,4-дихлор бодом кислотаси).  Метронидазол: Жигарда фаол гидрокси-метаболитгача оксидланиб, метаболизмга учрайди. Метронидазолнинг асосий метаболитлари, гидрокси метаболитлари ва сирка кислотаси сийдик билан чиқарилади. Гидроксилли метаболити метронидазолнинг 30% биологик фаоллигига эга. Чиқарилиши: Миконазол нитрати: Ярим чиқарилиш даври 24 соатни ташкил қилади. Камида 1% сийдик билан чиқарилади. Тахминан 50% одатда ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Метронидазол: Ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Метронидазолнинг дозасини тахминан 6%-15% ахлат билан чиқарилади; 60%-80% ўзгармайди ва метаболитлари каби сийдик билан чиқарилади. Метронидазолнинг тахминан 20% ўзгармаган препарат сифатида сийдик билан чиқарилади.  

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Суппозиторийлар ҳаддан зиёд ишлатилганида метронидазолни қўллаш билан боғлиқ тизимли самаралар пайдо бўлиши мумкин, бироқ метронидазол қин ичига қўлланганда ҳаёт учун хавфли симптомлар пайдо бўлиши кутилмайди.  Симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш керак. Метронидазол учун бирон-бир махсус антидоти йўқ. Даволашни метронидазол препаратини 12 г дозада қабул қилаётган пациентларда ўтказиш керак. Метронидазолнинг дозасини ошириб юборилишинини симптомлари бўлиб, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, қичишиш, металл таъми, атаксия, бош айланиши, парестезия, конвульсия, лейкопения, сийдик рангини тўқланиши ҳисобланади; миконазол нитратининг дозасини ошириб юборилишини симптомлари оғиз ва томоқда оғриқ, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, диарея ҳисобланади.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?