GROPRINOSIN sirop 150ml 250mg/5ml

Обновлено: 21.07.2022

GROPRINOSIN sirop 150ml 250mg/5ml
  • Категория:

    Viruslarga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    Vengriya

  • Активное вещество:

    Inozin pranobeks

  • Производитель:

    Gedeon Richter PLC

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    J05AX05

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция GROPRINOSIN sirop 150ml 250mg/5ml

  • Dozirovkasi

      Фақат ичга қабул қилинади. Препаратнинг дозаси пациентнинг вазни ва касалликнинг оғирлигига боғлиқ ҳолда белгиланади. Суткалик дозани тенг қисмларга бўлиб, уларни кун давомида тенг вақт оралиқларида қабул қилиш лозим. Даволаш давомийлиги одатда 5-14 кунни ташкил қилади. Препаратни қабул қилишни касаллик симптомларининг яққоллиги йўқолгандан кейин яна 1-2 кун давомида давом эттириш лозим. 1 мл Гроприносин®-РИХТЕР сиропи 50 мг инозин пранобекс сақлайди. 1 ёшдан катта болаларда дозалаш тартиби Тавсия этилган суткалик доза одатда тана вазнига 50 мг/кг ни ташкил қилади, бу 1 мл Гроприносин®-РИХТЕР сиропи 1 кг тана вазнига эквивалент бўлиб суткада 3-4 қабулга бўлиб қўлланади. Дозани ҳисоблаш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланиш керак: Тана вазни Суткалик доза (тана вазнига 50 мг/кг ҳисобида) 10–14 кг 3  5 мл 15–20 кг 3  5 дан 7,5 мл гача 21–30 3  7,5 дан 10 мл гача 31–40 3  10 дан 15 мл гача 41–50 3  15 дан 17,5 мл гача Тўғри дозалаш учун илова қилинган ўлчов шкаласи бўлган шприцдан фойдаланиш лозим. Болаларда оддий герпес I ёки II тури вируслари чақирган тери ва шиллиқ қавати инфекциялари: Препарат тана вазнига 50 мг/кг ҳисобидаги суткалик дозада 3-4 қабулга бўлиб (симптомлар йўқ бўлгунига қадар) 10­14 кун давомида қабул қилинади. Юқори нафас йўлларининг қайталанувчи инфекцияларида иммунитети заифлашган пациентларда қўшимча даволашда: Бола учун суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг ҳисобида 3-4 қабулга бўлиниб 21 кунни (ёки худди шундай оралиқлар билан 7­10 кундан иборат 3 курсни) ташкил қилади. Иммун танқислиги ҳолатини тўғирлашда даволаш курси давомийлиги 3­9 ҳафтани ташкил қилиши мумкин. Нимўткир склерозланувчи панэнцефалитда: Суткалик доза тана вазнига 50­100 мг/кг ҳисобида 6 қабулга бўлиниб (ҳар 4 соатда) 8­10 кунни ташкил қилади; 8 кунлик танаффусдан кейин касалликни енгил кечишида қўшимча яна 1­3 курс, оғир кечишида эса 9 курсгача ўтказилади. 1 ёшдан кичик болаларда қўлланилмасин. Катталар, шу жумладан кекса ёшдаги пациентларда дозалаш тартиби Тавсия этилган суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг (тана вазнига суткада 1 мл/кг): одатда, 3 ёки 4 қисмга бўлинган жами 3 г (суткада 60 мл сироп) ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 4 г (суткада 80 мл сироп) ни ташкил қилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири Гроприносин®-РИХТЕР сироп препаратини ксантиноксидаза ингибиторлари (масалан, аллопуринол), сийдик кислотасини буйрак билан чиқарилишини кучайтирувчи препаратларни, диуретикларни қўшганда (масалан, гидрохлортиазид, хлорталидон, индапамид) ва ҳалқали диуретикларни (фуросемид, торасемид, этакрин кислотаси) бир вақтда қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Гроприносин®-РИХТЕР сироп препаратини иммунодепрессанталарни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин буюриш лозим. Бу дори воситасини иммунодепрессантлар билан бир вақтда фармакокинетик ўзаро таъсири бўлиши мумкинлиги сабабли, бир вақтда қўллаш мумкин эмас, бу кутилаётган самарадорликка таъсир этиши мумкин. Зидовудин (азидотимидин) билан бир вақтда қўллаш нуклеотидларни зидовудин билан турли механизмлар орқали ҳосил бўлишини кучайтиради, бу зидовудинни зардобдаги биокираолишлигини ва моноцитларда ҳужайра ичидаги фосфорланишни кучайишига олиб келади. Бу зидовудинни самарасини ошишига олиб келади.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига ўта юқори сезувчанлик; Подагра хуружлари; Сийдик тош касаллиги; III даражали оғир буйрак етишмовчилиги; Қон зардобида сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши; 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Ксантиноксидаза ингибиторлари (масалан, аллопуринол), сийдик кислотасини буйрак билан чиқарилишини кучайтирувчи препаратларни, шу жумладан тиазид диуретикларни (масалан, гидрохлортиазид, хлорталидон, индапамид) ва ҳалқали диуретикларни (фуросемид, торасемид, этакрин кислотаси) бир вақтда қабул қилаётганда, анамнезда подагра ёки буйрак функциясининг бузилиши бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Препаратни 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Совитилмасин ва музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

  • Maxsus shartlar

    Гроприносин®-РИХТЕР сироп препарати одатда сийдик кислотасининг концентрациясини қон зардобида ҳам, сийдикда ҳам, айниқса эркакларда ва иккала жинсдаги кекса шахсларда меъёрий қиймат чегарасида (меъёрнинг юқори чегараси 8 мг/дл ҳисобланади, бу 420 мкмоль/лга мос келади) транзитор ошишини чақириши мумкин. Сийдик кислотасини концентрациясини ошиши ушбу препаратни ташкил қилувчи инозинни сийдик кислотасига катаболизми билан боғлиқ бўлиб, у одам организмида юз беради. Лекин бу ферментлар ёки буйраклар функциясининг дори таъсири остида глобал бузилиши билан боғлиқ эмас. Шундай қилиб, анамнезида подаграли, гиперурикемияли, сийдик-тош касаллиги ва буйрак фаолиятини бузилишлари, шу жумладан анамнезида бўлган пациентларда Гроприносин®-РИХТЕР сироп препаратини фақат эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин. Бу пациентларни даволаш вақтида сийдик кислотасининг концентрациясини синчков назорат қилиш лозим. Давомли даволаш олаётган пациентларда буйракда тош шаклланиши ҳавфи мавжуд. Узоқ даволаш (3 ой ёки ортиқ) вақтида ҳар бир пациентнинг қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасини концентрациясини, жигар функциясини, умумий қон таҳлилини ва буйрак функциясини мунтазам назорат қилиш лозим. Айрим пациентларда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари (эшакеми, ангионевротик шиш, анафилаксия, анафилактик шок) ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда Гроприносин®-РИХТЕР сироп препарати билан даволашни тўхтатиш керак. Гроприносин®-РИХТЕР сироп препарати метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат сақлайди, улар аллергик реакцияларни (шу жумладан секинлашган тури) чақириши мумкин. 1 мл Гроприносин®-РИХТЕР сироп препаратида 650 мг сахароза сақланади. Буни қандли диабети бўлган пациентларга буюришда ҳисобга олиш лозим. Фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши ёки сахароза-изомалтоза етишмовчилиги кўринишидаги кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган пациентлар Гроприносин®-РИХТЕР сироп препаратини қабул қилмасликлари керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Препарат қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган хар доим кузатиладиган ягона ножўя таъсир, қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши (одатда нормал кўрсаткич оралиғида қолади) ҳисобланади. Сийдик кислотасининг концентрацияси препарат бекор қилинганидан кейин бир неча кун ўтгач нормаллашади. Ножўя реакцияси (НР) MedDRA таснифига мувофиқ тизим-аъзо синфи ва юзага келиш тезлиги бўйича ифодаланади: Жуда тез-тез: ≥ 1/10 Тез-тез: ≥ 1/100 дан 1/10 гача Тез-тез эмас: ≥ 1/1000 дан 1/100 гача Тез-тезлиги номаълум: ривожланиш тезлигини баҳолаш учун маълумотлар етарли эмас. Ҳар бир гуруҳдаги НР жиддийлигини пасайиши тартибида келтирилган: Клиник тадқиқотларда препаратни 3 ва ундан ортиқ ой давомида қўллаганда аниқланган ножўя реакциялар: Психикани бузилиши Тез-тез эмас: асабийлашиш Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши; Тез-тез эмас: уйқучанлик ёки уйқусизлик. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез: қусиш билан ёки у сиз бўлган кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ. Тез-тез эмас: диарея, қабзият. Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар Тез-тез: қичишиш, тошма. Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: полиурия (сийдик ҳажмини ошиши). Суяк-мушак тизими ва бириктирув тўқималар томонидан бузилишлар Тез-тез: артралгия. Умумий ва юбориш жойидаги бузилишлар Тез-тез: толиқиш, лоҳаслик. Лаборатор ва инструментал маълумотлар Тез-тез: қонда трансаминазалар ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, қонда мочевина миқдорини ошиши. Пострегистрацион даврда аниқланган ножўя реакциялар: Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум : эпигастрал соҳада оғриқ. Иммун тизими томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, ўта юқори сезувчанлик реакцияси, эшакеми, анафилактик реакциялар, анафилактик шок. Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: бош айланиши. Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум : эритема. Тахмин қилинган ножўя реакциялар ҳақида хабарлар Ривожланиши пострегистрацион даврда аниқланган ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш муҳим. Бу фойда/ҳавф нисбатини мониторингини давом эттириш имконини беради. Тиббий ходимлардан миллий ҳисобот тизимини қўллаган ҳолда ҳар қандай тахмин қилинган ножўя реакциялар ҳақида хабар беришлари сўралади.

  • Farmakokinetikasi

    Фаол модда инозин пранобекс (1:3 моляр нисбатдаги инозин ва 4­ацетамидобензин кислотаси тузи билан N,N-диметиламино­2­пропанол молекуляр мажмуа) бевосита вирусларга қарши ва иммуномодулятор таъсирга эга. Бевосита вирусга қарши тасири вирус билан зарарланган ҳужайралар рибосомалари билан боғланишга асосланади, бу вирусли и­РНК (транскрипция ва трансляцияни бузилиши) синтезини секинлаштиради ва РНК­ ҳамда ДНК­геномли вирусларнинг репликациясини бостирилишига олиб келади; билвосита таъсири интерферон пайдо бўлишининг кучли индукцияси билан изоҳланади. Иммуномодулловчи самараси Т-лимфоцитларга таьсири (цитокинлар синтезининг фаоллашуви) ва макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини ошиши билан боғлиқ. Препарат таъсирида пре­Т-лимфоцитлар дифференциация қилиниши кучаяди, митогенлар билан индукция қилинган Т­ ва В-лимфоцитлар пролиферацияси рағбатлантирилади, Т-лимфоцитларнинг функционал фаоллиги, шу жумладан уларнинг лимфокинлар ишлаб чиқаришга бўлган қобилияти ошади, Т–хелперлар ва Т–супрессор субпопуляцияси орасидаги нисбати нормаллашади (иммунбошқариш индекси CD4/CD8 тикланади). Инозин пранобекс интерлейкин­2 махсулотини лимфоцитлар билан кучайтиради ва лимфоид ҳужайраларда ушбу интерлейкин учун рецепторлар экспрессиясига ёрдам беради; ҳатто соғлом одамларда табиий киллерларнинг (NK-ҳужайралар) фаоллигини ҳам рағбатлантиради; макрофагларнинг фагоцитозга, антигеннинг процессинги ва презентациясига фаоллигини рағбатлантиради, бу даволанишнинг биринчи кунларидан организмда антитело ишлаб чиқарувчи ҳужайраларнинг ошишига ёрдам беради. Шунингдек, интерлейкин­1 синтезини, микробицидликни, мембранали рецептоларнинг экспрессияни, ҳамда лимфокинларни ва хемотаксик омилларига реакция қилиш қобилиятини рағбатлантиради. Герпетик инфекцияда специфик герпесга қарши антителоларнинг пайдо бўлиши аҳамиятли даражада тезлашади, касаллик қайталанишининг тезлиги ва клиник кўринишлари камаяди.

  • Farmakodinamikasi

    Инозин пранобекснинг ҳар бир компоненти хусусий фармакологик хусусиятларга эга. Сўрилиши. Ичга қабул қилингандан кейин препарат одамнинг меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ (≥ 90% ) сўрилади ва қонга ўтади. Метаболизми. 1 г инозин пранобексни ичга қабул қилингандан кейин плазмада 3,7 мкг/мл (2 соатдан сўнг) DIP (N, N-диметиламино-2-пропанол) ва 9,4 мкг/мл (1 соатдан сўнг) PAcBA (п-ацетаминобензой кислотаси) аниқланган. Сийдик кислотаси концентрациясини ошиши (препаратда инозин сақланишини ҳисобга олган ҳолда) бир текис бўлмай, препаратни ичга қабул қилингандан кейин 1-3 соат давомида ± 10% га ўзгарган. Одам организмида асосий метаболитлари DIP учун N-оксид ва PAcBA учун о-ацилглюкуронид ҳисобланади. Чиқарилиши Ҳар кунги 4 г дозани қабул қилинганда PAcBA ва унинг метаболитларини сийдик билан суткалик экскрецияси тахминан қабул қилинган дозанинг 85% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври DIP учун 3,5 соатни ва PAcBA учун 50 минутни ташкил қилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Гроприносин®-РИХТЕР сироп препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари хақида хабар қилинмаган. Ҳайвонларда ўтказилган токсиклик бўйича тадқиқотлар натижасини эътиборга олиб, зардобда сийдик кислотаси концентрациясини сезиларли даражада ошишидан ташқари, жиддий ножўя самаралар кузатилиши эҳтимоли кам. Дозани ошириб юборилганда даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

  • Umumiy ma'lumot

    GROPRINOSIN sirop 150ml 250mg/5ml qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA GROPRINOSIN® GROPRINOSIN®   Preparatning savdo nomi: GROPRINOSIN® (GROPRINOSIN®) Guruhlash nomi: inozin pranobeks Dori shakli: sirop Tarkibi: Har 5 ml sirop saqlaydi: Ta‘sir etuvchi  modda: inozin pranobeks 250,0 mg. Yordamchi moddalar: metilparagidroksibenzoat Ye218, propilparagidroksibenzoat Ye216, natriy saxarinati, saxaroza, gliserol Ye422, etanol 96 %, malina hushbo‘yi L-144739 (komponentlari: qand, propilenglikol, etanol, hushbo‘y), tozalangan suv. Ta‘rifi: malina ta‘mli va hidli tiniq suyuqlik. Farmakoterapevtik guruhi: bevosita ta‘sirga ega viruslarga qarshi vositalar. ATX kodi: J05AX05 Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Inozin pranobeks immunomodulyator va bevosita viruslarga qarshi xususiyatlarga ega purinning sintetik hosilasidir. Inozin pranobeks – inozin va 4-asetamidbenzoy kislotasining tuzini N,N–dimetilamino-2-propanol bilan 1:3 molyar nisbatda saqlagan kompleksidir. Kompleksning samaradorligi inozinni bo‘lishi bilan belgilanadi, ikkinchi komponent uni limfositlarga kiraolishini oshiradi. Klinik tadqiqotlarda inozin pranobeks hujayralar bilan bilvosita yetarli bo‘lmagan yoki buzilgan immun javobni ThI javobini faolashuvi hisobiga me‘yorlashtiradi, u T-limfositlarni yetilishini tezlashtiradi, shuningdek ularni differensiyasini va mitogen va antigenlar bilan faollashtirilgan hujayralarda induksiyalangan limfoproliferativ javobni potensiyalanishini ko‘rsatilgan. Xuddi shunday tarzda, preparatni sitotoksik T-limfositlarni va NK- hujayralarini faolligiga, T8–supressor va T4–xelperlarning hujayra faoliyatiga rag‘batlantiruvchi ta‘sir ko‘rsatishi, shuningdek Ig va komplementni yuza reseptorlari sonini oshirishi ko‘rsatilgan. Inozin pranobeks IL-1, IL-2 sitokinlarni ishlab chiqarilishini va in vitro sharoitida IL-4 ni reseptorlarini ekspressiyasini oshiradi. Preparat endogen IFN- γ sekresiyasini ahamiyatli darajada oshiradi va in vivo sharoitida yallig‘lanishga qarshi IL-4 va IL-10 sitokinlarni ishlab chiqarilishini kamaytiradi. Shuningdek u neytrofillar, monositlar va makrofaglarning xemotaksisini potensiyalashi ko‘rsatilgan. In vivo sharoitida inozin pranobeks RNK virusi va ayrim viruslarning replikasiyasida ishtirok etuvchi digidropteroatsintetaza fermentining sintezini  bir vaqtda bostirib, limfositlarning mRNK translyasiyasiga va oqsillarni sinteziga nisbatan pasaygan ta‘sir xususiyatini, oshiradi. Inozin pranobeks in vivo sharoitida oddiy gerpes (Herpes simplex) virusiga, sitomegalovirusga va qizamiq virusiga, odam T-hujayra limfomasi III turi virusiga, polioviruslarga, A va V grippi virusiga, YeSNO-virusiga (odam enterositopatogen virusi), ensefalomiokardit va ot ensefalitiga nisbatan virusga qarshi faollik namoyon qiladi. Farmakokinetikasi Ichga qabul qilingandan keyin preparat tez va deyarli to‘liq (≥ 90 % ) so‘riladi va yaxshi biokiraolishlikka ega. 1500 mg dozada ichga qabul qilingandan keyin inozin pranobeksning maksimal konsentrasiyasiga (Cmax) 1 soatdan keyin erishiladi va 600 mkg/ml ni tashkil qiladi. Qabul qilingandan 2 soatdan keyin qonda aniqlanmaydi. Inozin pranobeks inozin va r-asetamidobenzoy kislotasining N,N–dimetilamino-2-propanolli tuzidan tashkil topgan. Inozin pranobeksning har bir komponenti metabolizmga tez uchraydi. Metabolitlarning deyarli 100 % qabul qilingan vaqtdan 8 dan 24 soatgacha bo‘lgan intervalda siydikda aniqlanadi. Inozin purin nukleotidlari uchun tipik bo‘lgan sikl bo‘yicha siydik kislotasini hosil qilib, metabolizmga uchraydi, qon zardobidagi uning konsentrasiyasi oshishi mumin. Buning natijasida siydik yo‘llarida siydik kislotasi kristallari hosil bo‘lishi mumkin. Siydik kislotasini oshishi bir tekis bo‘lmay, preparatni ichga qabul qilingandan keyin 1-3 soat davomida ± 10 %ga o‘zgarishi mumkin. R-asetamidobenzoy kislotasining metabolizmi natijasida o-asilglyukuronid hosil bo‘ladi, N,N -dimetilamino-2- propanol metabolizmga uchraydi va N–oksidi hosil bo‘ladi. r-asetamidobenzoy kislotasining “konsentrasiya- vaqt” egri chiziq ostidagi maydoni (AUC) ≥ 88 %, N,N -dimetilamino-2-propanolniki esa, ≥ 77 % ni tashkil qiladi. Organizmda preparatni to‘planib qolishi aniqlanmaydi. Inozin va uning metabolitlari buyraklar orqali chiqariladi. Har kungi 4 g dozani qabul qilinganda. teng muvozanatli konsentrasiyaga erishilganda r-asetamidbenzoy kislotasini va uning metabolitlarini siydik bilan sutkalik ekskresiyasi taxminan qabul qilingan dozaning 85% tashkil qiladi; yarim chiqarilish davri (T1/2) – 50 minut. N,N -dimetilamino-2- propanolning T1/2  3- 5 soat. Inozin pranobeksni va uning metabolitlarini organizmdan  to‘liq eliminsiyasi 48 soat davomida yuz beradi. Qo‘llanilishi GROPRINOSIN® siropi, 250 mg/5 ml,1 yoshdan oshgan bemorlarga quyidagi ko‘rsatmalar bo‘yicha qo‘llanadi: Herpes simplex I va II turi, shuningdek Varicella zoster virusi (suvchechak va o‘rab oluvchi temiratki virusi chaqirgan), teri va shilliq qavatlar infeksiyalari; virus etiologiyali boshqa infeksiyalar (nimo‘tkir sklerozlanuvchi ensefalit); immunitetida buzilishi bo‘lgan pasientlarda qo‘shimcha davolash sifatida; Tabletkani xavfsiz yutish mumkin bo‘lgan pasientlarga GROPRINOSIN® tabletkasini buyurish maqsadga muvofiq.   Qo‘llash usuli va dozalari Qo‘llash usuli Faqat ichga qabul uchun buyuriladi. Preparatning dozasi pasientning vazni va kasallikning og‘irligiga bog‘liq. Sutkalik dozani bir necha qismlarga bo‘lib, ularni kun davomida teng vaqt oraliqlarida qabul qilish lozim. Dozalari Doza pasientning vazni va kasallikni og‘irligiga bog‘liq. Umumiy sutkalik dozani bir nechta teng qismlarga bo‘lish kerak, ularni kun davomida qabul qilish lozim. Davolanish davomiyligi odatda 5-14 kunni tashkil qiladi. Preparatni qabul qilishni kasallik simptomlari yo‘qolgandan keyin 1-2 kun davomida davom ettirish lozim. To‘liq dozalash uchun berilgan o‘lchov stakanchasini ishlatish lozim. Kattalar va keksa odamlar Tavsiya qilinadigan sutkalik doza tana vazniga 50 mg/kg (tana vazniga 1 mg/kg) ni tashkil qiladi, odatda – sutkada 3 g (ya‘ni kuniga 60 ml sirop); preparatning maksimal sutkalik dozasi 4 g ni tashkil qiladi, 3-4 marta qabul qilinadi (odatda 20 ml dan kuniga 3-4 marta, ya‘ni kuniga 3-4 marta 20 ml hajmdagi 1 o‘lchov stakanchadan). 1 ml Groprinosin® siropi 50 mg inozin pranobeksni saqlaydi. Maksimal sutkalik doza 4 gni tashkil qiladi. Bolalar Tavsiya qilinadigan sutkalik doza tana vazniga 50 mg/kg ni tashkil qiladi, odatda – tana vazniga 1 ml/kg ni 3-4 teng qismlarga bo‘lib qabul qilinadi, ularni kun davomida (10 ml ni 10 kg tana vazniga, 20 kg gacha, keyinchalik kattalar uchun dozalarda qo‘llanadi) yoki quyidagi jadvalga muvofiq qabul qilinadi: Tana vazni Doza 9 – 14 kg 3-4 x 5 ml 14 – 21 kg 3-4 x 7,5 ml 21 kg dan ortiq kattalarning dozasi To‘g‘ri dozalash uchun berilgan o‘lchov stakanchasini ishlatish lozim. Davolash davomiyligi O‘tkir infeksiyalar: qisqa muddatli infeksiyalarda davolash davomiyligi odatda 5-14 kunni tashkil qiladi. Davolashni simptomlar yo‘qolganidan keyin 1-2 sutka davomida yoki shifokorning qaroriga ko‘ra davom ettirish lozim. Surunkali qaytalanuvchi infeksiyalar: davolashni boshlanishi o‘tkir infeksiyalardagi kabi olib boriladi. Samarani bir maromda ushlab turuvchi davolashda doza sutkada 500-1000 mg gacha pasayishi mumkin. Qaytalanishlarning birinchi simptomlarida pasient o‘tkir infeksiyalarda tavsiya qilingan dozalarni qabul qilishga darhol qaytish va simptomlar yo‘qolganidan keyin 1-2 kun davomida davom etirish kerak. Shifokor tomonidan pasientning klinik holatini baholashi asosida bu muolajani bir necha marta qaytarish mumkin. Gerpetik infeksiyalar: davolashni kasallik simptomlari yo‘qolguniga qadar 5-10 kun davomida va simptomsiz davrda – 500 mg dan sutkada 2 marta (kuniga 2 * 10 ml dan) qaytalanishlar sonini kamaytirish uchun 30 kun davomida davom ettiriladi. Nimo‘tkir sklerozlanuvchi ensefalit: kasallikning o‘tkir bosqichida preparatning dozasi tana vazniga 2ml/kg gacha (sutkada 100 mg/kg, maksimal sutkada 4 g) oshirilishi mumkin, doimiy davolashda pasientning holatini muntazam baholash lozim. Nojo‘ya samaralar Nojo‘ya samaralarni tez-tezligini tasniflash uchun quyidagi terminologiya (MedDRAga muvofiq) ishlatiladi: juda tez-tez (≥ 1/10),  tez-tez (≥ 1/100 dan <1/10 gacha), tez-tez emas (≥ 1/1000 dan <1/100 gacha), kam (≥ 1/10000 dan <1/1000 gacha), juda kam (<1/10000), tez-tezligi noma‘lum (mavjud bo‘lgan ma‘lumotlarga ko‘ra tez-tezligini aniqlash mumkin emas). Tez-tez (≥ 1/100 dan <1/10 gacha) Nerv tizimi tomonidan buzilishlar: bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi. Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar: qusish bilan yoki u siz bo‘lgan ko‘ngil aynishi, qorinning yuqori bo‘limlarida og‘riq. Teri va teri osti kletchatkasi tomonidan buzilishlar: qichishish. Suyak-mushak tizimi va biriktiruvchi to‘qimalari tomonidan buzilishlar: artralgiya, podagrani zo‘rayishi. Laboratoriya va instrumental tekshirish natijalariga ta‘siri: qon zardobida transaminazalar va ishqoriy fosfataza faolligini oshishi, qonda mochevinaning konsentrasiyasini oshishi. Yuborish joyida tizimli buzilishlar va asoratlar: asteniya. Tez-tez emas (≥ 1/1000 dan <1/100 gacha) Nerv tizimi tomonidan buzilishlar: uyquchanlik yoki uyqusizlik. Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar: diareya, qabziyat. Buyrak va siydik-chiqarish yo‘llari tomonidan buzilishlar: poliuriya (siydik hajmini oshishi).   Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Ta‘sir etuvchi moddaga yoki yordamchi moddlarni birontasiga o‘ta yuqori sezuvchanlik. Podagra xurujlari. Qon zardobida siydik kislotasining konsentrasiyasini oshishi. Siydik-tosh kasalligi. Aritmiyalar. Surunkali buyrak yetishmovchiligi. 1 yoshgacha bo‘lgan bolalarda. Dozani oshirib yuborilishi Inozin pranobeksning dozasini oshirib yuborish hollari qayd qilinmagan.   Homiladorlikda va emizish davrida qo‘llanilishi Homilani rivojlanishi va fertillikka ta‘siri bilan bog‘liq nazoratli klinik tekshirishlar o‘tkazilmagan. GROPRINOSIN® siropini homiladorlik vaqtida va emizish davrida qo‘llash tavsiya qilinmaydi, chunki qo‘llash xavfsizligi tekshirilmagan.   Transport vositalarni boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri GROPRINOSIN® siropi avtomobilni va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘sir ko‘rsatmaydi yoki deyarli ta‘sir ko‘rsatmaydi.   Boshqa dori vositalari bilan o‘zaro ta‘siri GROPRINOSIN® siropini ksantinoksidaza ingibitorlari (masalan, allopurinol), siydik kislotasini siydik bilan chiqarilishini kuchaytiruvchi preparatlarni, diuretiklarni qo‘shganda (masalan, gidroxlortiazid, xlortalidon, indapamid) va halqali diuretiklarni (furosemid, torasemid, etakrin kislotasi) bir vaqtda olayotgan pasientlarda ehtiyotkorlik bilan qo‘llash lozim. GROPRINOSIN® siropini immunodepressantalarni qabul qilish to‘xtatilganidan keyin buyurish lozim. Bu dori vositasini immunodepressantlar bilan bir vaqtda farmakokinetik o‘zaro ta‘siri bo‘lishi mumkinligi sababli, bir vaqtda qo‘llash mumkin emas. Immunodepressantlar bilan birga qo‘llash inozin pranobeksning samaradorligini pasayishiga olib kelishi mumkin. Zidovudin (azidotimidin) bilan bir vaqtda  qo‘llash nukleotidlarni zidovudin bilan turli mexanizmlar orqali hosil bo‘lishini kuchaytiradi. Bu monositlarda hujayra ichidagi fosforlanishni kuchayishiga olib keladi. Bu GROPRINOSIN® siropini ta‘siri ostida zidovudinni samarasini oshishiga olib keladi. Qo‘llashdagi ehtiyotkorlik choralari GROPRINOSIN® siropi odatda siydik kislotasining konsentrasiyasini qon zardobida ham, siydikda ham, ayniqsa erkaklarda va ikkala jinsdagi keksa shaxslarda me‘yoriy qiymat chegarasida (8 mg/dl gacha, bu 420 mkmol/lga mos keladi) tranzitor oshishini chaqirishi mumkin. Siydik kislotasini konsentrasiyasini oshishi ushbu preparatni tashkil qiluvchi inozinni siydik kislotasiga katabolizmi bilan bog‘liq bo‘lib, u odam organizmida yuz beradi. Lekin bu fermentlar yoki buyraklar faoliyatining dori ta‘siri ostida global buzilishi bilan bog‘liq emas. Shunday qilib, podagrali, giperurikemiyali, siydik-tosh kasalligi va buyrak faoliyatini buzilishlari, shu jumladan anamnezida bo‘lgan pasientlarda GROPRINOSIN® ni faqat ehtiyotkorlik bilan qo‘llash mumkin. Bu pasientlarni davolash vaqtida siydik kislotasining konsentrasiyasini sinchkov nazorat qilish lozim. Uzoq davolash vaqtida har bir pasientning qon zardobida va siydikda siydik kislotasini konsentrasiyasini, jigar faoliyatini, umumiy qon tahlilini va buyrak faoliyatini muntazam nazorat qilish lozim. GROPRINOSIN® siropi metiparagidroksibenzoat va propilparagidroksibenzoat saqlaydi, ular allergik reaksiyalarni (shu jumladan sekinlashgan turi) chaqirishi mumkin. GROPRINOSIN® siropi saxaroza saqlaydi. Fruktozani o‘zlashtiraolmaslik, glyukoza-galaktoza so‘rilishini buzilishi yoki saxaroza-izomaltoza yetishmovchiligi ko‘rinishidagi kam uchraydigan nasliy buzilishlari bo‘lgan pasientlar GROPRINOSIN® siropini qabul qilmasliklari kerak. 1 ml GROPRINOSIN® siropida 650 mg saxaroza saqlanadi. Buni qandli diabeti bo‘lgan pasientlarga buyurishda hisobga olish lozim. GROPRINOSIN® siropi 2,5 hajm foiz etil spirtini (20 mg 96 % hajm/foiz etanol 1 ml siropda) saqlaydi, ya‘ni katta pasientlarni maksimal sutkalik dozasida (80 ml siropda) 1600 mg gacha etanol bo‘lib, bu maksimal sutkalik dozada 40 ml pivoga, 17 ml atrofidagi vinoga ekvivalent. Buni homilador yoki emizikli ayollarga, bolalarga, shuningdek yuqori xavf guruhidagi, masalan jigar kasalligi yoki tutqanog‘i bo‘lgan pasientlarga buyurilganda e‘tiborga olish kerak.   O‘rami 125 ml hajmdagi, bolalarni ochishidan himoyalangan RR 28 polipropilen qalpoqchali,          2,5 ml dan 20 ml gacha belgili o‘lchov stakanchasi bo‘lgan to‘q shisha flakon. Har bir karton quti bir flakon va preparatni qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasini saqlaydi. Saqlash sharoiti Preparatni +15°S dan +25°S gacha bo‘lgan haroratda saqlansin. Preparatni bolalar olaolmaydigan joyda saqlansin.   Yaroqlilik muddati 2 yil. Flakon birinchi ochilganidan keyin preparatni yaroqlilik muddati 24 kunni tashkil qiladi. O‘ramda ko‘rsatilgan yaroqlik muddati o‘tganidan so‘ng qo‘llanilmasin.   Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?