RESPONGIL tabletkalari 4mg N20

Обновлено: 21.07.2022

RESPONGIL tabletkalari 4mg N20
  • Категория:

    Uyqu va tinchlantiruvchi vositalar

  • Страна производитель:

    Makedoniya

  • Активное вещество:

    Risperidon

  • Производитель:

    РЕПЛЕК ФАРМ Лтд.

  • Количество в упаковке:

    20

  • Код ATX:

    N05AX08

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция RESPONGIL tabletkalari 4mg N20

  • Dori shakli

    Респонгил 2 мг ёки 4 мг: 10 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

  • Qadoqda soni

    20

  • Dozirovkasi

    Ичга қўлланилади. Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга суткада 1 ёки 2 марта буюрилади. Шизофренияда. Бошланғич доза суткада 2 мг ни ташкил қилади. 2-кунда – суткада 4 мг гача қабул қилинади. Шу вақтдан бошлаб зарурати бўлганида дозанинг олдинги даражаси сақлаб туриш ёки индивидуал равишда суткада 4-6 мг диапазонда мувофиқлаштириш мумкин. Препаратнинг суткада 10 мг дан юқори дозаси кичик дозаси билан солиштирилганда янада юқори самарадорликни кўрсатмаган ҳамда экстрапирамид симптомларни юзага чиқишини чақириши мумкин. Максимал суткалик доза 16 мг ни ташкил этади. Деменцияси бўлган пациентларда хулқ-атворни бузилишлари: Оптимал дозаси – кунига 1 мг дан 1 марта. Манияларда биполяр бузилишлар: бошланғич дозаси – суткада 2 мг 1 қабулда. Дозани ошириш (суткада 2 мг га) – кунорага нисбатан тез-тез эмас. Оптимал дозаси – суткада 2-6 мг. Ақлий ривожланиши тўхтаган ёки клиник манзарасида деструктив тенденция доминирланган пациентларда хулқ-атворни бузилишлари. Тана вазни 50 кг ва ундан ортиқ бўлган пациентлар. Оптимал доза – суткада 1 мг. Кекса ёшдаги пациентлар ва буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда бошланғич дозасини 2 мартга камайтириш каби кейинги дозаларини ошириш тавсия этилади (зарурати бўлганида адекват дори шакли ишлатиш керак). 

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Рисперидон леводопа ва дофамин агонистларининг самарадорлигини камайтиради. Фенотиазинлар, трициклик антидепрессантлар ва бета-адреноблокаторлар рисперидоннинг плазмадаги концентрациясини оширади (фаол антипсихотик фракциясининг концентрациясига таъсир қилмайди). Карбамазепин[L1]  ва бошқа микросомал ферментларнинг индукторлари бир вақтда қабул қилинганда рисперидоннинг плазмадаги фаол антипсихотик фракциясининг концентрациясини пасайиши кузатилади. Клозапин рисперидоннинг клиренсини камайтиради. Рисперидонни этанол, марказий нерв тизимини (МНТ) сусайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда МНТ функциясини аддитив сусайишига олиб келади. Гипотензив дори воситалари рисперидонни қўллаш фонида АБ ни яққол пасайишини кучайтиради. Флуоксетин рисперидоннинг плазмадаги концентрациясини (камроқ даражада – унинг фаол антипсихотик фракциясини) ошириши мумкин.  [L1]Предложение следует начать с абзаца

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    —     Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; —     Лактация даври; —     Болалик ёши (15 ёшгача) –самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Бош мия ўсмаси, ичак тутилиши, дори воситаларини дозаси ошириб юборилиши, Рейе синдроми (рисперидоннинг қусишга қарши самараси ушбу ҳолатларнинг симптомларини ниқоблаши мумкин), юрак-қон томир тизими касалликлари (сурункали юрак етишмовчилиги, атриовентрикуляр блокада, миокард инфаркти), сувсизланиш, бош мия қон айланишини бузилиши, гиповолемия, Паркинсон касаллиги, тиришишлар (шу жумладан анамнезида), дори воситаларини суиистеъмол қилиш, дорига қарамлик, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги, оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, “пируэт” туридаги тахикардияни ривожланишига мойиллик ҳолатлари (брадикардия, электролит мувозанатини бузилиши, QT интервал узайтирувчи дори воситаларини ёндош қабул қилиш), ҳомиладорликда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Шизофренияда Респонгил билан даволанишни бошида олдинги даволашни, агар бу клиник тасдиғини топган бўлса, аста-секин бекор қилиш тавсия этилади. Агар пациентлар антипсихотик дори воситаларнинг даволашни депо-шаклли билан ўтказилса, у ҳолда кейинги режалаштирилган инъекция билан бирга қабулни бошлаш тавсия этилади. Паркинсонизмга қарши дори воситалари билан жорий даволашнинг давом эттиришни зарурлигини вақти-вақти билан баҳолаш керак.   Мания ёки гипоманияни ривожланиш хавфи Респонгилнинг паст дозаси ишлатилганда ёки уларни аста-секин оширилганда сезиларли даражада камайган бўлиши мумкин. Ортостатик гипотензия пайдо бўлганида, айниқса дозани танлаш даврини бошида, дозани камайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш керак. Юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек сувсизланишда, гиповолемия ёки цереброваскуляр бузилишларда Респонгилнинг дозасини аста-секин ошириш керак. Агар дискинезиянинг кечки белгилари ва симптомлари пайдо бўлса, барча антипсихотик дори воситаларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш керак. Хавфли нейролептик синдромда - барча антипсихотик дори воситаларни, жумладан Респонгилни бекор қилиш керак. Карбамазепин ва бошқа микросомал ферментларнинг индукторлари бекор қилинганда Респонгилнинг дозаси камайтирилган бўлиши керак. Пациентларга тана вазнини ошиши мумкинлиги туфайли тўйиб овқатланишдан сақланиш тавсия этилиши керак. Даволаниш даврида транспорт воситаларини ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.  

  • Nojo'ya samaralari

    Марказий нерв тизими томонидан: уйқусизлик, ажитация, хавотирлик, бош оғриғи, уйқучанлик, юқори чарчоқлик, бош айланиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, кўришни ноаниқлиги, экстрапирамид симптомлар (тремор, ригидлик, гиперсаливация, брадикинезия, акатизия, ўткир дистония), мания ёки гипомания, инсульт (мойил омиллари бўлган кекса беморларда). Шизофренияси бўлган беморларда - гиперволемия (полидипсия ёки антидиуретик гормоннинг ноадекват секрецияси туфайли), кечки дискинезия (ихтиёрсиз ритмик ҳаракатлар, асосан тил ва/ёки юзни), хавфли нейролептик синдром (гипертермия, мушак ригидлиги, беқарор автоном функциялар, онгни бузилиши ва креатинфосфокиназанинг фаоллигини ошиши), терморегуляцияни бузилиши, тутқаноқ хуружлари. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзиятлар, диспепсия, кўнгил айниши ёки қусиш, қоринда оғриқ, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, оғиз қуриши, гипосаливация ёки гиперсаливация, анорексия. Юрак-қон томир тизими томонидан: [L1]ортостатик гипотензия, рефлектор тахикардия ёки артериал босим (АБ) ни ошиши. Қон яратиш аъзолари томонидан[L2] : нейтропения, тромбоцитопения. Эндокрин тизими томонидан: галакторея, гинекомастия, ҳайз циклини бузилиши, аменорея, тана вазнини ошиши ёки камайиши, гипергликемия ёки аввал мавжуд бўлган қандли диабетни зўрайиши. Сийдик-жинсий тизими томонидан: приапизм, эрекцияни бузилиши, эякуляцияни бузилиши, оргазмни бузилиши, шу жумладан аноргазмия, сийдикни тутиб туролмаслик. Аллергик реакциялар: қичишиш, тошма, ангионевротик шиш. Тери қопламлари томонидан: терини қуриши, гиперпигментация, себорея, фотосенсибилизация. Бошқалар: артралгия, ринит.  [L1]Курсивный шрифт  [L2]Курсивный шрифт

  • Farmakokinetikasi

    Фармакодинамикаси: Антипсихотик восита (нейролептик), бензизоксазол ҳосиласи. Шунингдек седатив, қусишга қарши ва гипотермик таъсир кўрсатади. Селектив моноаминергик антагонисти серотонергик 5-НТ2 ва дофаминергик D2-рецепторларга нисбатан юқори озиқувчанликка эга. Шунингдек Н1-гистаминергик ва альфа2-адренергик рецепторлари билан бир неча камроқ аффинликда альфа1-адренорецепторлар билан боғланади. Холинорецепторларга нисбатан озиқувчанликка эга эмас. Антипсихотик таъсири мезолимбик ва мезокортикал тизимларнинг дофамин D2-рецепторларини блокадаси билан боғлиқ. Седатив таъсири бош мия устунининг ретикуляр формацияси адренорецепторларини блокаси билан боғлиқ; қусишга қарши таъсири – қусиш маркази триггер зонасининг дофамин D2-рецепторларини блокаси билан боғлиқ; гипотермик таъсири – гипоталамуснинг дофамин рецепторларини блокаси билан боғлиқ. Продуктив симптоматика (босинқираш, галлюцинациялар, жиззакилик), автомазимни бостиради. Камроқ даражада мотор фаолликни бостиришни чақиради ва камроқ даражада классик антипсихотик дори воситалари (нейролептиклар) га қараганда каталепсияни сусайтиради. Серотонин ва дофаминга нисбатан мувозанатлашган марказий антагонизми экстрапирамид ножўя таъсирларга нисбатан мойилликни камайтириши ва шизофрениянинг негатив ва аффектив симптомлари қамраб препаратнинг терапевтик таъсирини кенгайтириши мумкин. Плазмадаги пролактиннинг концентрациясини ошиши препаратнинг дозасига боғлиқликни камайтириши мумкин.

  • Farmakodinamikasi

    Рисперидон ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тўлиқ сўрилади. Плазмадаги Cmax максимал концентрациясига 1-2 соатдан кейин эришилади. Овқатланиш препаратнинг сўрилишига таъсир кўрсатмайди, шунинг учун Респонгилни овқат истеъмол қилишдан қатъий назар буюриш мумкин. Рисперидон организмдатез тақсимланади. Vd 1-2 л/кг ни ташкил қилади. Плазмада рисперидон альбумин ва альфа1-гликопротеин билан боғланади. Рисперидон плазма оқсиллари билан 88% га, 9-гидрокси-рисперидон – 77% га боғланади. Рисперидоннинг Css кўпчилик пациентларнинг организмида 1 кун давомида эришилади. 9-гидрокси-рисперидоннинг Css 4-5 кун давомида эришилади. Рисперидоннинг плазмадаги концентрацияси препаратнинг дозаси билан (терапевтик доза чегарасида) пропорционалдир. Рисперидон жигарда CYP2D6 иштирокида рисперидоннинг фармакологик таъсирига эга бўлган 9-гидроксирисперидонни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Рисперидон ва  9-гидроксирисперидон фаол антипсихотик фракциясини ташкил этади. Рисперидон метаболизмининг бошқа йўли бўлиб N-дезалкилланиш ҳисобланади. Психози бўлган беморлар препаратни ичга қабул қилгандан кейин рисперидоннинг плазмадан T1/2 тахминан 3 соатни ташкил қилади. 9-гидрокси-рисперидон ва фаол антипсихотик фракциясининг T1/2 24 соатни ташкил этади. Бир ҳафтадан кейин қабул қилинган препаратнинг 70% сийдик билан, 14% ахлат билан чиқарилади. Сийдикда рисперидон ва 9-гидрокси-рисперидон 35-45% ни ташкил қилади. Қолган миқдори нофаол метаболитларини ташкил қилади. Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси: Кекса ёшдаги пациентлар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препарат ичга бир маротаба қабул қилингандан кейин плазмада рисперидоннинг янада юқори концентрацияси ва чиқарилишини секинлашиши кузатилган. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда рисперидоннинг плазмадаги концентрацияси ўзгармаган.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: уйқучанлик, седация, тахикардия, АБ пасайиши, экстрапирамид бузилишлар, кам ҳолларда - QT интервалини узайиши. Даволаш: кислородни адекват таъминоти ва вентиляцияни таъминлаш учун нафас йўлларининг эркин ўтказувчанлигини таъминлаш, меъдани ювиш (агар бемор ҳушсиз бўлса, интубациядан кейин) ва фаоллаштирилган кўмирни сурги воситалари билан бирга қабул қилиш лозим. Юзага чиқиши мумкин бўлган аритмияларни аниқлаш учун дарҳол ЭКГ мониторингини бошлаш керак. Махсус антидоти йўқ. Организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини тутиб туришга қаратилган симптоматик даволашни ўтказиш зарур. АБ пасайганда ва қон томир коллапси кузатилганда – вена ичига инфузион эритмалар ва/ёки адреностимуляторларни юбориш лозим. Ўткир экстрапирамид симптомлар ривожланган ҳолларда - антихолинергик дори воситалари қўлланилади. Доимий тиббий кузатув ва интоксикациянинг симптомлари йўқолгунича мониторингни давом эттириш керак.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?