ROVALANG sirop 30ml 500mg/5ml

Обновлено: 21.07.2022

ROVALANG sirop 30ml 500mg/5ml
  • Категория:

    Asab tizimi uchun

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Sitikolin

  • Производитель:

    Synokem Pharmaceuticals Ltd.

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    N06BX06

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ROVALANG sirop 30ml 500mg/5ml

  • Dori shakli

    Ичга қабул қилиш учун сироп 20 мл дан қаҳрабо рангли флаконда. Бир флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамларда.  

  • Dozirovkasi

    Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқат қабуллари ўртасида қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин препаратни унчалик кўп бўлмаган миқдордаги сув билан суюлтириш мумкин (120 мл ёки ½ стакан). Ишемик инсультини ва бош мия жарохатларини ўткир даври: тавсия этилган доза хар 12 соатда 1000 мг ни (10 мл) ташкил этади. Даволаш давомийлиги – 6 ҳафтадан кам эмас. Дегенератив ва ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври, бош мия жарохатларини тикланиш даври, когнитив ва хулқсимон бош мия қон томирларининг касалликларида бузилишлар: тавсия этиладиган доза суткада 500-2000 мг ни (5-20 мл дан суткада 1-2 марта). Доза ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларининг оғирлигига боғлиқ. Кекса ёшли пациентларда Роваланг препаратини дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Цитиколин леводопани самарасини кучайтиради. Меклофеноксат сақлаган дор воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -    препаратнинг таркибига ўта юқори сезувчанлик; -    ваготонияси бўлган беморларга буюриш мумкин эмас (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмининг тонусни устун келиши); -    фруктозани ўзлаштираолмаслик билан боғлиқ бўлган кам учрайдиган наслий касалликлар; -    18 ёшгача бўлган болалар ёши (етарли клиник маълумотларни йўқлиги сабабли).  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

  • Maxsus shartlar

    Совуқда консервантларни вақтинча қисман кристаллизацияси натижасида кристалларни ахамиятсиз миқдори ҳосил бўлиши мумкин.Кейинчалик тавсия қилинган шароитларда сақланганда кристаллар бир неча ой давомида эрийди. Кристалларни бўлиши препаратни сифатига таъсир этмайди. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши Ҳомиладорлик даврида назоратли текширувлар ўтказилмаган. Бироқ препарат қўлланганда ҳомила учун хавф тўғрисида исбот олинмаган бўлсада, ҳомиладорлик давридадори препаратини, агар фақат кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун келса буюриш мумкин. Ровалангни лактация даврида аёлларга буюрилганда эмизишни тўхтатиш лозим, чунки цитиколинни она сути билан чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Даволаниш даврида пациентлар диққат ва тезкор психомотор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда (шу жумладан автомобил ва транспорт воситаларини бошқариш, харакатлануви механизмлар билан ишлаш, диспетчерлик ва операторлик ишлари) эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим.

  • Nojo'ya samaralari

    Жуда кам ҳолларада (<1/10000) (жумладан индивидуал ҳолатлар): аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош оғриғи, бош айланиши, қизиб кетиш ҳисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шиш, ҳансираш, уйқусизлик, қўзғалувчанлик, иштаҳани пасайиши, фалажланган қўл-оёқларнинг увишиши, жигар ферментлар фаоллигини ўзгариши. Айрим ҳолатларда цитиколин парасимпатик тизимини рағбатлантиришимумкин, шунингдек АБ ни қисқа муддатли ўзгаришини чақириши мумкин. Агар йўриқномада кўрсатилган хар қандай ножўя самаралар зўрайса, ёки йўриқномада кўрсатилмаган бошқа хар қандай ножўя самаралар аниқланган бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар қилиш лозим.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши - ичга қабул қилингандан кейин цитиколин яхши сўрилади,биокираолишлиги вена ичига юборилгандаги каби деярли тўлиқ. Тақсимланиши - цитиколин холин фракциясининг фосфолипиднинг структурасига ва цитидин фракциясини – цитидин нуклеотидларига нуклеин кислоталарига тезда кириб бош миянинг структурасида аҳамиятли даражада тақсимланади. Цитиколин бош мияга киради ва фосфолипидлар структураларини фракцияларини бир қисмини ҳосил қилиб ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналар ичига фаол киради. Метаболизми - жигарда холин ва цитидинни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Юборилгандан кейин қон плазмасида холинни концентрацияси деярли ошади. Чиқарилиши - цитиколинни юборилган дозасининг 15% дан ками одам организмидан чиқарилади; буйраклар орқали 3% дан ками ва тахминан 12% СО2 билан нафас билан чиқарилади. Цитиколинни сийдик билан чиқарилишида 2 фазани ажратиш мумкин: тахминан 36 соат атрофида давом этадиган – биринчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги тезда пасаяди ва иккинчи фаза бунда чиқарилиш тезлиги анча секинроқ пасаяди. Худди шу СО2 нафас чиқаришда кузатилади - чиқариш тезлиги тахминан 15 соатдан кейин тезда пасаяди, сўнгра анча секин пасаяди.

Новые лекарства

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?